|
ИҚТИСОДИЁТНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ШАРОИТИДА КИЧИК Pdf ko'rish
|
bet | 386/452 | Sana | 27.06.2024 | Hajmi | 8,84 Mb. | | #265988 |
Bog'liq QarMII konf 26-27 may 2023 (1)ИҚТИСОДИЁТНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ШАРОИТИДА КИЧИК
БИЗНЕС ВА ТАДБИРКОРЛИКНИ БОШҚАРУВИНИ
ТАКОМИЛЛАШТИРИШ МАСАЛАЛАРИ
Бердиев Ж.Қ. - ҚарМИИ катта ўқитувчиси
Президентимиз
Ш.Мирзиёевнинг Ўзбекистон Республикаси Олий
Мажлисига мурожаатномасида мамлакатимиз иқтисодиёти олдига қўйилган ва
2017 йилда амалга оширилган вазифалар баён қилинди. Ушбу мурожаатномада
мамлакатимизда иқтисодиёт соҳасида амалга оширилган чора-тадбирлар,
иқтисодиётимизни мутлақо янги асосда ташкил этиш ва янада эркинлаштириш,
иқтисодиётимизнинг
ҳуқуқий
асосларини
такомиллаштириш,
ишлаб
чиқаришни модернизация ва диверсификация қилиш ва улар бўйича дастурлар
қабул қилинганлиги ҳамда изчил ҳаётга татбиқ этилаётганлиги ва 2017 йилда
бу йўналишларда муайян ишлар амалга оширилганлиги қайд қилинди
22
.
Мамлакатимизни ривожлантиришни 2017-2021 йилларга мўнжалланган
Ҳаракатлар стратегиясида кичик бизнес олдига жуда кенг кўламли вазифалар
қўйилмоқда. Ушбу вазифаларни самарали тарзда ечиш учун кичик бизнес
субъектларини бошқаришда инновацион фаолиятга катта аҳамият бериш лозим.
Фаол
тадбиркорликни
амалга
ошириш
учун
ҳам
инновацион
тадбиркорлик бўлиши керак. Инновацион фаолият тадбиркорлик фаолиятининг
моҳиятини ташкил қилиши керак. Шарафли номга эга бўлиш учун ҳар қандай
шахс ўз устида ишлаши, янгиликларни қидириш, яратиши, изланиши лозим.
Бозор иқтисодиётидаги кескин рақобат курашида енгиб чиқиб, яшаб қоламан
деган тадбиркор инновацион фаол бўлиши, инновацион бошқарувни амалга
ошириши керак. Бу ҳаётий зарурият ҳисобланади. Инновация – бу рақобат
қонунидир, бозор иқтисодиётининг ўзига ҳос ҳусусияти бўлиб, усиз бозор
тизими ҳеч қачон ривожланмайди.
22
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг Олий Мажлисга мурожаатномаси. “Халқ сўзи”
газетаси. 2017 йил 23 декабрь, № 102 (19411)
|
| |