124
бўлади. Ишлаб чиқариш жараёни субъектлари гарчанд мустақил иш юритсаларда, улар ўзаро
иқтисодий боғлиқликда фаолият кўрсатадилар.
Бозор иқтисодиёти шароитида ижтимоий ишлаб чиқариш жараёнини икки қисмга:
моддий ва номоддий ишлаб чиқариш жараёнига бўлиб ўрганилади. Улар бир –
бирини
тўлдириб борсада, ялпи ички маҳсулотни яратишда номоддий ишлаб чиқариш жараёни
ҳиссасининг ўсиб боришига асосий сабаб инсонларнинг маънавий – маърифий ва
интеллектуал шаклланишлари учун хизмат қилишидир. Бу асосий масала ҳисобланади.
Шунинг баробарида номоддий ишлаб чиқариш жараёни ривожланиши моддий ишлаб
чиқариш жараёнининг ривожланиши даражасига боғлиқ бўлади. Агар моддий ишлаб чиқариш
жараёнининг ривожланиши меҳнат воситалари, технологияларни ривожлантириш ҳисобига
амалга оширилмаса, меҳнат унумдорлиги талаб даражасига жавоб бермаса, маҳсулотлар
ишлаб чиқариш харажатларининг камайишига ва самарадорликнинг ўсиб боришига
эришилмаса, номоддий ишлаб чиқариш тармоқларини ривожлантириш учун зарур бўлган иш
кучлари билан таъминлай олиш мураккаб муаммолардан бирига айланиши мумкин. Бу
муаммони ҳал этиш учун қуйидагиларни амалга ошириш зарур:
-ишлаб чиқариш субъектларини етарли даражада
малакали ишчи кучлари билан
таъминлаш;
-уларнинг малакавий – касбий маҳоратларини ошириш, бир неча касбларни эгаллаш;
-янги илғор ишлаб чиқариш усулларини жори этиш;
-маҳсулот бирлигига сарфланаётган ишлаб чиқариш харажатларини камайтириш,
ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш;
-меҳнат унумдорлигининг ўсиб боришига эришиш;
-асосий ва айланма ишлаб чиқариш маблағларидан самарали фойдаланиш;
-маҳсулот сифатини ошириш.
Ишлаб чиқариш омилларида инсон капиталининг бозор иқтисодиёти
шароитида
моҳияти ўсиб боради. Инсон омили ўзининг интеллектуал, жисмоний салоҳияти ва
тадбиркорлик қобилияти билан улардан тежамкорлик асосида фойдаланишни ва унинг
ҳажмининг ўсиб боришини таъминлайди.
Ишчи кучи ўзида меҳнат қилиш қобилиятини мужассамлаштирган омилдир, ундан
меҳнат қилиш қобилиятини, ақлий салоҳиятини, тадбиркорлик маҳоратини ажратиш мумкин
эмас, чунки у инсонда мужассамлашгандир, шунинг учун ҳам меҳнат қилаоладиган
қобилиятга эга инсонни, ишчи кучи деб ҳисоблаш мақсадга тўғри бўлади, деб ҳисоблаймиз.
Ҳар қандай ишлаб чиқариш жараёни қандай мулкчилик шаклларига асосланганлигидан
қатъий назар, биринчи навбатда меҳнат жараёнига асосланади.
Меҳнат жараёнининг асосий вазифаси табиат бойликларидан ўзининг истеъмол
манфаатларини қондириш учун бир истеъмол қийматига эга бўлган
товарни ишлаб
чиқаришдан иборатдир. Бу жараён ишчи кучини ишлаб чиқариш воситалари ва хомашёларга
ўзининг меҳнат қилиш қобилиятларини ишга солиш оқибатида ишлаб чиқариш омиллари ва
ишчи кучлари ўртасида ишлаб чиқариш муносабатларини юзага келтиради.
Албатта ишлаб чиқариш муносабатларини ташкил этиш қуйидаги асосий талабларга
жавоб бериши лозим:
- ишлаб чиқариш жараёни учун зарур бўлган табиат бойликлари, инсонлар томонидан
яратилган бойликларининг чекланганлиги, улар инсонларни тўлиқ тўйинтирадиган даражага
эга эмаслигини эътиборга олган ҳолда, улардан тежамли ва самарали фойдаланиш;
- ишлаб чиқарилаётган маҳсулот ва аҳолига кўрсатилаётган хизматларни узоқ муддатда
унумли фойдаланиш даражаларини ошириш;
- ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар ва хизматларнинг сифатини ошириш;
- ишлаб чиқарилаётган товар ва хизматларнинг сифатини ошириш билан боғлиқ бўлган
ишлаб чиқариш воситалари, хомашёлар сифати даражаларининг ўсиб боришини таъминлаш;
125
- ишлаб чиқариш жараёнини такомиллаштириб бориш, унинг унумдорлик даражасини
ошириб боришни таъминлаш инсон омилидан юқори даражада унумли фойдаланиш учун
уларнинг ақлий ва касбий маҳоратларини доимий равишда ошириб бориш.
Ишлаб чиқариш муносабатларининг самарали ташкил этилиши ҳар бир корхона ва
фирмаларда ишчи кучларининг меҳнат қилиш фаолиятлари учун етарли даражада шарт –
шароитларнинг яратилишига, меҳнатни ташкил этишнинг илғор шаклларининг татбиқ
этилишига ва уларнинг меҳнатини моддий рағбатлантиришни оқилона ташкил қилишга
боғлиқ.
