-жадвал  Тўқимачилик маҳсулотларини экспорт қилувчи етакчи давлатлар билан




Download 9,47 Mb.
Pdf ko'rish
bet297/447
Sana15.07.2024
Hajmi9,47 Mb.
#267669
1   ...   293   294   295   296   297   298   299   300   ...   447
Bog'liq
Сборник готовый

1-жадвал 
Тўқимачилик маҳсулотларини экспорт қилувчи етакчи давлатлар билан 
солиштирма таҳлили 
 
Германия Хитой 
Ҳиндистон Вьетнам Ўзбекистон 
GII 2022 даражаси 

15 
40 
48 
82 
Даромад даражаси 
Юқори 
Ўртадан 
юқори 
Ўртадан 
паст 
Ўртадан 
паст 
Ўртадан 
паст 
Институтлар 
76.5 
80.4 
60.1 
60.6 
57.3 
Инсон капитали ва тадқиқотлар 64.1 
57.7 
38.3 
27.2 
30.8 
Инфратизим 
57.7 
57.0 
40.7 
42.5 
41.7 
Бозор мураккаблиги 
53.7 
65.1 
50.3 
38.4 
33.9 
Бизнес мураккаблиги 
52.7 
52.3 
30.9 
31.6 
25.3 
Билим 
ва 
технология 
натижалари 
54.8 
39.3 
33.8 
26.0 
17.9 
Ижодий натижалар 
52.3 
38.7 
24.3 
30.8 
7.7 


440 
Глобал тўқимачилик экспортер давлатлари билан солиштирганда умумий аҳвол 
ижобий тенденцияни кўрсатади, аммо “Билим ва технология натижалари” ва “Ижодий 
натижалар” субиндекслари юқоридаги давлатларга нисбатан аҳамиятли даражада эмаслигини 
гувоҳи бўлишимиз мумкин. Ушбу индекслар эса айнан саноатда инновация ҳамда инновацион 
технологияларнинг ишлаб чиқаришга жорий этилиши тенденциясини кўрсатади.
Умумий хулоса қилиб шуни таъкидлаш мумкинки, ривожланган мамлкатларга 
нисбатан ривожланаётган мамлакатлари иқтисодиётида инновацияларни жорий қилиш бир 
мунча орқадалиги аён бўлмоқда. Айниқса , меҳнат унумдорлигининг таълимга боғлиқлигини 
ўрганиш шуни кўрсатадики, таълим даражаси 10 фоизга ошгани ҳолда меҳнат унумдорлиги 
8,6 фоизга ошади. Устав капиталининг бир хил ўсиши билан ҳосилдорлик 3-4 фоизга ошади. 
Яъни, кадрлар билим даражасини ошириш иқтисодий самарадорликни ошишига олиб келади. 
Аммо ҳозирги кунда халқ таълим тизими миллий иқтисодиётнинг инновацион динамик 
ривожланаётган тизимнинг талаблари ҳамда халқаро бозорнинг ўзгарувчанлиги шароитида 
мукаммаллик даражаси нисбатан пастроқ. Кўпгина олий ўқув юртларида реал ишлаб чиқариш 
билан амалда алоқа яхши йўлга қўйилмаган, натижада илмий изланишлар даражаси паст. 
Хорижий тажрибадан кўришимиз мумкинки, талабалар учун векторли инновацион 
тренингларнинг мунтазам ўтказилиб турилиши университетларнинг юқори салоҳиятдан дарак 
беради. Қолаверса, таълим тизимининг инновацонлиги ҳамда замонавий лабаратория 
шароитлари хорижий университетларни баҳолашда асосий мезонлардан бири бўлиб келган. 
Замонавий 
Америка 
университетлари 
асбоб-ускуналар, 
илмий-техника 
базасини 
ривожлантириш ва кенгайтириш, талабалар ва ходимларга ўқиш ва илмий изланишлар учун 
энг яхши имкониятларни яратишга йилига икки миллиард доллардан ортиқ маблағ сарфлайди. 
Мамлакатимизда тўқимачилик саноати инновацияларини жорий қилишда ОЕМ (асл ускуна 
ишлаб чиқарувчи) мамлакатлари устунлик қилмоқда. Шу билан бирга тўқимачилик 
корхоналарини бошқаришни стандартлаштириш амалиёти секин ривожланмоқда, бу эса 
фойда нормаларини янада пасайтиради. 
Мамлакатимизда тўқимачилик саноатида инновацион ва инвестиция фаоллигининг 
етакчи мамлакатларга нисбатан пастлиги қуйидагилар билан боғлиқ: 

