“PEDAGOGIK MAHORAT” ilmiy-nazariy va metodik jurnal. 2023, № 11
189
технологиялаштиришнинг илмий-педагогик асослари яратилмаган. Ушбу ҳолат олий ўқув юртларида
бўлажак ўқитувчиларнинг илмий дунёқарашини шакллантиришни педагогик ва ахборот –
коммуникацион технологиялари нуқтаи назаридан асослаш зарурлигини таъкидлайди. Ушбу
заруриятдан келиб чиққан ҳолда тадқиқот муаммоси сифатида «Шахс илмий дунёқарашини
юксалтиришнинг ахборотли технологиялари”
мавзуси танланди.
Мамлакатимизнинг истиқболи кўп жиҳатдан баркамол интеллектуал салоҳиятли авлодни
шакллантириш ва унга мос таълим-тарбия олиб боришга боғлиқ ва бунга мустақил
Республикамиздаги ижтимоий-тарихий тараққиётнинг тезкор
суръатлар билан ривожланиши, фан-
техника ва технологиялар соҳаларида қўлга киритилаётган ютуқларнинг таълим-тарбия соҳасига кенг
жорий этилиши асос бўлмоқда. Бу асослар ўз Ватанини ва халқини севадиган, миллий мафкурамизга
садоқатли, мустақил фикрлайдиган ижодкор шахсни шакллантиришдек муаммо ечимини ҳал этишни
таълим соҳасидаги давлат сиёсатининг устивор йўналишларидан бири даражасигача кўтарди. Бу
борадаги ишларнинг аҳамиятлилигини Президентимиз қуйидагича таъкидлаган эди: «Биз комил
инсон тарбиясини давлат сиёсатининг устивор соҳаси деб эълон қилганмиз.
Комил инсон деганда
биз, аввало, онги юксак, мустақил фикрлай оладиган, хулқ-атвори билан ўзгаларга ибрат бўладиган
билимли, маърифатли кишиларни тушунамиз».
Республикамизда ҳам ушбу соҳага, яъни жамиятни ахборотлаштириш бўйича эътиборга молик
ишлар амалга оширилмоқда. Республикамизнинг барча тармоқларини
ахборотлаштириш ва уни
такомиллаштириш бўйича қатор қарорлар, қонунлар, фармойишлар, йўриқномалар ҳамда бошқа
меъёрий ҳужжатлар қабул қилинмоқда ва улар амалиётга жорий қилинмоқда. Жумладан,
«Ахборотлаштириш», «электрон ҳисоблаш машиналари учун дастурлар ва маълумотлар базаларини
ҳуқуқий муҳофаза қилиш», «Алоқа», «Интернет», «Масофавий таълим», «Компьютерлаштиришни
янада ривожлантириш ва ахборот - коммуникация технологияларини жорий этиш тўғрисида»гилар
бўйича телекоммуникация тармоқларини ривожлантиришнинг меъёрий ҳуқуқий асослари яратилди.
Бу яратилган имкониятлар талабаларнинг дунёқарашини
кенгайтириш ва уларнинг
интеллектуал салоҳиятини юксалтириш асосида таълим жараёнида янги техника-технологияларни
қўллашни ўзлаштиришнинг истиқболли йўналишларини очиб беради. Бу эса ахборот –
коммуникацион технологиялардан фойдаланган ҳолда илмий дунёқараши
кенг баркамол авлодни
шакллантиришнинг дидактик асосларидан бири ҳисобланади.
Маълумки, онгли инсон пайдо бўлибдики, фикр, ғоя, қараш, мафкура, илм-фан, техника-
технолгиялар тадрижий (эволюцион) тарзда ривожланмоқда ва улар жамият тараққиётига мос ҳолда
такомиллашиб бораверади.