Ишлаб чиқариш муносабатларининг хусусияти ишлаб чиқариш
кучларининг ишлаб
чиқариш муносабатларига мувофиқ келишида ифодаланади. Бу мувофиқлик бозор
иқтисодиёти қонунлари талабларидан келиб чиқади. Чунки, ишлаб чиқариш кучларининг
ривожланиш даражасига қараб ишлаб чиқариш муносабатлари даражаси ташкил топади ва
унда сифат ўзгаришлари юз беради. Шу билан бирга, ишлаб чиқариш муносабатларининг
ишлаб чиқариш кучларига нисбатан паст даражада бўлиб, ишлаб чиқариш кучларига таъсир
этмайди, деб ҳисоблаш нотўғри бўлади.
Ҳар қандай ижтимоий – иқтисодий тизимда ишлаб чиқариш
муносабатлари ишлаб
чиқариш кучларининг ривожланишига фаол таъсир этади. У ижобий ёки салбий бўлиши
мумкин. Ишлаб чиқариш муносабатларининг ишлаб чиқариш кучларига ижобий таъсири
натижасида иқтисодиётнинг тараққиёти таъминланади. Натижада ишлаб чиқариш
муносабатлари такомиллашиб, сифат ўзгаришлари юз беради, акс ҳолда иқтисодиётнинг
ривожланиши танглик ҳолатига тушиши мумкин.
Шу билан бирга мавжуд ишлаб чиқариш муносабатлари маълум бир даврга келиб, яъни
иқтисодий ривожланишнинг юқори бир босқичида мавжуд бўлган ишлаб чиқариш
муносабатлари ишлаб чиқариш кучларининг ривожланиш даражаси талабларига жавоб бера
олмаслиги натижасида, иқтисодий ривожланишнинг ўсишини
таъминлаш учун ишлаб
чиқариш муносабатларини такомиллаштириш зарурияти туғилади. Чунки ҳар қандай
иқтисодий ривожланиш тизимига ўзининг талабларига жавоб бера оладиган ишлаб чиқариш
муносабатлари бўлиши керак.
Ишлаб чиқариш муносабатлари тизими ҳар қандай иқтисодий тизимнинг том
маънодаги мазмун – моҳиятини ифодалайди. Ишлаб чиқариш муносабатлари умумий
иқтисодий тараққиёт тизимининг асосини ташкил этувчи мулкчилик шаклларига ва ишлаб
чиқариш воситаларига бўлган эгаликка асосланади. Чунки иқтисодий тизимда ишлаб чиқариш
жараёнининг ривожланиши ишлаб чиқарилган моддий бойликларни ўзлаштириш ҳамда
ишлаб чиқариш кучларининг ишлаб чиқариш воситалари билан қўшилиши тавсифига боғлиқ.
Иқтисодий субъектлар меҳнат фаолиаятларининг бошқаруви турли йўналишлардаги
меҳнат ходимлари фаолиятларининг самарадорлигини таъминлаш билан бирга меҳнат
ходимларининг ақлий ва касбий маҳоратларига ҳам ижобий таъсир этади. Чунки ишлаб
чиқариш субъектлари ўртасидаги ишлаб чиқариш муносабатлари бошқаруви ишлаб
чиқаришнинг иқтисодий жиҳатдан самарадор бўлишини таъминлайди.
Иқтисодий субъектлар меҳнат фаолиятлари бошқарувини
таъминлаш бозор
иқтисодиёти талабларидан келиб чиққан ҳолда иқтисодиёт тармоқлари ўртасидаги ишлаб
чиқариш муносабатларининг оқилона нисбатини аниқлашни талаб этади.
Бозор муносабатлари шароитида ишлаб чиқариш муносабатлари собиқ социалистик
тоталитар тизими давридаги ишлаб чиқариш муносабатларидан тубдан фарқ қилади. Бу
фарқлар қуйидагилардан иборат:
- бозор иқтисодиёти шароитида ишлаб чиқариш муносабатлари мустақил турли мулк
шаклларига асосланган;
- ишлаб чиқариш муносабатларининг шаклланиши бозор иқтисодиётининг асосий
талаб ва таклиф қонуни талабларидан келиб чиқади;
126
- ишлаб чиқариш муносабатларини шакллантириш ҳар бир иқтисодий субъектнинг
хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда ташкил топади. Бу хусусиятлар мулкка эгалик шакллари
хусусиятларидан келиб чиқади;
- ишлаб чиқариш муносабатларини шакллантириш ҳар бир ишлаб чиқариш
субъектларининг манфаатдорлиги асосида шакллантирилади.
Ишлаб чиқариш муносабатларининг борлиги онгли равишда иқтисодий тизимнинг
ижтимоий – иқтисодий, сиёсий ва маънавий жиҳатдан такомиллашиб боришини таъминлайди.
Бозор иқтисодиёти шароитида ишлаб чиқариш муносабатлари объективлигини тан
олган ҳолда, унинг субъектив омили бўлган инсон омилининг ишлаб чиқариш
муносабатларини шакллантиришдаги ўрнига ката эътибор берилади.
Бозор иқтисодиёти талабларига жавоб берадиган ишлаб чиқариш муносабатлари эркин
турли мулк асосидаги субъектлар муносабатларида ифодаланади.
Бозор иқтисодиёти шароитида ишлаб чиқариш муносабатларини
назарий ва амалий
жиҳатдан такомиллаштириш иқтисодий тарққиётнинг юқори ижтимоий ва иқтисодий
кўрсаткичларга эришишини таъминлайди. Фикримизча бозор иқтисодиёти талабларига
асосланган ишлаб чиқариш муносабатлари ижтимоий ва иқтисодий ривожланишнинг
миқдорий ва сифатий ўзгариши асосидир.