|
Iqtisodiyotni raqamlashtirish sharoitida buxgalteriya hisobi, iqtisodiy tahlil va auditni xalqaro standartlar asosida rivojlantirish muammolari va istiqbollariBog'liq QarMII konf 26-27 may 2023 (1)3-расм. Ички аудитнинг фунциялари
55
Ички аудиторларнинг муайян ишига нисбатан бажариладиган аудиторлик
тартиб-таомиллари хусусияти, уларни бажариш муддатлари ва кўлами муҳим
бузиб кўрсатишлар рискларига ташқи аудитор томонидан берилган баҳога,
ички аудит хизматининг ишига берилган баҳога ва ички аудиторларнинг
муайян ишига берилган баҳога боғлиқ бўлади.
Фикримизча, ташқи аудитор ва ички аудиторлар ўртасида ахборот
алмашинуви борасида ички аудиторлар ташқи аудиторлар билан очиқ алоқа
қилиш имкониятига эга бўлган ҳолда бир қанча самарали ишларни амалга
оширишлари мумкин. Жумладан, ички аудитор томонидан ташқи аудиторга
тушунтиришлар бериш ва тегишли ички аудиторлик ҳужжатлари билан
танишиш учун имкониятлар яратиш, ташқи аудитор ички аудит хизматининг
ишига таъсир кўрсатиши мумкин бўлган ҳар қандай муҳим масалалар
тўғрисида ички аудиторларга хабар берган ҳолда аудиторлик текширувларини
такомиллаштириш мумкин бўлади.
55
АХС 610-сонли “Ички аудиторлар ишидан фойдаланиш” стандарти
1. Ички назорат тизими
мониторингини амалга
ошириш.
Ички аудит хизматига назорат
воситаларини кўриб чиқиш, улар
фаолиятининг мониторингини
амалга ошириш ва уларни
такомилаштириш юзасидан
тавсиялар бериш бўйича муайян
вазифалар юкланиши мумкин.
2. Молиявий ва операцион
ахборотни ўрганиш.
Ички аудит хизматига молиявий
ва операцион ахборотни аниқлаш,
ўлчаш ва таснифлаш учун
қўлланиладиган воситаларни
кўриб чиқиш ва бу хусусида
ҳисобот тақдим этиш вазифалари,
шунингдек, айрим моддаларга
нисбатан махсус сўровлар
юбориш, тартиб-таомилларни
муфассаллаштирилган тестлаш
бўйича мажбуриятлар юкланиши
мумкин.
3. Операцион фаолиятни кўриб
чиқиш.
Ички аудит хизматига
тадбиркорлик субъектининг
операцион фаолияти, шу
жумладан, унинг номолиявий
фаолияти самарадорлиги,
тежамкорлиги ва
натижадорлигини кўриб чиқиш
вазифалари юкланиши мумкин.
|
|
Bosh sahifa
Aloqalar
Bosh sahifa
Iqtisodiyotni raqamlashtirish sharoitida buxgalteriya hisobi, iqtisodiy tahlil va auditni xalqaro standartlar asosida rivojlantirish muammolari va istiqbollari
|