• Калит сўзлар: инвестиция, инвестиция муҳити, хорижий инвестиция, инвестициявий жозибадорлик, банк, банк кредити, молия бозори, фонд бозори Кириш.
  • Методлар ва материаллар.
  • ИҚТИСОДИЁТНИНГ РИВОЖЛАНИШИДА ТИЖОРАТ




    Download 8,84 Mb.
    Pdf ko'rish
    bet388/452
    Sana27.06.2024
    Hajmi8,84 Mb.
    #265988
    1   ...   384   385   386   387   388   389   390   391   ...   452
    Bog'liq
    QarMII konf 26-27 may 2023 (1)

    ИҚТИСОДИЁТНИНГ РИВОЖЛАНИШИДА ТИЖОРАТ 
    БАНКЛАРИНИНГ ИНВЕСТИЦИОН ФАОЛИЯТИНИНГ АҲАМИЯТИ 
    К.З.Музаффарова, ҚарМИИ катта ўқитувчиси 
    С.У.Эшмуродова, ҚарМИИ “Банк иши” йўналиши талабаси 
    Аннотация 
    Ушбу мақолада мамлакат иқтисодиётига хорижий инвестициялар жалб 
    этишда тижорат банкларининг роли ва аҳамияти, шунингдек, инвестиция 
    муҳити ва уни яхшилаш омиллари ҳақида тавсия ва хулосалар келтирилган.
    Калит сўзлар: 
    инвестиция, инвестиция муҳити, хорижий инвестиция, 
    инвестициявий жозибадорлик, банк, банк кредити, молия бозори, фонд бозори 
    Кириш.
    Бугунги глобаллашув шароитида кўпгина мамлакатлар 
    ўртасида интеграциялашув жараёни ҳам ривожланиб бормоқда. Ушбу 
    кўрсаткичлар ижтимоий-сиёсий, ижтимоий-иқтисодий, давлат ва жамият 
    ҳаётининг барча соҳаларида ўз ифодасини топиб бормоқда. Ушбу 
    тенденциялар, ўз даврида, молия бозорларининг, тижорат банкларининг, 
    молиявий механизмлар , шу жумладан инвестициялар тушумини ҳам мутлақо 
    ўзгартириб юбормоқда. 
    Маълумки, бугун қайси давлат фаол инвестиция сиёсатини юритаётган 
    бўлса, ушбу мамлакат иқтисодиётининг барқарор ўсишига эришаётгани 
    аксиомага айланиб улгурди. 
    Президентимиз Ш.М.Мирзиёев таъкидлаганидек, “инвестиция – бу 
    иқтисодиёт драйвери, ўзбекча айтганда, иқтисодиётнинг юраги, десак, муболаға 
    бўлмайди. Инвестиция билан бирга турли соҳа ва тармоқларга, ҳудудларга янги 
    технологиялар, илғор тажрибалар, юксак малакали мутахассислар кириб 
    келади, тадбиркорлик жадал ривожланади”. 
    Инвестицияларни жалб қилиш ҳамда мамлакат иқтисодиётининг барқарор 
    ўсишини таъминлашда қулай инвестиция муҳитини яратиш энг муҳим 
    шартлардан бири саналади. 


    847 
    Методлар ва материаллар. 
    Г.Подшиваленко ва Н.Киселева таҳрири 
    остида тайёрланган ўқув қўлланмада “Инвестициялаш тўғрисидаги қарорларни 
    қабул қилишда энг кенг тарқалган мезонлардан бири бу – макродаражадаги 
    инвестицион 
    муҳит 
    ва 
    инвестициялаш 
    объектининг 
    инвестициявий 
    жозибадорлигини баҳолаш ҳисобланади”
    23
    деб таъкидланади. 
    Бундан ташқари, Ўзбекистонлик ва бошқа кўплаб хорижий олимларнинг 
    “инвестиция муҳити” ва “инвестициявий жозибадорлик” тўғрисидаги илмий 
    изланишларини 
    ўрганар 
    эканмиз, 
    уларнинг 
    илмий 
    ишларда 
    ушбу 
    категорияларнинг ягона таърифи йўқлигига дуч келамиз. Айрим адабиётларда 
    баъзи муаллифлар ушбу икки атамани синоним сўзлар сифатида ишлатадилар. 
    Ушбу масала бўйича замонавий қарашларнинг таҳлили “инвестиция 
    муҳити”нинг жуда мураккаб ва кўп қиррали тушунча эканлигини кўрсатади.
    Бундан ташқари, “инвестиция муҳити”га нисбатан турли сифат 
    тавсифларини қўллаш ҳолати ҳам кузатилади. Шу жумладан, Б.А.Охунов 
    мақбул инвестиция муҳити тушунчасига қуйидагича таъриф берган: “Мақбул 
    инвестиция муҳити – инвестиция фаолиятини амалга ошириш учун давлат 
    томонидан мамлакат ва инвесторлар хавф-хатарлари ҳамда манфаатларини 
    ҳисобга олган ҳолда шакллантирилган сиёсий, ижтимоий-иқтисодий ва 
    ташкилий-ҳуқуқий шарт-шароитлар тизимидир”
    24


    Download 8,84 Mb.
    1   ...   384   385   386   387   388   389   390   391   ...   452




    Download 8,84 Mb.
    Pdf ko'rish

    Bosh sahifa
    Aloqalar

        Bosh sahifa



    ИҚТИСОДИЁТНИНГ РИВОЖЛАНИШИДА ТИЖОРАТ

    Download 8,84 Mb.
    Pdf ko'rish