439
ҳаётийлиги исботланган ғоялар, бизнес моделлари ва технологияларни тизимли равишда
ўзлаштириш ва мослаштириш учун қўллаб-қувватлашни талаб қилади.
Тўқимачилик саноатида ишлаб чиқариш жараёнларини ўз вақтида
модернизация
қилиш, технологияларни янгилаш ҳамда корхоналарнинг ўз ва жалб қилинган маблағлари
ҳисобидан инновацион технологияларни қўллаш орқали ишлаб чиқаришни ташкил этиш
масалалари юзасидан бир қатор вазифалар бажарилмоқда. Ривожланган мамлакатларда
ускунани янгилашнинг ўртача даражаси йилига 15-17 фоизни ташкил қилади, яъни уларнинг
эскириш муддати 10 йилдан анча кам. Ускуналарни модернизация қилишнинг паст даражаси
ишлаб чиқариш қувватларининг қисқаришига таъсир қилади. Янгиланишдан мақсад
харажатларни камайтириш, саноат корхоналарининг рентабеллиги ва рақобатбардошлигини
оширишдан иборат. Тўқимачилик саноати корхоналарининг ишлаб чиқариш
технологик
базасининг эскирганлиги маҳсулот сотиш ҳажмининг камайишига ва натижада бозор
улушини йўқотишига олиб келади. UNCTAD
халқаро ташкилотининг “2021 йилда
технологиялар ва инновациялар ҳисоботи”да қайд этилишича, ривожланаётган мамлакатлар
унумдорликни ошириш, иқтисодиётни диверсификация қилиш ва иш ўринларини
яратиш
учун автоматлаштиришни онгли равишда мослаштириш ва ундан фойдаланиш керак. Бу
борада ривожланаётган мамлакатлар бир қатор муаммоларга ечимларини ишлаб чиқишлари
зарур:
-паст технологик ва инновацион салоҳият. Даромади паст мамлакатларда малакали
ишчилар кам ва иқтисодиёти асосан қишлоқ хўжалигига таянади, янги технологиялар
имкониятларидан сустроқ фойдаланилади.
-диверсификациянинг сустлиги. Ривожланаётган мамлакатлар миллий иқтисодиётни
диверсификация қилиш учун инновацияларни ўзлаштириш ва мослаштириш орқали саноати
ривожланган мамлакатларга тақлид қилган ҳолда инновацияларга интилади.
-молиялаштириш механизмининг заифлиги. Ривожланаётган мамлакатларнинг
аксарияти илмий-тадқиқот ишларига молиявий маблағларни кам йўналтиради.
Ишлаб
чиқариш жараёнига инновацион технологияларни жалб қилишда хусусий маблағ қиймати
пастлигича қолмоқда.
-интеллектуал мулк хуқуқлари ва технологиялар трансфери. Интеллектуал мулкни
қатъий ҳимоя қилиш қишлоқ хўжалиги, соғлиқни сақлаш ва энергетика каби соҳаларда
фойдали бўлиши мумкин бўлган янги технологиялардан фойдаланиш динамикаси суст
даражада.
Юқоридаги хулосаларни миллий инновацион тизимни баҳолашда қўлланилувчи GII
(Global Innovation Index) ҳисботини солиштирма таҳлил натижасида ҳам кўришимиз мумкин.