90
Инқирозли вазиятдан чиқиб кетиш бўйича тактик чора-тадбирлар ишлаб чиқиш одатда
қисқа муддатларда амалга оширилади, масалан, ташқи бошқарув жараёнида ташқи бошқарув
тўлақонли режаси ишлаб чиқишга қонун бўйича атиги бир ой ажратилади, яъни амалда шу
қисқа вақт оралиғида корхонани ривожлантириш стратегияси ишлаб чиқиш, шу стратегия
асосида тўпланиб қолган кредиторлик қарзларини тўлаш ва ташқи бошқарув муддати тугагач,
тўлов қобилиятини тиклашга имкон берадиган чора-тадбирлар билан инқирозли вазиятдан
чиқишнинг деталли режасини ишлаб чиқиш зарур.
Муайян корхона муаммоларини ҳал қилиш инқирозга қарши бошқарув йўлларини
танлашга кўп жиҳатдан боғлиқ бўлади. Бизнингча, унинг асосида қайта тиклаш амалиёти
тшкил этиладиган корхонани молиявий соғломлаштиришнинг муайян йўли уларнинг орасида
жойлашган икки вариантни ажратиб кўрсатиш мумкин:
1. Тўпланиб қолган қарзлар қайта структуралангач (муддати кейинги сурилгач),
корхона нормал фаолият юритиш имкониятини қўлга киритади (қарздорлик
корхона
раҳбариятининг айрим нотўғри ҳаракатлари ёки уларнинг такрор пайдо бўлиш эҳтимоли
жудаям паст деб баҳоланадиган ташқи муҳитнинг айрим салбий кўринишлари билан боғлиқ
ҳолда юзага келганлиги кўзда тутилади).
2. Тамомила янги маҳсулот турига ўтиш (қайта ихтисослаштириш) кескин шаклда рўй
беради: асбоб-ускуналарни тўлиқ алмаштириш ва асосий фондларнинг пассив қисмини қайта
қуриш, кадрларни алмаштириш ёки қайта тайёрлаш, таъминот ва сотув бозорларини тўлиқ
алмаштириш ва б. (барча тадбиркорлик элементларини тўлиқ алмаштириш кўзда тутилади).
Умуман олганда, молиявий соғломлаштириш стратегиясини вақтида шакллантирган ва
уни амалга оширишга киришган корхоналар ташқи муҳитнинг ўзгарувчан шароитларига
муваффақиятлироқ мослашади.