132
ХАЛҚАРО АУДИТ СТАНЛАРТЛАРИ АСОСИДА ИЧКИ АУДИТОР
ИШИДАН ФОЙДАЛАНИШ
Сатторов Алишер Хасан ўғли,
Тошкент давлат иқтисодиёт университети
мустақил изланувчиси, доцент, PhD.
Жаҳон иқтисодиётининг
эволюцион ривожланиши, ишлаб чиқариш
соҳасидаги хўжалик юритувчи субъектлар ҳамда банк муассасалари сонининг
ортиши ички аудитнинг юзага келиши ва дастлабки босқичда уни
аҳамиятининг кучайишига олиб келди. Ички аудит хизмати хўжалик юритувчи
субъектларда жорий қилинган назорат тизимининг бир қисми бўлиб,
бугунги
кунда унинг мазмуни ва моҳияти тўғрисида турли хил тушунчалар мавжуд.
Ички аудитга зарурат мулкдорлар ва хўжалик юритувчи субъектлардаги
раҳбарлар
зиммасига
юклатилган
вазифаларни
қай
даражада
тўғри
тушунганликлари ва бунинг натижасида амалга оширилган ишларнинг ҳақиқий
ҳолати ҳақида ахборотга эга бўлиш истаклари билан ифодаланади. Хўжалик
юритувчи субъектлар раҳбарияти ўз зиммасига
юклатилган вазифаларни
бажаришлари учун ихтисослаштирилган бўлинмаларни, бошқарув бўғинлари,
ишлаб чиқариш участкалари ва ҳар бир технологик жараённи ташкил этадилар.
Ички аудит хизматининг асосий вазифалари хўжалик юритувчи
субъектларда йўлга қўйилган ички назорат тизими хусусиятидан келиб чиққан
ҳолда шаклланади.
Унинг самарадорлиги эса, иш режасининг тўғри
тузилганлиги ва тегишли ҳисоботларда хўжалик юритувчи субъектларнинг
асосий жиҳатларига қанчалик эътибор қаратилганлиги билан баҳо берилади.
Таъкидлаб ўтиш жоизки, ички аудит хизматининг материалларидан ташқи
аудит, солиқ инспекцияси ва бошқа назорат
органлари фойдаланишлари
мумкин. Шу билан бирга, айнан ушбу назорат органлари томонидан аниқланган
камчиликларнинг ҳажми ва миқдори ички аудит хизмати фаолияти
самарадорлигини аниқловчи асосий ўлчов белгиси ва бирлиги бўлиб
ҳисобланиши
мумкин.
Аудит
текшируви
давомида
ташқи
аудитор
қуйидагиларни ўрганиши керак:
133
корхона ички аудит хизмати фаолияти сифатини баҳолаш;
ички аудит хизматининг корхонада самарали
ички назорат тизимини
таъминлашдаги ролини ўрганиш.
Ташқи аудитор учун корхона ички аудитор маълумотларидан фойдаланиш
амалга оширилиши лозим бўлган аудиторлик тартиб-таомилларининг ҳажми ва
йўналишини белгилаш имконини беради. Хорижий давлатларда ташқи аудит
текширувини
ўтказиш
жараёнида
аудиторнинг
ички
аудит
хизмати
маълумотларидан фойдаланиши лозимлиги қонун
билан мажбурий равишда
белгиланган.
Ички аудит хизмати фаолиятининг сифати ташқи аудитор учун аудит
рискини аниқлаш
имконини бериши сабабли, бу кўрсаткични режалаштириш
жарёнида белгилаш мумкин бўлади.
Ташқи аудитор ички аудит хизмати фаолияти
самарадорлигини белгилаш
мақсадида дастур тузиши ва унда ички аудитнинг айнан қайси фаолият соҳаси
текширилиши ва баҳоланиши лозимлигини кўрсатиши керак.