|
“Ta’limda innovativ-kreativ texnologiyalarning qo’llanilishi, neyrolingvistik dasturlashningBog'liq Maqola 3 (207-211-bet)“Ta’limda innovativ-kreativ texnologiyalarning qo’llanilishi, neyrolingvistik dasturlashning
amaliy asoslari” mavzusidagi xalqaro konferentsiya 2021-yil, 27-dekabr
61
механизмларини яратиш, эскирган тафаккур ва ижтимоий хулқ-атворнинг
андозаларини ўзгартириш республикада амалга оширилаётган
ислоҳотларнинг асосий мақсади ва ҳаракатлантирувчи кучидир. Халқнинг
бой интеллектуал мероси ва умумбашарий қадриятлар асосида, замонавий
маданият, иқтисодиёт, фан, техника ва технологияларнинг ютуқлари асосида
кадрлар тайёрлашнинг мукаммал тизимини шакллантириш Ўзбекистон
тараққиётининг муҳим шартидир.
Кадрлар тайёрлаш миллий дастури "Таълим тўғрисида"ги Ўзбекистон
Республикаси қонунининг қоидаларига мувофиқ ҳолда тайёрланган бўлиб,
миллий тажрибанинг таҳлили ва таълим тизимидаги жаҳон миқёсидаги
ютуқлар асосида тайёрланган ҳамда юксак умумий ва касб-ҳунар
маданиятига, ижодий ва ижтимоий фаолликка, ижтимоий-сиёсий ҳаётда
мустақил равишда мўлжални тўғри ола билиш маҳоратига эга бўлган,
истиқбол вазифаларини илгари суриш ва ҳал этишга қодир кадрларнинг янги
авлодини шакллантиришга йўналтирилгандир.
Дастур кадрлар тайёрлаш миллий моделини рўёбга чиқаришни, ҳар
томонлама камол топган, жамиятда турмушга мослашган, таълим ва касб-
ҳунар дастурларини онгли равишда танлаш ва кейинчалик пухта ўзлаштириш
учун ижтимоий-сиёсий, ҳуқуқий, психологик-педагогик ва бошқа тарздаги
шароитларни яратишни, жамият, давлат ва оила олдида ўз жавобгарлигини
ҳис этадиган фуқароларни тарбиялашни назарда тутади.
Умумтаълим мактабларининг маънавий-маърифий ишлар бўйича директор
лавозим тавсифида ҳам миллий анъаналар, тарихий қадриятлар ва буюк
аждодлар мисоли асосида ўқувчиларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш
ишларини ташкил ва назорат қилиши, ўқувчилар билан олиб бориладиган
синфдан
ташқари,
экскурсия
ва
маданий
оммавий
ишларни
мувофиқлаштириши белгилаб қўйилган. Шунингдек синф раҳбарларининг
асосий вазифаларига ўқувчилар онгига она Ватанга, буюк аждодларимиз
мероси ва халқимизнинг бугунги бунёдкорлик ишларига юксак эҳтиром
туйғуларини сингдириш, юртимизда бунёд этилаётган иншоотлар, маърифат
масканлари билан таништириб бориш;
ўқувчилар жамоасининг шаклланишида уларда ватанпарварлик, инсонийлик,
халқлар ва миллатлар ўртасидаги дўстлик ҳамда тотувликни таъминлаш учун
етарли шароитни вужудга келтириш;
ўқувчиларнинг маданий дам олишлари, саёҳатларини уюштириш, йўл
ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш, таълим муассасасининг тозалигини
назорат этиш;
|
| |