“Ta’limda innovativ-kreativ texnologiyalarning qo’llanilishi, neyrolingvistik dasturlashning




Download 6,55 Mb.
Pdf ko'rish
bet505/539
Sana27.06.2024
Hajmi6,55 Mb.
#265996
1   ...   501   502   503   504   505   506   507   508   ...   539
Bog'liq
Maqola 3 (207-211-bet)

“Ta’limda innovativ-kreativ texnologiyalarning qo’llanilishi, neyrolingvistik dasturlashning 
amaliy asoslari” mavzusidagi xalqaro konferentsiya 2021-yil, 27-dekabr

 
 
545 
фаолият турларини П.И.Иванов ва M.E.Зуфарова ўз тадқиқотларида чуқур 
таҳлил қилишган.
Инглиз тилини бошланғич синфларга ўргатиш жараёнидаги кўникма ва 
малакалар инглиз тилининг турли ўйинли ҳаракатлари, технологиялари, 
оғзаки нутқ дарслари орқали ҳосил қилинади. Белгиланган талабларга 
мувофиқ эгалланган билим, малака ва кўникмалар ўқувчилар учун инглиз 
тилини ўрганишда вужудга келадиган мактаб ёшига етган ўқувчининг ақл-
идроки, сезгирлиги, кузатувчанлиги, уқуви ҳамда эсда сақлаш қобилиятлари 
шаклланган бўлади. Шу билан бир вақтда, таълим олиш жараёнида уларнинг 
билишга қизиқиш имкониятлари кенгайиб боради, ижодий изланиш 
қобилиятлари ривожланади, уларда тафаккурнинг фаоллиги ҳамда 
маҳсулдорлиги ортиб боради ва ниҳоят идрок қилиш орқали ақлий фаолият 
билан шуғулланиш имкониятлари шаклланиб боради.
Тадқиқотларга биноан, психология фанлари доктори, профессор 
Э.Ғозиев кичик мактаб ёшидаги ўқувчиларда сезги, идрок, тафаккур каби 
билиш жараёнларининг ўзига хос хусусиятлари ва ривожланиш босқичлари 
хусусида шундай маълумотларни келтириб ўтади. «Мазкур ёшдаги болалар 
ўз идрокларининг аниқлиги, равонлиги, софлиги, ўткирлиги билан бошқа ёш 
давридаги ўқувчилардан кескин фарқланади. Улар ҳар бир нарсага берилиб, 
ўта синчковлик билан қарашлари сабабли идрокнинг муҳим хусусиятларини 
ўзлаштириш имкониятига эга бўлади» 
Бошланғич синф ўқувчиси ҳар қандай объект, субъект ва воқеликдаги 
янгиликни яққол идрок қилишга интилади. Бироқ таълимнинг илк босқичида 
идрокнинг айрим заиф томонлари кўзга ташланади. Ушбу салбий 
хусусиятлар объектларни бир-биридан фарқлаш ҳамда инглиз тилини 
ўрганиш жараёнида сўзларни талаффуз қилишни чалкаштириш, айрим 
товушларнинг ўқилиши, яъни транскрипцияга эътибор бермаслик ва чет 
тилдаги исмларни эсдан чиқариш кабилар шулар жумласидандир. 
Ўқувчи идрокини (perseption) такомиллаштириш бевосита ўқитувчи 
ёрдамида амалга оширилади. Ўқитувчи бу жараёнда ўқувчиларга инглиз 
тилидаги материалларни диққат билан ўрганиш, кузатиш, таҳлил қилишни 
ўргатиб боради. Буларни турли ўйинли технологиялар, оғзаки нутқ дарслари 
шаклида ҳамда турли жисмоний ҳаракатлар билан амалга ошириш идрокни 
ўстирадиган муҳим воситалардир. Шунинг учун бошланғич синф 
ўқувчиларига чет тил ўргатиш жараёнида теварак-атрофни идрок этиш 
ҳақидаги маълумотлар, турли расмлар, ҳайвонлар тасвири ифодаланган 
кўргазмали воситалар билан янада мукаммал ўқитишни ташкил қилиш 



Download 6,55 Mb.
1   ...   501   502   503   504   505   506   507   508   ...   539




Download 6,55 Mb.
Pdf ko'rish

Bosh sahifa
Aloqalar

    Bosh sahifa



“Ta’limda innovativ-kreativ texnologiyalarning qo’llanilishi, neyrolingvistik dasturlashning

Download 6,55 Mb.
Pdf ko'rish