863
назорат қилувчи органнинг тузилмасида тегишли
органнинг фаолияти билан
боғлиқ қарорларни ишлаб чиқиш, қабул қилиш ва амалга ошириш учун зарур
бўлган ресурсларнинг мавжудлигини назарда тутади. Молиявий назоратни
амалга оширувчи ходимларнинг
фаолияти тартибга солиниши, тизим
алгоритмлари доирасида қарорлар қабул қилиниши керак.
Молиявий назоратнинг ташкилий тамойилларидан яна бири қонунийлик
бўлиб, назорат органлари томонидан текширув ўтказаётган соҳага нисбатан
белгиланган тартибда амалдаги қонунчилик нормаларига мувофиқлигини
таъминлашни назарда тутади.
Давлат томонидан маълум бир ваколат доирасини алоҳида бўлимларга
ўтказиш автономия тамойилига хос. Агар текшириш объекти у ёки бу
сабабларга кўра турли давлат органлари учун умумий бўлиб қолса, улар
ўртасида идоралараро ўзаро ҳамкорлик ўрнатилади. Шу
билан бирга, ҳар бир
ташкилот қарор қабул қилиш алгоритмлари нуқтаи назаридан автоном бўлиб
қолади.
Молиявий назоратнинг аҳлоқий тамойилларига ҳам назорат органлари
томонидан назорат объектларини текшириш жараёнида амал қилиш талаб
этилади. Бу тамойиллардан биринчиси холислик бўлиб,
назорат органининг
ходими томонидан текширув натижаси бўйича қабул қиладиган қарорлари
текширув жараёнидаги фактларга, норматив – ҳуқуқий ҳужжат қоидаларига,
зарур ҳолларда эса бошқа ваколатли шахсларнинг фикрларини ҳисобга олган
ҳолда қабул қилиниши керак.
Ўз навбатида, назорат органи ходимининг ваколати ундаги мавжуд бўлган
фактларни таҳлил ва талқин қилиш, шунингдек, талқин асосида қарорлар қабул
қилиш нуқтаи назаридан муҳим аҳамиятга эга. Бу
эса молиявий назоратни
амалга
оширган
ваколатли
шахснинг
компетенция
тамойилига
асосланганлигини кўрсатади.
Моливий назоратни амалга оширувчи орган мутахассиси томонидан
қабул қилинган қарорлар, уларни тайёрлашнинг барча зарур босқичлари
864
тугагандан сўнг қабул қилиниши, текширув жараёнида аниқланган баъзи бир
камчиликлар қайтадан кўриб чиқилиши ва текширувга муайян ёндашувларни
белгилаш билан боғлиқ хатолар камайтирилиши керак. Чунки, бу мезонлар
текширувчи ходимнинг жавобгарлик тамойилига амал қилишини билдиради.
Давлат молиявий назорат органлари томонидан назоратнинг ижтимойи –
коммуникатив тамойилларига амал қилган ҳолда
текширув ишларини олиб
бориш ҳам ҳозирги кундаги эътибор бериладиган ҳолат ҳисобланади.
Ҳар қандай давлат молиявий назорат органининг мансабдор шахси, энг
аввало, ўз лавозим мажбуриятлари ва вазифаларини шахсий манфаатларидан
устун қўймасдан, балки жамият манфаатларини кўзлаб бажариши керак. Ходим
ўз ваколатига кирувчи ҳар қандай масала бўйича текширилаётган
ташкилот ва
муассасага мурожаат қилиш ҳуқуқини ҳурмат қилиши шарт.
Молиявий текширувларни ўтказиш, қоида тариқасида, ваколатли органлар
ходимларидан ўзларидаги мавжуд маълумотларнинг сақланишини таъминлаши,
уни бошқа манфаатдор шахсларга бермаслигини талаб этади. Бундай ҳолатда,
махфийлик тамойилига риоя қилинган ҳисобланади.
Ошкоралик тамойили, биринчи навбатда, текширишлар доирасида
ахборотни ошкора кўриб чиқиш тартиб – қоидаларига риоя қилишни назарда
тутади. Хўжалик юритувчи субъект фаолияти
текшириш объектига айланган
ташкилот молиявий назорат органи қандай фикрларга асосланиб ва қайси
қонунларга риоя қилиш шарти билан муайян қарор қабул қилишини билиши
керак.
Хулоса ўрнида шуни айтишимиз мумкинки,
давлат молиявий назоратини
ташкил этишда молиявий назорат тамойилларига тўлиқ риоя қилиш зарур.