Iqtisodiyotni raqamlashtirish sharoitida buxgalteriya hisobi, iqtisodiy tahlil va auditni xalqaro standartlar asosida rivojlantirish muammolari va istiqbollari




Download 8,84 Mb.
Pdf ko'rish
bet383/452
Sana27.06.2024
Hajmi8,84 Mb.
#265988
1   ...   379   380   381   382   383   384   385   386   ...   452
Bog'liq
QarMII konf 26-27 may 2023 (1)

 
либераллаштириш шароитида
 
олий таълим тизимида
 
амалга оширилаётган ислоҳотлар, шу жумладан бухгалтерия ҳисобини халқаро 
стандартлар асосида ташкил этиш ва уни янада ривожлантириш бўйича амалий 
ишлар қилинмоқда. Шу жумладан ушбу
 
соҳада олий 
таълим тизими
тушунчаси, 
унинг моҳияти ва ривожланиши,
 
ушбу тизимда бухгалтерия ҳисобини
 
молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари асосида юритиш ва натижада 
молиявий 
ҳисоботларини 
шаффофлигини 
ошириш, 
ушбу 
ахборот 
истеъмолчилари учун тушунарли бўлиши учун шароит яратиш муҳим 
ҳисобланади. Таълим тизимида бюджет ҳисобига доир операцияларни ҳисобга 
олиш, уни халқаро стандартлар асосида юритишни жорий қилиш Ўзбекистон 
Республикасида долзарб масалалардан бири ҳисобланади. Шунингдек 
Ўзбекистон Республикасида кейинги йилларда таълим тизими билан боғлиқ 
кўплаб 
муаммолар 
пайдо 
бўлиши(товламачилик,ҳисобни 
юритишдаги 
камчиликлар, пул маблағларини ўзлаштирилиши), ушбу жараёнларни ҳисобини 
ташкил қилиш ва унинг назоратини амалга оширишга алоҳида эътибор қаратиш 
лозимлиги, унинг аудити, фаолият таҳлили масалаларига эътибор қаратилиши, 
ҳисобни молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари асосида ташкил 
қилинишига 
қаратилган 
кўплаб 
ислоҳотларнинг 
олиб 
борилмоқда. 
Юқоридагилар асосида шуни таъкидлаш лозимки, Ўзбекистон Республикаси 
давлат секторида бюджет ҳисоби ва ҳисоботини такомиллаштириш бюджет 
тизимида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг асосий йўналишларидан бири 


833 
сифатида эътироф этилмоқда. Ушбу масалада амалга оширилган ислоҳатлар 
натижасида Халқаро амалиёт тажрибаси асосида бюджет ҳисобини ислоҳ этиш 
икки усулда амалга оширилмоқда: ҳисоблаш усули ва касса усули. Ушбу 
усуллардан фойдаланиш ва халқаро стандартлар талабига кўра кўпроқ 
ҳисоблаш усулига ўтилиши асосий йўналиш сифатида қаралди. Давлат 
секторида ҳисоблаш усулига асосланган стандартларнинг жорий қилиниши 
соҳа олимлари илмий қарашларида ўз ифодасини топганлигини кўришимиз 
мумкин. 
Охирги 
вақтларда 
мамлакатимизда 
ҳам 
халқаро 
амалиёт 
тажрибаларидан келиб чиқиб бюджет ҳисобини ислоҳ этишга алоҳида эътибор 
қаратилмоқда. Ушбу масалада иқтисодчи-олим Мехманов С.У. томонидан 
қуйидагича фикр билдирилган: “Давлат секторида бухгалтерия ҳисоби халқаро 
стандартлари ҳодисалар ва операцияларни молиявий ҳисоботда акс эттириш 
талаблари (тан олиш, баҳолаш, ахборотларни очиб бериш, ахборотларни 
тақдим этиш)ни белгилайди. Давлат секторида бухгалтерия ҳисоби халқаро 
стандартлари ҳисоблаш усулида қўлланиладиган (31 та) ҳамда касса усулида 
қўлланиладиган давлат секторида бухгалтерия ҳисоби халқаро стандартидан 
иборат”
21
. Ўзбекистон Республикасида олий таълим тизимида бухгалтерия 
ҳисобини юритиш масаласида ушбу ҳисоб тизимини давлат секторида 
молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари асосида юритишимиз лозим. 
Чунки иқтисодиётни эркинлаштириш ва рақамли иқтисодиёт тизимини жорий 
қилиниши олий таълим тизимида бюджет ҳисобини ислоҳ қилишни қуйидаги 
йўналишлар асосида амалга ошириш заруриятини келтириб чиқаради: 
1) молиявий ҳисоботларни ахборот тизимини кенгайтириш ва унинг 
сифатини ошириш мақсадидадавлат секторида молиявий ҳисоботнинг халқаро 
стандартларини жорий қилиш; 
2) Ўзбекистон олий таълим тизимидаги субъектларнинг молиявий 
ҳисоботларини халқаро кўрсаткичлар билан солиштириш; 
21
Меҳмонов С.У.,Убайдуллаев Д.Й. Бюджет ташкилотларида бухгалтерия ҳисоби. Тошкент:ТМИ, 
2012. -458б. 


