Iqtisodiyotni raqamlashtirish sharoitida buxgalteriya hisobi, iqtisodiy tahlil va auditni xalqaro standartlar asosida rivojlantirish muammolari va istiqbollari




Download 8,84 Mb.
Pdf ko'rish
bet389/452
Sana27.06.2024
Hajmi8,84 Mb.
#265988
1   ...   385   386   387   388   389   390   391   392   ...   452
Bog'liq
QarMII konf 26-27 may 2023 (1)

Натижалар ва муҳокама. 
Барқарор иқтисодий ўсишни таъминлаш 
аввало мамлакатда оқилона инвестиция сиёсатини юритишга боғлиқ. Давлат 
инвестиция сиёсатини юритишдан кўзланадиган мақсадлардан бири доимий 
равишда хорижий инвесторлар учун қулай инвестиция муҳити яратишдир. 
Ҳозирги кунда Ўзбекистонда инвесторлар учун шундай қулай муҳит яратилган. 
Инвеcторларнинг ҳуқуқларини ҳимоя этиш ва уларни рағбатлантириш тизими 
шулар жумласига киради. 
23
Инвестиционная деятельность: учебное пособие / Н.В. Киселева, Т.В. Боровикова, Г.В. Захарова и 
др.; под ред. Г.П. Подшиваленко и Н.В. Киселевой. – 2-е изд., стер. – М.: КНОРУС, 2006. –432 с. 
24
Охунов Б.А. Ўзбекистон иқтисодиётининг барқарор ўсиши шароитида мақбул инвестиция 
муҳитини шакллантириш (Фарғона водийси вилоятлари мисолида). Иқтисод фанлари номзоди илмий 
даражасини олиш учун ёзилган диссертация. - Тошкент, 2010. 


848 
Ўзбекистон 
Республикасида 
инвестиция 
фаолиятини 
молиявий 
таъминлаш тизими таркибига қуйидагилар киради: 
- тижорат банклари; банкдан ташқари кредит ташкилотлари (кредит 
уюшмалари, ломбардлар, микрокредит ташкилотлари); 
- бюджетдан ташқари жамғармалар; 
- лизинг компаниялари; 
- халқаро молия институтлари, халқаро ташкилотлар ва хорижий 
банклар; 
- донор ташкилотлар, ҳомийлик ташкилотлари; 
- суғурта компаниялари; 
- консалтинг фирмалари; инжиниринг компаниялари; ахборот-маслаҳат 
маркази; 

аудиторлик 
фирмалари, 
ҳуқуқий 
маслаҳатхоналар, 
реклама 
агентликлари, савдо-воситачилик тузилмалари, биржалар ва бошқалар. 
Шундай экан, ушбу муҳим йўналишда тижорат банклари қандай 
иштирок этяпти? Тўғри, юртимиз тарихида илк марта Ўзбекистоннинг суверен 
давлат облигацияларини халқаро молия бозорларига чиқарилди. Бу борада 
“J.P.Morgan”, “Citibank”, “Deutsche Bank” каби етакчи халқаро инвестиция 
банклари билан ҳамкорлик олиб бориляпти. 
Лекин хорижий инвестицияларни кенг жалб қилиш учун мамлакатимиз 
банк-молия салоҳиятини тўла намоён этиш учун яна қандай чоралар 
кўрилмоқда ёки кўриш керак? 
Охирги йилларда банк ва молия тизимида жадал давом эттирилаётган 
жадал ислоҳотлар аввало соҳага замонавий бозор механизмларини кенг жорий 
этишда намоён бўляпти. Ўз навбатида узоқ йиллар давомида банклар 
капиталининг асосий қисми давлатга тегишли бўлиб келганди. Бу эса банк 
секторида соғлом рақобатга тўсиқ бўлиб келар, хизмат кўрсатиш сифатига 
салбий таъсир кўрсатиб келаётган эди. 


849 
Бинобарин, сўнгги йилларда банклар фаолияти, айниқса, уларнинг 
инвестицион жараёнлардаги иштирокини кенгайтиришга қаратилган муҳим 
институционал 
ўзгаришлар 
амалга 
ошириляпти. 
Давлат 
раҳбарининг 
топшириғи билан ҳукумат ва Марказий банк халқаро молия институтлари 
кўмагида банк-молия тизимини ривожлантириш бўйича узоқ муддатли 
стратегия ишлаб чиқилмоқда. 
Зеро, шу асосда банк тизимига хусусий ва хорижий капитал кириб 
келади. Пировардида давлат банклари улуши босқичма-босқич камайиб боради 
ва соҳада рақобат муҳитини яхшилаш, тижорат банклари фаолиятини
кредитлаш сифати ва маданиятини, айниқса, уларнинг инвестицион 
активлигини ҳар томонлама оширишга хизмат қилади. 

Download 8,84 Mb.
1   ...   385   386   387   388   389   390   391   392   ...   452




Download 8,84 Mb.
Pdf ko'rish

Bosh sahifa
Aloqalar

    Bosh sahifa



Iqtisodiyotni raqamlashtirish sharoitida buxgalteriya hisobi, iqtisodiy tahlil va auditni xalqaro standartlar asosida rivojlantirish muammolari va istiqbollari

Download 8,84 Mb.
Pdf ko'rish