ТАДҚИҚОТ МЕТОДОЛОГИЯСИ
Таҳлил жарёнида статистик маълумотларни тўплаш, жадвал ва
графиклар, ўртача миқдорлар ва динамика қаторларини статистик таҳлил
қилиш кўрсаткичларидан фойдаланилиб, муаллиф томонидан хулоса ва
таклифлар берилган.
НАТИЖА ВА МУХОКАМА
Ўзбекистон
Республикаси
Президенти
ҳузуридаги
Статистика
агентлигининг расмий маълумотларига кўра мамлакатимизда доимий аҳоли
сони 2023 йил 1 январь ҳолатига 36 024,9 минг киши, 2022 йилда туғилганлар
932 192,0 минг нафар, вафот этганлар 172 075,0 минг киши, аҳолининг табиий
ўсиши 760 117,0 минг кишини ташкил этиб, туғилиш ва вафот этиш
коэффициентлари 26,2 ва 4,8 промиллега тенг бўлган. 1000та ниқоҳлар сонига
тўғри келган ниқоҳдан ажралишлар сони 164,1 промиллени ташкил этиб, 2016
йилга нисбатан 54,1 фоизга кўпайган. Бу салбий ҳолат.
Мамлакатимизда иқтисодиётни модернизациялаш жараёнида ижтимоий-
иқтисодий сиёсатни амалга оширишда демографик омилларга устувор аҳамият
берилмоқда. Аҳоли кўпайиши билан бир йўла унинг зичлиги ҳам ошмоқда.
Мамлакатимизда 01.01.2023 йилда аҳоли зичлиги бир кв. кмга 80,2 кишини,
дунё бўйича эса 53,0 кишини ташкил қилган бўлиб, юртимиз дунёда аҳоли сони
бўйича 41 ўрин, туғилиш кўрсаткичи бўйича 54 ўрин, ер майдони бўйича 56
ўрин ҳамда аҳоли зичлиги бўйича 134 ўринни эгаллаган[6].
125
1-расм. Ўзбекистон Республикаси доимий аҳолиси сонининг ўзгариши
1 январь ҳолатига, миллион киши
Юқоридаги
расм
маълумотларидан
кўринадики,
Ўзбекистон
Республикасида доимий аҳоли сони йил бошига 1920 йилда 4,4 млн. кишини
ташкил этган бўлса, 2023 йилнинг 1 январига келиб 8,2 баробарга кўпайган. Ўз
навбатида, табиий ўсиш коэффициенти мос равишда 11,0 ва 21,4 промиллени
ташкил этган. Аҳоли жинси бўйича эркаклар сони 50,3 фоизни, аёллар сони
49,7 фоизни ташкил этиб, 50,9 фоизи шаҳар аҳолисига, 49,1 фоизи қишлоқ
аҳолисига тўғри келган[6].
Илмий манбаларда кўрсатилишича, дунё аҳолисида янги туғилган
чақалоқлар орасида ўғил болалар кўпроқ туғилади. Статистик маълумотларга
қараганда, ҳар 100 та қиз болага нисбатан туғилган ўғил болалар сони 105-106
тани ташкил этади. Ўғил болалар сонининг қиз болаларга нисбатан юқорилиги
уларнинг 15-20 ёшларигача сақланиб қолади.
Иқтисодиётда
меҳнатга
қобилиятли
ёшдан
катталар
меҳнатидан
фойдаланиш «нуқта»лари бўлади. Улар орасида юқори ақлий малака
ишлатишни талаб қиладиган фаолият турлари ҳам бўладики, улар инсондан
юқори умумтаълим тайёргарлигини ва муайян амалий тажрибани талаб қилади.
Кўпгина мактаб ўқитувчилари, олий ва ўрта махсус ўқув юртларининг
04
05
07
06
08
12
16
20
25
28
34
36
11
22
20
22
34
28
26
28
16
17
20
21
Аҳоли сони ўзгариши, млн. киши
Табиий ўсиш коэффициенти, промилледа
126
профессор-ўқитувчилари, шифокорлар, илмий ходимлар ва бошқа юқори ақлий
фаолият турлари вакиллари борки, улар пенсия маррасидан ўтгандан кейин ҳам
муваффақиятли меҳнат қилиб қелмоқдалар.
Демографик салоҳиятнинг гендер тавсифида аёллар репродуктив ва
ижтимоий вазифаларни, эркаклар эса меҳнат ва ижтимоий вазифаларни
бажаради. Аёлларнинг репродуктив вазифаси деганда аҳолини такрор барпо
этиш учун ҳар бир оилада нечтадан фарзанд бўлиши мумкинлиги назарда
тутилади. Аёл ўзининг репродуктив вазифасини бажариши учун, яъни бир
авлоднинг ўрнини иккинчи авлод давом эттириши учун ҳар бир туғиш ёшидаги
(15-49 ёш) аёл ўрта ҳисобда 2,15-2,17 та фарзанд кўриши керак. Аёл томонидан
дунёга келган фарзандлар сони 1,8 дан камни ташкил қилса, туғилиш даражаси
жуда паст, агар у 1,8-2,15 га тенг бўлса, туғилиш даражаси паст ҳисобланади.
Айтиш жоизки, туғилишнинг йиғинди коэффициенти қийматлари юқори бўлса
аҳолининг такрор барпо бўлиши кенгайиб боради. Ўзбекистонда бу кўрсаткич
2010 йилда 2,342 нафарни, 2021 йилда эса 3,173 нафарга тенг бўлиб, ўсиш
суръати 135,5 фоизни ташкил этган.
Юқоридагилардан келиб чиқиб, ёш гуруҳлари бўйича аҳоли сонига
эътибор берсак, 2015 ва 2023 йилларнинг бошида меҳнатга лаёқатли ёшдан
кичиклар 29,9 ва 31,7 фоизни, меҳнатга лаёқатли ёшдагилар 61,4 ва 56,8
фоизни, меҳнатга лаёқатли ёшдан катталар эса 8,7 ва 11,5 фоизни ташкил
қилган. Бу кўрсаткичлар мамлакатимизда жами аҳолининг ярмидан ортиқ
қисми меҳнатга лаёқатли эканлигини, иқтисодиётнинг ишчи кучи билан
таъминланганлик даражаси юқори эканлигини англатади. Буларга, албатта,
туғилганлар ва вафот этганлар сони таъсир қилади.
|