|
“Ta’limda innovativ-kreativ texnologiyalarning qo’llanilishi, neyrolingvistik dasturlashning Pdf ko'rish
|
bet | 504/539 | Sana | 27.06.2024 | Hajmi | 6,55 Mb. | | #265996 |
Bog'liq Maqola 3 (207-211-bet)“Ta’limda innovativ-kreativ texnologiyalarning qo’llanilishi, neyrolingvistik dasturlashning
amaliy asoslari” mavzusidagi xalqaro konferentsiya 2021-yil, 27-dekabr
544
оширишда психик жараёнларнинг муҳимлиги, тил – ижтимоий ҳодиса
эканлиги ҳақидаги назарий ва амалий маълумотларни фаншунослик нуқтаи
назаридан ўрганиш, нутқнинг актив, пассив, ёзма ва оғзаки, рецептив ҳамда
репродуктив шакллари мазкур концепцияда акс эттирилиши керак.
Психология фани ўз мазмун-моҳиятидан келиб чиқиб, чет тиллар ўқитиш
методикаси билан бевосита боғлиқ эканлигини биз юқорида қайд этиб ўтган
эдик.
Чет тил ўргатиш методикасида нутқ (speech) хусусидаги муҳим
маълумотларни билиш лозим. Психология фаншунослиги нуқтаи назаридан
нутқ, бир неча турларга ажратилади. Улар хусусида ҳар бир чет тил
мутахассиси билиши лозим бўлган маълумотларни қуйида баён қилиб
борамиз.
Чет тилни билиш турлари учта – актив, пассив ва аралаш ҳолда бўлади.
1. Актив билиш жараёни чет тилни ўрганишдаги барча нутқ фаолияти
турларини ўз она тилиси каби мукаммал эгаллаш билан амалга оширилади.
Хорижий тилни пассив билиш оғзаки ва ёзма матнларнинг маъносини
тушуна олиш ҳамда аралаш билиш тил материаллари (талаффуз, грамматика,
лексика, орфография)нинг баъзисини фаол, айримларини эса пассив тарзда
эгаллашдан иборат.
2. Рецептив нутқ турида тинглаб тушуниш ва ўқиш нутқ фаолияти тури
орқали ахборот олинади ёки инглиззабон мамлакат вакилининг нутқини
идрок қилиш билан амалга оширилади. Репродуктив нутқда эса ўқувчилар
гапириш ва ёзма нутқ фаолияти тури орқали маълумот олади. Олдин нутқ
шифрланади, сўнг баён қилинади
Чет тил ўргатиш методикасида психик жараёнларнинг муҳимлиги
билан бирга, билим, малака ҳамда кўникма каби психологик тушунчаларнинг
аҳамиятини инобатга олиш керак. Чунки психологияда бошланғич синфларда
чет тилни ўрганиш жараёнида ўқувчиларнинг кўникма ва малакалари
шакллантирилади. Айнан чет тил ўргатиш методикаси ушбу малака ва
кўникмаларни ҳосил қилиш билан шуғулланади. Профессор Жамол Жалолов
булар хусусида шундай таъриф келтиради: “Кўникма онгли ҳолда
бажариладиган фаолиятнинг автоматлашган таркибий қисмидир. Онг
иштирокисиз автоматлашган фаолият – малака, билим тушунчаси эса чет
тилдаги нутқда лексика, грамматика ва талаффузни ўзлаштириш ва уларга
оид содда қоидаларни билишни ифодалайди
Ушбу масалаларни бир қанча хорижлик ва юртимиз тадқиқотчилари,
чет тил методистлари ўрганган. Психологияда кўникма ҳамда малакага оид
|
| |