Keywords
: Demographic process, economic and social process, population
composition, labor resources, demographic policy, natural population growth,
fertility, migration, mortality.
Кириш
Демографик ресуррслар ҳар қандай давлатнинг қудратини юзага
келтирувчи энг катта бойлигидир. Шунга кўра иқтисодиётни ривожлантириш
ва модернизация қилишда буюмлашган капиталдан ташқари миқдор ва
сифатдан ташкил топган инсон капитали муҳим омил ҳисобланади.
Ўзбекистонда кейинги йилларда барқарор демографик вазият пайдо бўлиб,
доимий ҳолда аҳоли сонининг табиий ва умумий қўшимча ўсиши содир
бўлмоқда.
Аҳоли сонини, таркибини, табиий ва механик ҳамда социал ҳаракатларини
тавсифлаш ва миқдорий баҳолаш давлатни бошқариш органлари ва истеъмол
бозори талабларини қондириш учун муҳим аҳамият касб этади.
122
Мамлакат демографик салоҳиятининг миқдорий ўзагини инсон ташкил
этади ва мазкур омилнинг сифат жиҳатдан такомиллашуви бевосита меҳнат
салоҳиятининг шаклланишига сабаб бўлади. Мамлакат ва ҳудудий даражаларда
меҳнат салоҳиятининг шаклланиши ва улардан фойдаланиш яхлитдир, чунки
уларнинг мақсадли йўналиши бир хил. Лекин улар миқдор, сифат ва
сафарбарлик кўрсаткичлари жиҳатдан ҳудудлардаги демографик муҳит,
табиий-иқлим шароитлари, иқтисодиётнинг ривожланиш даражаси ва бошқа
омиллар туфайли бир хил эмас. Бу ҳолат фақат иқтисодий ривожланишни
пасайтирибгина қолмай, балки ижтимоий ва сиёсий муаммоларни ҳам келтириб
чиқаради.
Ҳар қандай – сиёсий, иқтисодий, ижтимоий жараёнлар демографик
хусусиятлар билан боғлиқ бўлиб, барча давлатлардаги жамият ҳаётига ўз
таъсирини кўрсатади. Туғилиш даражасининг тебраниши муайян вақтдан кейин
таълим ва соғлиқни сақлаш тизимини шакллантиришда, меҳнат бозорида иш
билан бандликда, давлатнинг ижтимоий соҳага харажатларида бевосита ўз
аксини топади.
Аҳоли сонининг ортиши иқтисодиётда қўшимча ишчи кучи яратишга
талабнинг ортишига олиб келиши билан бирга, маҳсулот ишлаб чиқаришда ҳам
қўшимча талаб ҳажмининг ўсишига олиб келади. Шу икки сабаб туфайли ҳам
иқтисодиёт ўзини қайта ривожлантириш хусусиятига эга ҳисобланади.
Ушбу масалани ҳал қилишда мамлакатимиз Президенти Ш.М.Мирзиёев
ташаббуси билан “2022 — 2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг
тараққиёт стратегиясида “Маҳаллаларда янги институт сифатида жорий
қилинган тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва
камбағалликни қисқартириш, маҳалла ҳудудида давлат-хусусий шериклик
асосида спорт ва маданий иншоотлар, ижодий клублар, бандликка кўмаклашиш
ва ўқитиш марказлари, тадбиркорлик объектлари каби инфратузилмани яратиш
бўйича чора-тадбирлар амалга ошириш, ёшларни ишга жойлаштириш ва
уларнинг бандлиги учун шарт-шароитлар яратиш” [1] каби вазифалар белгилаб
берилган.
123
Шундай
қилиб,
демографик
ўзгаришларнинг
иқтисодий-ижтимоий
аҳамиятидан келиб чиқиб, уни статистик таҳлил қилиш жуда зарур
ҳисобланади.
|