|
“Ta’limda innovativ-kreativ texnologiyalarning qo’llanilishi, neyrolingvistik dasturlashningBog'liq Maqola 3 (207-211-bet)“Ta’limda innovativ-kreativ texnologiyalarning qo’llanilishi, neyrolingvistik dasturlashning
amaliy asoslari” mavzusidagi xalqaro konferentsiya 2021-yil, 27-dekabr
66
Бугунги кунда Етти пирнинг муқаддас қадамжоларини янада обод қилишга
қаратилган ишлар авжида. Уларнинг мақбаралари қайта таъмирланиб,
атрофи кўкаламзорлаштириляпти, вилоятнинг иқлим шароитига мос
манзарали дарахтлар, ноёб гуллар ўстирилмоқда. Сайёҳлар учун мазкур
ҳудудларда меҳмонхоналар, чойхоналар, савдо мажмуалари, автотураргоҳлар
барпо этиляпти. Зиёратгоҳларни ўзаро боғлайдиган йўллар реконструкция
қилиниб, замонавий инфратузилма шакллантирилаётир. Муҳташам маданий
объектлар қурилиб, транспорт-логистика, муҳандислик-коммуникация
тармоқлари яхшиланмоқда. Бу борадаги ишлар ниҳоясига етказилса, Етти
пир қадамжолари ҳам шаклан, ҳам мазмунан комплекс қиёфа касб этади ва
уларни зиёрат қилиш кўҳна Бухоронинг янги “ташриф қоғози”га айланади.
Бугунги кунда Бухородаги табаррук мажмуаларга юртдошларимиздан
ташқари, Ҳиндистон, Малайзия, Индонезия, Туркия, Саудия Арабистони,
Эрон ҳамда Марказий Осиё мамлакатларидан зиёратчилар келмоқда. Улар
Ўрта асрларда “Қуббат ул-ислом” — “Ислом динининг гумбази” деб
таърифланган бу муборак масканда бугун ҳам диний таълим муассасалари
қизғин фаолият юритаётгани, мусулмон ахлоқи ва маданиятини
ривожлантиришга катта эътибор берилаётганидан мамнун.
Хожа Абдухолиқ Ғиждувоний зиёратгоҳидан одамларнинг қадами
узилмайди. Етти пирнинг энг улуғи, хожагон тариқатининг асосчиси бўлган
ушбу зот дунё муслимлари томонидан Хожаи Жаҳон деб шарафланган.
Абдухолиқ Ғиждувонийга аждодларимизнинг меҳр-муҳаббати кучли бўлган.
Хусусан, маърифатпарвар ҳукмдор Мирзо Улуғбек унинг шарафига мадраса,
кутубхона ва тошҳаммом қурдирган. Ушбу маскан, афсуски, мустабид тузум
даврида оёқости қилинган. Мадраса кимёвий ўғит сақланадиган омборхонага,
қабр атрофи сомон бозорига айлантирилган. Истиқлол туфайли бу каби
нохуш ҳолатлар барҳам топди. Зиёратгоҳ обод этилди.
Президентимизнинг 2017 йил 1 июлдаги “Абдухолиқ Ғиждувоний
таваллудининг 915 йиллигини ва Баҳоуддин Нақшбанд таваллудининг 700
йиллигини нишонлашга тайёргарлик кўриш ҳамда уни ўтказиш тўғрисида”ги
фармойиши билан бу борадаги ишлар кўлами янада кенгайди. Ҳозирги кунда
мажмуа тўлиқ реконструкция қилинмоқда. Йўлакларга махсус тошлар
ётқизилиб, ён-атроф ободонлаштириляпти.
Республикамизнинг турли вилоятлари ва туманлардаги ўқувчи –ёшларнинг
“Таълим туризми”ни ривожлантириш ,аждодларимиздан қолган маънавий-
маданий мерослар билан ўқувчиларни таништириш билан бирга
Вилоятимиздаги таълим муассасаларида олиб борилаётган ижобий ишлар
|
| |