854
КИЧИК БИЗНЕС СУБЪЕКТИДА ИШЛАБ ЧИҚАРИШ ФАОЛИЯТИНИ
РИВОЖЛАНТИРИШ ЙЎЛЛАРИ
Бердиев Ж.Қ. - ҚарМИИ катта ўқитувчиси
Мамлакатимизнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишида кичик бизнес
ва ҳусусий тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйилиши энг устувор
йўналишлардан
ҳисобланади.
Мамлакатимизда
ушбу
соҳага
эътибор
кучайтирилмоқда. Президентимиз ва ҳукумат раҳбарлари ўз диққат-
эътиборларини
кичик
бизнес
ва
ҳусусий
тадбиркорлик
фаолиятини
ривожлантиришга қаратмоқдалар. Аҳолининг реал даромадларининг катта
қисми кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик ҳисобидан юзага келмоқда.
Кичикбизнеснинг ишлаб чиқариш фаолиятини ривожлантириш эса янада катта
самара олинишига сабаб бўлади.
Кичик
бизнес
субъектида
ишлаб
чиқариш
фаолиятини
ривожлантиришуларнинг техник ва
технологик даражасига, уларда фаолият
кўрсатаётган ходимлар ва мутахассисларнинг иш натижаларига, молиявий
даражаларига, меҳнат унумдорлигига боғлиқ. Ҳозирги вақтда кўплаб
тадбиркорлик субъектларида ходимларнинг
малакасига етарли даражада
эътибор берилмаяпти. Тадбиркорлик субъектларида фаолият кўрсатаётган
кўплаб мутахассислар, иқтисодчилар, технологлар, хуқуқшунослар ва бошқалар
ўз вазифаларини яхши билган холда тадбиркорлик фаолияти назарияси ва
амалиёти бўйича етарли даражада билимга эга эмаслар. Улар бозор
иқтисодиёти
шароитида
тадбиркорлик
фаолиятини
ўрганишлари,
ўз
малакаларини ошириб боришлари ва қайта тайёрланишлари лозим. Шу билан
биргаликда, улар ахборот технологиялари соҳасида ҳам
маълумот олишлари
мақсадга мувофиқдир.
Кичик бизнес субъектларининг ишлаб чиқариш фаолияти уларнинг
бошқа корхона ва ташкилотлар билан интеграцияси асосида ҳам ривожланиши
мумкин. Айниқса, уларнинг йирик саноат корхоналари билан ҳамкорлиги
муҳим аҳамиятга эгадир. Йирик корхоналарнинг буюртмалари асосида майда
855
бутловчи қисмларни ишлаб чиқариш билан шуғулланадиган янги кичик
корхоналар
ташкил этиш, хонадонларда майда ҳусусий цехлар очишни
рағбатлантириш орқали ҳам саноат ишлаб чиқариши соҳасидаги кичик бизнес
ва хусусий тадбиркорликни янада ривожлантиришга ҳисса қўшишимиз
мумкин.
Кичик бизнес субъектларининг ишлаб чиқариш фаолиятини йўлга
қўйишда ишлаб чиқаришни ташкил этиш ва бошқаришнинг замонавий
тамойилларига амал қилиш лозим. Ҳар қандай ишлаб чиқаришда маҳсулот
ишлаб чиқариш учун харажатлар сарфланади. Бундаги харажатларни катта ёки
кичик бўлиши кўплаб омилларга боғлиқдир. Хар бир маҳсулот
тури турли
усулларда, турли дастгохларда, турли хил маҳсулотлардан фойдаланилган
ҳолда ишлаб чиқариш мумкин. Мана шу танловда энг самарали ва
камчиқиндили, кам харажат қилинадиган йўлини
танлаш самарадорликнинг
ортишига сабаб бўлади. Амалга ошириладиган ушбу танлов маҳсулот сифатига
ижобий таъсирэтишига эришиш лозим.
Ишлаб чиқариш соҳаларидаги кичик бизнес субъектлари фаолиятини
ривожлантириш мақсадида уларда фойдаланиладиган иқтисодий ресурсларнинг
мониторингини олиб бориш лозим. Бу ресурслардан фойдаланишнинг
корреляция коэффициентини аниқлаш ва ҳар бир омил бўйича белгиланган
дастурларни тузиш ва уларни амалга ошириш лозим.
Кичик бизнес субъектларининг ишлаб чиқариш
фаолиятида ишлаб
чиқарилаётган маҳсулотлар тезроқ сотилиши учун харидорлар талабини таҳлил
қилиш ва ўрганиш, ишлаб чиқариш, сотиш жараёнларини тезлаштириш,
рақобатбардошли маҳсулотлар ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш лозим.
Кичик
бизнес
субъектларининг
ишлаб
чиқариш
фаолияти
самарадорлигини
оширишда
улардаги
маркетинг
фаолияти
билан
шуғулланаётган мутахассисларнинг фаолиятини тўғри ташкил этиш муҳим
аҳамият касб этади. Кичик бизнес субъектларидаги маркетологларнингфаолият
соҳаси кенг бўлиб, у ўз ичига қуйидагиларни олиши лозим:бозорни ўрганиш,
856
харидорлар талабини, даромадларни ўрганиш, баҳолар даражасини келажак
учун аниқлаш, лойиҳаловчиларга товар андозасини яратиш бўйича
буюртма
бериш, рекламани ташкил этиш, буюртмачи ва харидорлар билан мулоқотга
киришиш орқали янги маҳсулотлар турини шакллантириш, шартномалар
тизимини ташкил этиш,
товар сотилишини ташкил этиш, истеъмолчиларга
қўшимча хизмат кўрсатиш, қўшимча қисмлар етказиб беришни йўлга қўйиш ва
ҳоказолар.