124
Республикада
кечаётган
демографик
жараёнларнинг
замонавий
тенденцияларининг таҳлили аҳолининг ёш таркибида меҳнат ёшигача
бўлганлар салмоғининг ортиб, аксинча меҳнатга лаёқатли ёшдагилар
улушининг камайиб бораётганлигини кўрсатмоқда. Бу эса, ўз навбатида,
истиқболда мамлакатнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиши йўналишларида
ҳам ўзига хос ўзгаришларнинг амалга оширилишини, меҳнатга лаёқатли ёшдаги
аҳолини иш билан таъминлаш, кексаларни ижтимоий ҳимоя қилиш лойиҳалари
ва дастурларини ишлаб чиқишни талаб этади. Мазкур тадбирларнинг амалга
оширилиши демографик ривожланиш истиқболини белгилашга боғлиқ.