89
интилиши умумий бўлиб қолаверади. Тафовутлар фақат томонлардан ҳар бири қандай йўл
билан ва қайси ҳуқуқий механизмлардан фойдаланган ҳолда
корхона устидан назоратни
сақлаб қолиш ёки қўлга киритишга интилишида намоён бўлади, холос. Молиявий оқимлар
рақобатбардош маҳсулот яратишга олиб келадиган инвестиция лойиҳаларига йўналтирилади.
Янгича бошқарув ва ҳисоб шакллари иқтисодий фаолият натижаларини яхшироқ баҳолаш ва
уни такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар кўришга имкон беради. Бу маънода ушбу
корхоналар хўжалик юритишнинг янгича шароитларига яхшироқ мослашган деган хулосага
келиш мумкин.