834 
3) Олий таълим тизимини молиялаштиришнинг давлат бюджети ва 
уларнинг хўжалик ҳисоби асосида ишлаб топган маблағларини ҳисобини тўғри 
олиб бориш, уларнинг мақсадли сарфланишини назорат қилиш; 
4) Олий таълим тизимида ўзлари томонидан молиялаштириш тизимига 
ўтиш 
натижасида 
бухгалтерия 
тизимидаги 
ва 
молиявий 
ҳисобот 
кўрсаткичларидаги ўзгаришларни ҳисобга олиш ва бошқа йўналишлардан 
туўган маблағларни ва уларнинг сарфланишини назорат қилиш. Унинг 
натижалари бўйича молиявий ҳисобот ахборотларини шакллантириш.
Бу борада Ўзбекистон Республикасида Давлат секторида бухгалтерия 
ҳисоби халқаро стандартлари асосида бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи 
тизимини такомиллаштириш концепцияси қабул қилинган бўлиб, унда халқаро 
стандартлар талаби асосида ҳисоб тизимини шакллантириш ва унинг аудитини 
ташкил этиш лозим. Ушбу концепцияда бюджет ҳисобини халқаро 
стандартларда 
умумқабул 
қилинган 
тамойилларга 
мувофиқлаштириш 
белгиланган бўлиб, унинг асосида халқаро стандартларни қўллашга доир ишлар 
кенг кўламда амалга оширилмоқда.
Бизга маълумки, дунё хамжамиятида бюджет тизимида амалга 
оширилаётган ислоҳатлар натижасида дунёга машҳур университетларни жуда 
кўпчилиги ўзини маблағ билан таъминлаш тизими асосида фаолият юритади ва 
илмий изланишлардан кўплаб маблағ келиб тушади ва ушбу соҳани янада 
ривожлантириш учун имконият яратилади. Шу сабабли Ўзбекистонда ҳам 
ўзини маблағ билан таъминлаш, шартнома, қўшимча хизматлар кўрсатиш 
натижасида ўзини молиялаштириш тизимига ўтилмоқда. Ривожланган 
давлатларда Давлат секторида бухгалтерия ҳисоби халқаро стандартларини 
қўллаш янада юқори сифатли молиявий ҳисоботларни тузишга, шунингдек
давлат сектори фаолияти натижаларини баҳолашга катта имконият яратади, 
ахборотларнинг шаффофлигини оширади, бюджетга молиявий ҳисоб ва 
статистик ҳисоботларнинг юқори даражада интеграциялашувини таъминлайди, 
ахборотларнинг ишончлилиги ва тўлиқлигининг ошиши ҳисобига давлат 


