Adabiyotlar ro’yxati :
1. A.Tuychiyev, A.Ostanaqulov Byudjet hisobi. Iqtisod moliya. T:. 2018
2. A.Tuychiyev, A.Ostanaqulov, K.Ibragimov. Byudjet tashkilotlarida byudjet
hisobi. Iqtisod moliya. T:. 2019
3. www.mf.uz – O`zbekiston Respublikasi Moliya Vazirligi
ИҚТИСОДИЁТНИ МОДЕРНИЗАЦИЯЛАШ ШАРОИТИДА
ИННОВАЦИОН МЕНЕЖМЕНТНИ РИВОЖЛАНТИРИШНИНГ
АҲАМИЯТИ
Бердиев Ж.Қ. - ҚарМИИ катта ўқитувчиси
Биз мамлакатимиздаги ишлаб чиқариш корхоналарини модернизация
қилиш ва янгилаш, замонавий инновацияларга асосланган ва юксак самарали
технологияларни жорий этиш бўйича ўз олдимизга катта мақсадлар қўйганмиз.
Илмий-техникавий дастурни амалга оширишда республика ҳукумати
ҳузуридаги фан ва технологиялар маркази муаммолар бўйича кенгаши, тармоқ
илмий-техника марказлари, вилоятлардаги фан ва техника халқаро ҳамда илғор
технологиялар марказлари иштирок этадилар. Халқаро марказларда амалий
(ишлаб чиқариш тузилмаларида тайёрланган) ва инновацион (фан ва илмий
хизмат кўрсатиш соҳасидаги) вазифа ҳамда муаммолар шакллантирилиб,
консалтинг ва ахборот хизматлари кўрсатилади. Шу билан бирга бу соҳада
амалга оширилиши зарур бўлган вазифалар кўп. Жумладан, инновация
лойиҳаларини молиялаштириш механизмини такомиллаштириш зарур.
Инновацион фаолият марказлаштирилган ва марказлаштирилмаган турда
молиялаштирилади.
Биринчи усулда пул маблағлари давлат бюджети, илмий-техник
ривожланиш
давлат
Дастурига
киритилган
лойиҳаларни
мақсадли
молиялаштириш танлов ишларини бажариш бўйича жамғармалар, муайян
841
лойиҳа учун ажратилган ва қайтарилиши кутилмайдиган грантлар ҳамда
субсидиялар, ҳокимиятлар ва бошқарув органлари махсус буюртмаларини
молиялаштириш, давлат банкларининг кредитлари ҳисобидан берилади.
Молиялаштиришнинг
марказлаштирилмаган
усули
корхоналарнинг
хусусий маблағлари, хорижий инвесторлар, хусусий шахслар, махсус молия ёки
хайрия жамғармалари ҳамда кредит маблағларидан фойдаланишга асосланган.
Масалан, АҚШда саноат компаниялари ва банклари, университетлар,
коллежлар, федерал ҳукумат идоралари ҳамда маҳаллий бошқарув органлари,
соҳалар ва уларнинг уюшмалари, хусусий шахслар илмий жамғармаларни
ташкил қилишда фаол қатнашадилар.
Ўзбекистоннинг
Давлат
инвестиция
сиёсати
биринчи
навбатда
иқтисодиётда
тузилмавий
ўзгаришларни
чуқурлаштириш,
корхоналар
инвестиция фаолиятини жадаллаштириш ҳамда чет эл инвестицияларини кенг
миқёсда жалб қилиш, шунингдек, инвестиция лойиҳалари танлови асосида
ижтимоий масалаларни ҳал этишга йўналтирилган.
Республика бюджетидан фақат фундаментал илмий тадқиқотлар,
нотижорат хусусиятга эга бўлган объектлар ва миллий хавфсизликни
таъминлаш
билан
боғлик
объектлар
қайтармаслик
шарти
билан
молиялаштирлади.
Марказлашган бошқа хил инвестициялар қайтариш шарти билан ва танлов
асосида берилиши мумкин.
Қимматли қоғозларни харид қилиш йўли билан инвестициялаш еки
чиқарилаётган қимматли қоғозларга кафолат бериш давлат ресурсларини
қайтариш шарти билан беришнинг фойдали шакллари ҳисобланади.
Инвестициялар умумий ҳолатда иқтисодиётнинг ҳар хил соҳаларига фойда
олиш мақсадида узоқ муддатли воситалар қўйишга йўналтирилади. Махсус
адабиётларда инвестициянинг классификациялашган хилма-хил вариантларини
кўриш мумкин.
842
Иқтисодий моҳияти ва мақсадига кўра, инвестициялар реал ва молиявий
инвестицияларга бўлинади. Реал инвестицияни ташкилотлар, корхоналар ва уй
хўжалиги субъектлари ер, ишлаб чиқариш воситаларини сотиб олиш жараёнида
амалга оширадилар. Молиявий инвестициялар – бу, уй хўжалиги субъектлари
ва хусусий шахслар ҳар хил элементлар томонидан чиқарилган қимматли
қоғозларни сотиб олишидир. Берилган ҳолатда бизнесга капитал қимматли
қоғозларга воситаларни инвестициялаш орқали келади. Инновацион соҳа
янгилик яратувчилар, инвесторлар, рақобатбардош товар ишлаб чиқарувчилар
ва хизматлар кўрсатувчилар ҳамда корхоналарнинг яхлит ҳолатдаги ўзаро
муносабатини намоён этади. Мана шу ерда инновацион жараён тамом бўлади.
«Навоий» эркин индустриал-иқтисодий зонаси ташкил этилганидан буён
унинг ҳудудида умумий қиймати 100 миллион доллардан зиёд бўлган 19 та
инвестиция лойиҳаси бўйича ишлаб чиқариш корхоналари ишга туширилди.
Жумладан, юксак технологиялар асосида модем ва телевизорлар учун
приставкалар, электр энергияни электрон ҳисоблагичлар, юқори кучланишга
чидамли кабеллар, иссиқлик ва сув иситиш қозонлари, мобиль ва стационар
тельефон аппаратлари, тайёр дори воситалари ва бошқа турдаги маҳсулотлар
ишлаб чиқариш йўлга қўйилди.
«Ангрен» махсус индустриал зонаси ҳудудида қисқа муддатда умумий
қиймати қарийб 44 миллион доллар бўлган 5 та лойиҳа асосида энергияни
тежайдиган диодли ёруғлик лампалар, турли катталикдаги мис қувурлар, кўмир
брикетлари каби юксак технологиялар асосидаги маҳсулотлар ишлаб чиқариш
йўлга қўйилди. Шунингдек, шакар ишлаб чиқариш бўйича янги завод ва бошқа
корхоналар ташкил этилди.
|