845
сотилмасдан, қилинган харажатлар қопланмаслиги мумкин. Маҳсулотнинг
бирон-бир ҳусусияти етарли даражада ҳисобга олинмаган бўлиши мумкин.
Шунинг учун ҳар қандай тадбиркор ҳар қандай янги ишни, инновацияни амалга
ошириш учун кўп марта ўйлаши, ҳисоб-китобларни амалга ошириши лозим.
Шу билан биргаликда. тадбиркорни инновацион таваккалчиликка
етаклайдиган бир куч бор. Бу бозордаги рақобат кучидир. Бозорда маҳсулот
ишлаб чиқарувчилар кўплигидан, улар ўртасида кучли рақобат кураши
мавжуддир. Ҳар бир ишлаб чиқарувчи кўпроқ маҳсулот сотишга ҳаракат
қилади. Кимда-ким ҳаракатни сусайтирса, хотиржамликка берилса, рақобатда
ютқазиб қўйиши мумкин. Бундай хавф ҳар қандай
тадбиркорга доимий
равишда йўлдош бўлади. Шу сабабли, тадбиркорни
инновацион фаолиятга
ундовчи куч бўлади. Ана шу нарса – инновацион рағбатдир.
Кичик бизнес субъектларида инновацион лойиҳа устида шуғулланиш
учун маълум имкониятларга ҳам эга бўлиш талаб қилинади. Унда қандайдир
ўйлаб топилган янгилик ёки илмий-техникавий фаолият натижаси бўлиши
керак. Тадбиркор қандайдир илмий муассасага топшириқ бериши, ички ёки
ташқи бозордан тайёр лицензия сотиб олиши, патент тадқиқоти ўтказиши
мумкин. Муаммо бўлса, олимлар ва тадқиқотчилар бу
муаммо устида
ишлайдилар ва ечимини топишга ҳаракат қиладилар.
Шу сабабли, тадбиркор ўз муаммоларини илмий-тадқиқот муассасаларига
етказиши лозим. Бундай ишларнинг ҳаммаси тадбиркорда маблағ бўлишини
талаб қилади. Яратилган янгиликни жорий қилиш учун ҳам маблағ бўлиши
керак. Йирик инновацияларни амалга ошириш
учун
кичик бизнес
субъектларида маблағ етишмайди.
Шу сабабли, кичик бизнес субъектлари ўзаро бирлашишлари мумкин. Шу
йўл орқалигина бундай чеклашларни енгиб ўтиши мумкин. Натижада йирик
тадбиркорлик субъектлари ташкил топади.