835 
активларини самарали бошқариш имконини беради. Натижада Ўзбекистон 
Республикасидаги 
университетларнинг 
молиявий 
ҳисоботларни 
бошқа 
мамлакатлардаги университетлар молиявий ҳисоботлари билан солиштириш 
имконияти яратилади, халқаро муносабатларнинг глобаллашуви шароитида 
мамлакат мажбуриятлари қандайлиги ва уни ўз ресурслари билан қандай 
бошқараётганлиги, шунингдек, молиявий ҳолатни тушуниш асосида чет эл 
инвестициялари ҳажмининг ошиши ва донорлик маблағларининг кўпайиши 
имконини беради ҳамда давлат секторида молиявий интизом даражасини 
оширади. Давлат секторида қўлланилаётган ҳисоблаш усулида операциялар ва 
барча ҳодисалар (даромадлар, харажатлар, мажбуриятлар) улар содир бўлган 
пайтда тан олинади, яъни улар учун пул маблағларининг келиб тушишига 
боғлиқ бўлмаган ҳолда даромад сифатида тан олинади. Ҳисоблаш усули 
қўлланилишининг қатор ижобий жиҳатларга эгалиги билан биргаликда айрим 
номувофиқликлар ҳам келтириб чиқаради. 
Ушбу 
масалаларга 
қуйидагиларни 
киритишимиз 
мумкин: 
ҳисоб 
жараёнининг мураккаблиги, даромад ва харажатларни тан олиш тиўзимини 
тушунадиган бухгалтерларнинг етишмаслиги, бухгалтерия ҳисобини юритиш 
жараёнига кўпгина қўшимча талаблар ва вазифаларнинг қўйилиши натижасида 
бухгалтерларни ушбу масала бўйича қўшимча билим олиш зарурияти келиб 
чиқади.
Давлат секторида бухгалтерия ҳисоби халқаро стандартларини ҳисоблаш 
усули ёрдамида ташкил қилиш ва ундаги ҳисоб-китобларни тўғри ташкил 
қилиш муҳим аҳамиятга эгадир. Шу жумладан бунда университетларнинг 
молиявий ҳисоботлари улар олдига қўйилган мақсад ва вазифаларни бажариши 
учун ҳисоблаш усули бўйича тузилиши керак. Натижада уларнинг фаолиятнинг 
бухгалтерия ҳисобининг қонунида белгиланган узлуксизлик (молиявий ҳисобот 
одатда ташкилот фаолият кўрсатяпти ва операцион фаолиятини бундан кейин 
ҳам давом эттиради, деган тахмин асосида тузилади) тамойилларига 
асосланади. Шундай қилиб ушбу усул асосида молиявий ҳисоботларни тузиш 


836 
жараёни Ўзбекистон Республикасида фойдаланилаётган УзАСБО тизими 
асосида молиявий ҳисоботларни шакллантиради. Натижада ушбу шакллар 
умум қабул қилинган тартибда тузилади.
Шу жумладан бизнинг мамлакатимизда ҳисоблаш усулига асосланган 
молиявий ҳисобот таркиби қуйидагилардан иборат: 
1.
Молиявий ҳолати ҳақида ҳисобот; 
2.
Фаолиятнинг молиявий натижалари ҳақида ҳисобот;
3.
Соф актив/капитал ўзгариши ҳақида ҳисобот; 
4.
Пул маблағлари ҳаракати ҳақидаги ҳисобот;
5.
Тасдиқланган даромад ва харажатлар бюджети. 
Хулоса қилиб айтганда, бизнинг фикримизча, мамлакатимизда давлат 
секторида молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлар асосида бюджет 
ҳисобини ислоҳ этишнинг масосий йўналишлари қуйидагилардан иборат 
бўлиши мумкин: 
-биринчидан, 
бухгалтерия 
ҳисобини 
юритишнинг 
услубий 
жиҳатларини халқаро амалиётда умумқабул қилинган меъёрларга мослашиш 
асосида ташкил қилиниши Ўзбекистон Республикасининг рейтингини халқаро 
даражада янада ошириш имкониятини яратади;
– иккинчидан, олий таълим тизимида давлат молиясини бошқаришда 
молиявий ҳисоботларнинг ахборот қамрови ва шаффофлигини ошириш учун 
имконият яралиади; 
– учинчидан, молиявий ва статистик ҳисоботларнинг жаҳаон 
хамжамиятида фойдаланилаётган молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари 
билан интеграциялашувини таъминлайди;
– тўртинчидан, Ўзбекистон Республикасидаги олий ўқув юртларини 
халқаро муносабатларнинг глобаллашуви шароитида чет эл инвестициялари 
ҳамда донорлик маблағлари ҳажмини кўпайтириш ва чет эллик ҳамкорлар 
билан самарали қўшма фаолият юритиш имкониятини беради. 


837 

Download 8,84 Mb.
1   ...   379   380   381   382   383   384   385   386   ...   452




Download 8,84 Mb.
Pdf ko'rish

Bosh sahifa
Aloqalar

    Bosh sahifa



Iqtisodiyotni raqamlashtirish sharoitida buxgalteriya hisobi, iqtisodiy tahlil va auditni xalqaro standartlar asosida rivojlantirish muammolari va istiqbollari

Download 8,84 Mb.
Pdf ko'rish