134
қанчалик мақсадга мувофиқлигини белгилаши керак. Ушбу вазиятда, агар
ташқи аудитор ички аудит хизматидан фойдаланиш мумкин, деб ҳисобласа:
1)
ички аудит дастурлари ва иш ҳажми ташқи аудитор талабларига
қанчалик жавоб беришини ўрганиши керак;
2)
ички аудиторлар фаолияти режа бўйича амалга оширилиши ва тегишли
тартибда ҳужжатлаштирилиши юзасидан ишонч ҳосил қилиши зарур;
3)
ички аудит текширувининг натижалари, таклифлари етарли даражада
асосли эканлигини таҳлил қилиши керак;
4)
юқори рискка эга бўлган нуқталар ички аудит текширувида ўз аксини
топганлигини ўрганиши лозим;
5)
ички
аудитор
таклифларига
корхонада
ҳақиқатдан
ҳам
амал
қилинаётганига ишонч ҳосил қилиши зарур.
АХС 610-сонли “Ички аудиторлар ишидан фойдаланиш” стандартига
асосан, ташқи аудитор қуйидагиларни аниқлаши лозим:
- ички аудиторлар иши аудит мақсадларига мос келишини;
- агар мос келса, ташқи аудиторлик тартиб-таомилларининг хусусияти,
уларни бажариш муддатлари ёки уларнинг кўламига ички аудиторлар ишининг
режалаштирилаётган таъсирини.