860
бораётган фаолиятлари иқтисодий мақсадга мувофиқлиги ва
самарадорлиги
текширилади.
Давлат молиявий назоратини улубий жиҳатдан тўғри ташкил этиш давлат
бошқаруви тизими такомиллашиб бораётган
мамлакат ривожланиши учун
алоҳида аҳамиятга эга.
Давлат молиявий назорати бюджет тўғрисидаги қонунчиликнинг давлат
молиявий назорати объектлари томонидан бузилиши ҳолларини аниқлаш,
бартараф этиш ва унга йўл қўймаслик, шунингдек, бюджет соҳасида
коррупцияга оид ҳуқуқбузарликнинг олдини олиш мақсадида давлат молиявий
назорат органлари томонидан амалга оширилади.
Молиявий назоратнинг мақсади – қабул қилинган меъёрлардан четга
чиқиш ва қонунийлик тамойиллари бузилишини, моддий ресурсларни сарфлаш
самарадорлигини имкон қадар тез аниқлаш, тузатиш чораларини кўриш,
келажакда бундай бузилишларнинг олдини олиш ёки камайтириш чораларини
кўришдир.
Давлат органлари ва
давлат иштирокидаги корхоналар, бюджетдан тўлиқ
ёки қисман молиялаштириладиган ташкилотлар, бюджетга солиқларни тўлаш
бўйича ташкилотлар ва тадбиркорлар давлат
молиявий назоратининг
субъектлари ҳисобланади.
Ташкилий – ҳуқуқий шакл ва фаолият турларидан қатъий назар, барча
бошқарув органлари ва мамлакат бюджетидан маблағ олувчилар, давлатнинг
молия сиёсатини амалга ошириш учун масъул бўлган ижро этувчи ҳокимият
органлари, банклар, инвестиция институтлари
давлат молиявий назорати
объектлари ҳисобланади.
Молиявий назоратнинг вазифалари қуйидаги 1 – расмда келтирилган.