бошқарувда ҳам, ишлаб чиқаришда ҳам янги “ютуқ” инновацион технологиялар 
асосида тўқимачилик саноати корхоналарини модернизация қилиш учун зарур инвестициялар 
етишмаслиги;

илмий тадқиқот ишларини молиялаштириш ҳажмининг камайиши тадқиқот ва 
ишланмалар самарадорлигининг пасайишига, шунингдек, инновациялар яратишга қодир 
олимларнинг камайишига олиб келади. Илмий ишланмалар рақобатбардош юқори 
технологияли маҳсулотлар ишлаб чиқаришни кенгайтиришни рағбатлантирадиган янги 
технологик базани яратишга хизмат қилмоқда; 

тадқиқот натижаларидан фойдаланишнинг паст даражаси; бу харажатлар
рентабеллик, маҳсулот ишлаб чиқариш ва маҳсулот ассортиментини янгилаш тезлигига 
салбий таъсир кўрсатади.
Тўқимачилик саноатини барқарор ривожланишининг инновацион механизмини ишлаб 
чиқишда бу борадаги илғор хорижий тажрибани ўрганиш ва амалиётга татбиқ этишга алоҳида 
эътибор қаратилган. Ушбу соҳада мавжуд маҳаллий ва хорижий адабиётлар ўрганилганда, 
олимлар инновацион моделларнинг уч хил турини таклиф қилишган: 
1. 
Америка модели. Моделнинг асосий ғояси инновацион технологияларни ўта 
ноёб маҳсулотлар ишлаб чиқариш учун қўллаш. У юқори илмий тадқиқот ишланмалари 
харажатлари, инновацияларни рағбатлантиришнинг кенг тарқалган билвосита усуллари ҳамда 
иновацион технологияларни барча босқичларда жадаллаштириш билан тавсифланади.
2. 
Европа модели. Ушбу моделнинг асосий ғоясини инновацион фаолият ва 
ижодий салоҳиятни ривожлантириш, фан ва технологияга катта эътибор бериш, инсоннинг 
ҳаёт сифатини юқори даражасини таъминлаш ҳамда корхоналарнинг юқори инновацион 
фаоллигини амалга оширишни ташкил қилади. 


441 
3. 
Осиё модели. Бозорда юқори иқтисодий кўрсактичларга эришиш учун 
инновацион технологияларни яратиш ушбу моделнинг асосий мақсади ҳисобланади. Унда 
амалий ва фундаментал тадқиқотларни ва йирик корпорацияларни инновацион 
технологияларнинг асосий субъекти сифатида ҳамда бевосита ва билвосита рағбатлантириш 
дастакларини ривожлантиришга қаратилган.
Шуни таъкидлаш керакки, иқтисодиётнинг стратегик сектори сифатида барқарор 
тўқимачилик саноатини ривожлантириш ушбу соҳани барқарор ривожланишнинг инновацион 
йўлига ўтказишни назарда тутади. Бу эса уни барқарор ривожланишнинг иновацион 
механизмини ишлаб чиқариш лозим бўлади. Ушбу мақсадга эришиш учун тадқиқот ишида 
корхонада инновацион технологияни қўллашнинг консептуал инновацион модели ишлаб 
чиқилган.

Download 9,47 Mb.
1   ...   293   294   295   296   297   298   299   300   ...   447




Download 9,47 Mb.
Pdf ko'rish

Bosh sahifa
Aloqalar

    Bosh sahifa



-жадвал  Тўқимачилик маҳсулотларини экспорт қилувчи етакчи давлатлар билан

Download 9,47 Mb.
Pdf ko'rish