857
ЎЗБЕКИСТОНДА ИНВЕСТИЦИЯ СИЁСАТИНИНГ АСОСИЙ
ЙЎНАЛИШЛАРИ
Қосимова Л.С.,
“Фермерлар мактаби” МЧЖ Ўқув бўлими бошлиғи
Инвестициялар иқтисодиётни модернизациялаш, техник ва технологик
янгилашда, унинг таркибий тузилишини тубдан ўзгартириш ва диверсификация
қилишда, юқори барқарор ва мутаносиб иқтисодий ўсишни таъминлашда
муҳим аҳамият касб этади. Ўзбекистон Республикасининг “Инвестициялар ва
инвестиция фаолияти тўғрисида”ги Қонунининг 24-моддасига мувофиқ
мамлактимизда “Инвестиция фаолиятини давлат томонидан тартибга солиш
Ўзбекистон Республикасини ва унинг ҳудудларини ижтимоий-иқтисодий
ривожлантиришнинг давлат вазифалари
бажарилишини таъминлайдиган
инвестиция сиёсатини амалга ошириш, инвестициялар самарадорлигини
ошириш, Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги турли инвестиция объектларига
қўйилмалар учун хавфсиз шарт-шароитларни таъминлаш мақсадида давлат
бошқаруви органлари ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан
амалга оширилади”.
Инвестиция сиёсати –Ўзбекистон Республикаси иқтисодиётида ва унинг
алоҳида тармоқларида инвестицияларнинг зарур
даражасини ва тузилмасини
таъминлашга, инвестиция фаолияти субъектларининг инвестиция манбаларини
топишга ва улардан фойдаланишнинг устувор тармоқларини аниқлашга
йўналтирилган инвестициявий фаоллигини оширишга доир ўзаро боғлиқ
тадбирлар мажмуидир.
Давлат инвестиция сиёсатини амалга оширишда кўпроқ устуворлик кичик
бизнес субъектлари, хорижий инвестиция иштирокидаги корхоналар тўзишга
қаратилган. Давлат инвестиция сиёсати мавжуд камчиликларни бартараф этиш,
муаммоларни тезкорлик билан ҳал қилиш ва шу асосда инвестиция
иштирокчиларининг эркин ҳаракат қила олишлари учун қулай иқтисодий,
инвестиция муҳитини яратишга қаратилган.
858
Инвестиция сиёсатининг устивор йўналишлари деб қуйидагилар
ҳисобланади:
инвестициялар ва инвестиция фаолиятининг норматив-ҳуқуқий базасини
такомиллаштириш;
иқтисодий туб ислоҳатларни амалга ошириш, мақсадли инвестицион
сиёсатни юргизиш;
инвестиция жараёнини яхшилаш ва барча инвестиция жараёни
иштирокчиларининг
фаоллигини ошириш, хорижий инвестицияларни жалб
этиш;
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида махсус иқтисодий зоналарни ва
кичик саноат зоналарини барпо этиш;
давлат бошқарув органлари, ҳукумат ташкилотларининг назорат этиш
функцияларини янада такомиллаштириш.
Инвестицияларни ва инвестиция фаолиятини давлат томонидан тартибга
солиш соҳасидаги ваколатли давлат органи Ўзбекистон
Республикаси
Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳисобланиб, унинг ваколатига ягона
давлат инвестиция сиёсатини амалга ошириш ҳамда инвестиция фаолиятини
тартибга солиш соҳасидаги давлат органлари ва ташкилотларининг фаолиятини
мувофиқлаштириш киради.
Ҳозирги
кунда
Ўзбекистон
иқтисодиётининг
барча
соҳаларида
ўзгаришлар, таркибий ислоҳатлар олиб борилмоқда. Бундай ислоҳатларнинг
олиб борилиши бевосита мамлакатдаги инвестиция жараёни, Давлатнинг
инвестиция сиёсати, унинг устувор йўналишлари ва мамлакатдаги корхоналар
инвестиция фаоллигига боғлиқ.
Мустақилликнинг сўнгги йилларида инвестиция фаолиятини ошириш,
уни кучайтириш борасида қатор амалий чора–тадбирлар ўтказилди, инвестиция
фаолиятини тартибга солиб турувчи қатор қонун ва қонун ости ҳужжатлари
чиқарилди ва ҳаётга тадбиқ қилинмоқда.
859
Ўтган йиллар мобайнида олиб борилган ижобий инвестиция ўзгаришлари
натижасида мамлакатимизда қатор инвестиция объектлар ишга туширилди.
Буларга мисол тариқасида Нодавлат олий таълим муассасаларининг очилиши,
Соғлиқни
сақлаш
тизимида
янги
йўналишдаги
хусусий
тиббиёт
муассасаларининг фаолият юритаётганлиги ва
уларнинг моддий-техника
базасининг янгиланаётганини келтиришимиз мумкин.
Бундан ташқари мамлакатимизда кичик саноат зоналарида ишлаб
чиқариш
корхоналарининг
ташкил
этилиши
ва
уларга
хорижий
инвесторларнинг жалб қилиниши ҳам шаулар жумласидандир.
Инвестиция сиёсатининг бош мақсади - иқтисодиётда таркибий
ислоҳотларни амалга ошириш, корхоналар ва компанияларнинг инвестицион
фаоллигини кучайтириш, номарказлашган инвестициялашга
концентрация-
лаштириш, иқтисодиётга хорижий инвестицияларни жалб этиш.
Хулоса қилиб айтганда, республикамизда инвестиция сиёсатини бозор
иқтисодиётига мос ҳолда босқичма – босқич олиб бориш мақсадга мувофиқ.
Давлатимиз томонидан олиб борилаётган кенг кўламли инвестиция сиёсати
натижасида четдан киритилаётган маблағлар ҳудудларни ижтимоий –
иқтисодий ривожлантириш асоси ҳисобланади.