|
“Ta’limda innovativ-kreativ texnologiyalarning qo’llanilishi, neyrolingvistik dasturlashningBog'liq Maqola 3 (207-211-bet)“Ta’limda innovativ-kreativ texnologiyalarning qo’llanilishi, neyrolingvistik dasturlashning
amaliy asoslari” mavzusidagi xalqaro konferentsiya 2021-yil, 27-dekabr
64
компанияси Туркиянинг “Ginger Travels”, “Kemer Travel”, “Sefir Tour”,
“Golden Tours”, “Movvlana Istanbul”, “Betatur”, “OBT Travel”, “Sinaia Tours”,
“Folo Travel” ва бошқа 100 дан ортиқ туристик компаниялар билан
ҳамкорлик келишувларини тузди.
Музокаралар натижалари бўйича “Bukhara Eco Tour” туристик компанияси
2018 йилда Туркиядан 3000 га яқин сайёҳлар учун Ўзбекистон бўйлаб
саёҳатларни ташкиллаштириб бериши кутилмоқда. “East Line Tour” туристик
компанияси эса 120 дан ортиқ хорижий турис-тик компаниялар билан
ҳамкорлик битимларини тузди. Компания вакиллари томонидан эришилган
келишувлар асосида келгуси йили Туркиядан 4000 га яқин сайёҳларни
юртимизга қабул қилиш бўйича иш олиб борилади.
Бундан ташқари, “Travel Turkey Izmir 2017” халқаро сайёҳлик кўргазмасида
иштирок этган бухоролик архитекторлар Зуҳриддин Муҳиддинов ва Фаррух
Ражабовлар Туркиянинг Измир ва Истанбул шаҳарларидаги диққатга сазовор
жойлар, бино ва иншоотлар, истироҳат боғлари, тарихий-маданий
ёдгорликлар ҳамда йўл бўйи инфратузилма объектлари қурилиши ва
архитектураси билан танишдилар.
Улар қурилиш, жиҳозлаш ва бинолар дизайни ҳамда архитектураси бўйича
катта тажрибага эга йирик компаниялардан бири “Чимстоне”, замонавий
меҳмонхоналарни қуриш ва жиҳозлаш ишлари билан шуғулланадиган
“Браско” компанияси ҳамда истироҳат боғларини қуриш бўйича етакчи
компаниялар “Кемер” ва “Макера Атолйеси”, шунингдек, бир нечта
хорижий давлатларда меҳмонхоналар қуриш ва уларни тўлиқ жиҳозлаш
ишларини олиб борган Истанбул шаҳридаги “Отем Декорасьон” компанияси
вакиллари
билан
тажриба
алмашиб
қайтишди.
Шунингдек, архитекторлар томонидан Истанбул шаҳрининг Эски шаҳар
ҳудудидаги тор кўчаларнинг йўл қопламалари муҳандислик технологиялари,
автотураргоҳлар ечими, транспортлар ҳаракатларини тартибга солувчи
барьерларни ўрнатиш, чиқиндиларни йиғиш усуллари ўрганилди.
Айни дамда вилоятда 124 та меҳмонхона фаолият кўрсатмоқда. Бухоронинг
туризм салоҳиятини янада ошириш мақсадида 2018 йилда 30 дан ортиқ
меҳмонхона, 50 га яқин ресторан ва 10 дан зиёд истироҳат боғларини қуриш
мўлжалланмоқда. Бу борадаги кенг қамровли ишлар сайёҳларга хизмат
кўрсатиш даражасини оширади. Янги иш ўринлари яратилишига олиб
келади. Хорижликларнинг бой маънавий-маданий меросимиздан баҳраманд
бўлишларига имконият яратади.
|
| |