119
ривожлантириш, улар орқали иқтисодиёт комплексига инвестициялар оқимини
рағбатлантирилиши мақсадга мувофиқ бўлади. Дунёда ривожланган кўпгина мамлакатлар
амалиётида эркин иқтисодий ҳудудлар ички ва ташқи
инвестицияларни миллий
иқтисодиётнинг алоҳида танлаб олинган ҳудудларига кенг жалб қилишнинг замонавий
усулларидан бири эканлиги бизга маълум. Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, эркин иқтисодий
ҳудудлар амалда жаҳон капитал бозорида сузиб юрган инвестициялар учун “қопқон”
вазифасини ўтайди. Шунинг учун, рекспубликамизда эркин иқтисодий зоналар, технопарклар
ва кичик саноат зоналари фаолияти самарадорлигини ошириш, янгиларини ташкил этиш
борасида олиб борилаётган ишлар муҳим ўрин эгаллайди. Кичик бизнеснинг миллий
иқтисодиётдаги ўрни ва роли таҳлилчилар томонидан ҳар томонлама ўрганилиб, унинг
устунликлари ва заиф жиҳатлари чуқур тадқиқ этилиши лозимлигини кўрсатмоқда.
Мамлакатимизда миллий иқтисодиётга эркин иқтисодий зоналар орқали
инвестицияларни жалб этиш борасида хорижий мамлакатлар тажрибаси. Яъни кичик саноат
зоналарининг мамлакатимизда муваффақиятли фаолият юритишини таъминлашга қаратилган
чоралардан бири – хорижий мамлакатларнинг ҳудудлар иқтисодиётини ривожлантириш,
айрим соноат тармоқларини қайта тиклаш ва фаолиятини такомиллаштириш, янги иш
ўринларини ташкил этиш мақсадида эркин иқтисодий ҳудудлар ва кичик саноат зоналарини
ташкил этиш билан боғлиқ бўлган амалий тажрибаларини ўрганиб чиқиш бугунги куннинг
долзарб масаласи ҳисобланади.
Шунингдек, бир қатор хорижий мамлакатлар, жумладан,
Америка Қўшма Штатлари (АҚШ), Малайзия, Япония каби давлатларда кичик саноат зонаси
шаклида фаолият олиб борувчи ҳудудлар ва соҳалар бўйича таҳлилий малумотларни кўриб
чиқиш зарур. Мисол учун АҚШ – иқтисодий салоҳияти ва ривожланиш даражаси бўйича
дунёнинг етакчи мамлакатларидан бири. Охирги иқтисодий
кузатишлар асосида айтиш
жоизки, ушбу мамлакатнинг иқтисодий ҳолати ва ривожланиш даражасининг динамикаси
жаҳон иқтисодиётининг ўзгаришлари тенденциясига жиддий муаммо тўғдирмоқда. Бугунги
кунга келиб статистик маълумотларга қараганда, иқтисодиётда банд бўлганлар ва мамлакат
ЯИМнинг 80 фоиздан ортиғи хизматлар соҳасига тўғри келмоқда. АҚШда қўлланиладиган
“кўринмас қўл қоидаси”га асосланган макроиқтисодий ривожланиш модели иқтисодиётни ўз-
ўзини бошқаришнинг бозор механизми асосида қурилган, давлат мулкчилигининг кичик
улуши ва ишлаб чиқариш жараёнида давлатнинг сезиларли бўлмаган тўғридан-тўғри тартибга
солишини билан ҳарактерланади.
Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари фаолиятини ривожлантиришга
қаратилган истиқболли инвестиция лойиҳаларини қўллаб- қувватлаш бўйича АҚШ, Япония
ҳамда Малайзия каби мамлакатларининг энг мақбул тажрибаларидан келиб чиққан ҳолда
ижобий натижаларини амалиётга жорий этиш керак. Эркин иқтисодий зоналарни ташкил
этишда Япония тажрибасидан келиб чиққан ҳолда, бозор иқтисодиёти ислоҳотларига боғлиқ
бўлган соҳалар кесимида махсус кичик эркин иқтисодий ҳудудлар, жўмладан,
йирик олий
таълим муассасалари қошида технопарклар ташкил этиш ва уларни саноат-ишлаб
чиқаришдаги инноватсион фаолиятга кенг жалб этиш ва бу орқали йирик олий таълим
муассасаларидаги илмий ходимларининг ўз ишланмалари учун олган патентлари учун
тажрибаларни амалга ошириш мақсадида майдонлар ҳам яратиш мақсадга мувофиқ бўлади.
Хулоса ўрнида республиканинг инвестицион жозибадорлигини оширишда тўғридан-
тўғри хорижий инвестицияларнинг ролини ўрганиш асосида қуйидагиларни келтиришимиз
мумкин. Ўзбекистондаги саноат корхоналарига хорижий инвестицияларни тўғридан-тўғри
жалб этишда унинг тўғри йўналишларини ва халқаро тажриба асосида қўллаш, шунингдек,
инвестицион жозибадорликни ошириш учун чет эл мамлакатлари тажрибаларидан оқилона
фойдаланиш, инвестиция сиёсатини юритишда алоҳида эътиборга олиниши лозим бўлган
жиҳатларни аниқлашда халқаро тажрибаларни мамлакатимизда жорий қилиш ва
мослаштириш лозимлигини кўрсатади. Асоасан бунинг натижасида илғор технологияларни
татбиқ этиш, янги иш ўринлари жорий этиш ҳамда республика иқтисодиётининг барқарор ва
бир маромда ривожланиши таъминланади. Шунингдек, ривожланган мамлакатлар
120
тажрибасини ўрганадиган бўлсак, чет эл инвестицияси жалб қилиниши ушбу
мамлакатларнинг юқори босқичда тараққий этишида ҳал қилувчи жиҳатлардан бири
ҳисобланади.
Муҳтарам Президентимиз таъкидлаганларидек, чет эл инвесторлари учун ўз
капиталини тезроқ олиб чиқиб кетмасдан, уни қайта инвестиция қилишга ундайдиган
рағбатлантириш тизимини яратиш” лозим деб айтганлари бунга мисол бўла олади. Юқоридаги
ўрганишларимиз натижаси шуни кўрсатадики, хорижий инвестиция иштирокидаги саноат
корхоналарининг мавжудлиги рақобатни рағбатлантириб, маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни
рақобатчилик муҳитида ғолиб чиқишларида хорижий тажрибаларни ўрганишга ва
улардан
намуналар олишга асос бўлади. Бунда нафақат технологияларнинг даражасини оширилишига,
шунингдек, чекланган ресурслардан оқилона фойдаланишга ҳам бевосита таъсир кўрсатади.
Ҳозирги кунда республикамизга олиб кирилаётган хорижий инвестициялар таркибида
тўғридан-тўғри хорижий инвестиция ва кредитларнинг улуши давлат кафолати остида
хорижий инвестиция ва кредитларнинг улушига қараганда анча кўтарилганлигини кўришимиз
мумкин.
Шундай экан, хорижий инвестицияларнинг мамлакатимизга жалб этилиши ва улар
асносида саноат корхоналарни жорий этиш, республика иқтисодиётида рақобатчилик
муҳитини янада ривожланишига олиб келади. Демак, хорижий компанияларнинг маҳаллий
бозорларга чиқиши миллий саноат корхоналарининг янада самарали фаолият олиб
боришларини талаб этади ва рақобатчилик муҳитини яратади. Яъни, хорижий компаниялар ўз
фаолиятларида замонавий технологияларни ва янги менежмент тажрибаларини тезлик билан
жорий қилишга мойиллиги орқали маҳаллий корхоналарга ибрат бўлади ва
уларни
инвестицион фаолият билан шуғулланишга йўл очиб беради. Булар натижасида
мамлакатимизни дунёдаги ривожланган мамлакатлар қаторига тезроқ қушилишида имкон
яратилади.