|
“Ta’limda innovativ-kreativ texnologiyalarning qo’llanilishi, neyrolingvistik dasturlashningBog'liq Maqola 3 (207-211-bet)“Ta’limda innovativ-kreativ texnologiyalarning qo’llanilishi, neyrolingvistik dasturlashning
amaliy asoslari” mavzusidagi xalqaro konferentsiya 2021-yil, 27-dekabr
65
Бухоро — табаррук замин. Азал-азалдан турли савдо йўллари, маданият ва
цивилизациялар чорраҳасида жойлашган бу кўҳна гўшанинг оҳанрабоси,
кўрку таровати инсонни доимо ўзига чорлаб туради.
Бухорога йилига дунёнинг турли нуқталаридан минглаб сайёҳлар келади.
Улар бу шариф заминда тарих билан юзлашадилар. Инсониятнинг асрлар
оша яшаб келаётган эзгу тутумлари, маданияти ва қадриятларига гувоҳ
бўлиб, уларнинг моҳиятида ётган умумбашарийлик, боқийлик сирларини
англашга уринадилар. Ислом дини пешволари, алломалари, азиз-авлиёлари
босган тупроқни, қўлларининг қайноқ тафти қолган масжиду минораларни,
руҳлари кезиб юрган манзилларни зиёрат қилишга ошиқадилар...
Президентимиз мамлакатимиз тараққиёти, халқимиз фаровонлигини
таъминлашга қаратилган кенг кўламли ислоҳотларда ана шу жиҳатга ҳам
алоҳида эътибор қаратмоқда. Тармоқни ҳар томонлама ислоҳ этиш бўйича
қатор ҳужжатлар қабул қилиняпти. Уларга мувофиқ, мамлакатимизда
сайёҳлик саноати субъектлари фаолияти учун қулай шароитлар яратилмоқда,
соҳа равнақи йўлидаги тўсиқлар олиб ташланиб, чет элликлар учун виза ва
рўйхатдан ўтиш тартиблари, божхона назорати соддалаштириляпти.
Жумладан, Президентимиз шу йилнинг 16 февраль куни Бухоро вилоятига
ташриф буюрганида инсоният тамаддуни бешикларидан бўлмиш ушбу
заминда не-не буюк алломалар, диний ва дунёвий илм эгалари яшаб, ижод
қилганини таъкидлар экан, улар мангу қўним топган масканларни янада обод
этиб, бу жойларда зиёратчилар учун зарур шароитлар яратиш борасида
мутасаддиларга тегишли кўрсатмалар берди. Юртбошимиз Етти пир —
Абдухолиқ Ғиждувоний, Муҳаммад Ориф Ревгарий, Маҳмуд Анжир
Фағнавий, Хожа Али Ромитаний, Муҳаммад Бобойи Самосий, Саййид Амир
Кулол ва Баҳоуддин Нақшбанд меъморий мажмуалари нафақат
юртдошларимиз, балки бутун дунё мусулмонлари учун табаррук масканлар
ҳисобланишини қайд этар экан, уларнинг замон талаблари даражасида
реконструкция қилиниши Ўзбекистонга янги сайёҳлик йўналишини очишда
муҳим аҳамият касб этишини таъкидлади.
Манбаларда Етти пири комил Пайғамбаримиз Муҳаммад саллаллоҳу алайҳи
вассалламдан бошланган “олтин силсила”нинг давомчилари сифатида
эътироф этилган. Улар кўнгилни нафсу ҳирсдан поклаш, ҳалол меҳнат қилиб
умр кечириш, Аллоҳни жон-дилдан севиш ғояларини тарғиб қилган. Ушбу
азиз-авлиёларнинг асарлари, қилган ишлари замонлар оша одамларни
тарбиялаб, уларга дину диёнат, одоб-ахлоқ, эзгу сўз ва амалдан сабоқ бериб
келмоқда.
|
| |