|
“Ta’limda innovativ-kreativ texnologiyalarning qo’llanilishi, neyrolingvistik dasturlashningBog'liq Maqola 3 (207-211-bet)“Ta’limda innovativ-kreativ texnologiyalarning qo’llanilishi, neyrolingvistik dasturlashning
amaliy asoslari” mavzusidagi xalqaro konferentsiya 2021-yil, 27-dekabr
70
беришда тизимли, иновация усулларидан фойдаланиш дарс самарадорлигини
оширади, ўқитувчиларни изланувчанликка ундайди.
Ҳамкорликда ўқиш гуруҳларга бўлиниб ишлашни талаб этади. Бунда
ўқувчилар икки нафардан саккиз нафаргача кичик гуруҳларга бўлиниб,
асосий эътибор натижа билан бирга гуруҳ ичидаги ҳамкорликка қаратилади.
Ҳамкорликда
ўқиётганлар
учун
вазифани
биргаликда
ўқиш;
мусобоқалашиш эмас, балки ҳамкор бўлиш; биргаликда ишлашга ўрганиш,
ўқиш ва ижод қилиш; ҳар доим бир-бирига ёрдам беришга, муваффақият
қувончи ёки маваффақиятсизлик сабоғини бирга тотишга тайёр бўлиш
асосий қоидалардан саналади. Бу қоидалар ҳамкорликда ўқитиш
технологиясининг афзалликларини намоён этади.
Бунда ўқувчилар билан ишлаш қоидалари тахминан қуйидагича бўлади:
Ўз вақтида келиш;
Ижобий бўлиш;
Навбат билан қисқа ва мазмунли гапириш;
Танқид этмаслик;
Ўз номидан гапириш;
Сир сақлаш;
Ихтиёрийлик;
Ишорани сезувчанлик;
Тенглик;
Шу билан бирга машғулот янги дарс усуллари билан бойитилиб, аниқ
натижаларга эришилади. Ҳамкорликда ўқитишда таълим берувчи гуруҳларга
бўлиш, уларни тўғри жойлаштиришга эътибор қаратиш лозим. Ўқитувчининг
кейинги вазифаси гуруҳларга ўқув топшириғини бериш ва топшириқни
бажариш бўйича ўқувчиларга махсус йўриқнома асосида кўрсатма беришдан
иборатдир. Ўқитишнинг бу шаклида мақсад ва натижа аниқ белгиланган
бўлсагина самарали натижага эришиш имконияти яратилади.
Навбатдаги босқичда ўқитувчи қайта алоқа ёрдамида гуруҳлардан
топширилган вазифани қай даражада тушунганлигини текшириб олади,
агарда гуруҳ вазифани тўғри тушунмаган бўлса, топшириқни кутилганидек
бажара олмайди. Қайта алоқада “савол-жавоб”, “тезкор сўров”, “аукцион”,
“ўйланг, жуфтликда ишланг, фикр алмашинг”, усулларидан фойдаланиш
|
| |