Jurnal 001-yilda tashkil etilgan. Jurnal yilda 12 marta chiqadi




Download 4,29 Mb.
Pdf ko'rish
bet207/266
Sana23.01.2024
Hajmi4,29 Mb.
#143747
1   ...   203   204   205   206   207   208   209   210   ...   266
Bog'liq
11-son PM Ped Psixolo

Асосий қисм. Интеллектуал салоҳиятнинг тарихий-тадрижий ривожланишида яқин ва ўрта 
Шарқ мамлакатларининг файласуф олимлари, шоирлари: Абу Наср Фаробий, Абу Али ибн Сино, 
Алишер Навоий, Абу Юсуф Яъқуб ибн Исҳоқ, Жалолиддин Румий, Ибн Божжа, Ибн Руша ва 
бошқалар ўз асарларидаги қарашларида ва тадқиқотларида муносиб ҳиссаларини қўшганлар. 
Маълумки, кейинги йилларда таълим-тарбия жараёнидаги фаолият юритишни муайян 
режалаштирилган тартибга солувчи ёндашув сифатида педагогик технология назариясидан 
фойдаланган ҳолдаги педагогик фаолият эътироф этилмоқда. Жумладан, бўлажак мутахассисларни 
тайёрлашларга технологик ёндашув қилиш ва мазкур жараёнларга ахборот-коммуникацион 
технологияларидан кенг фойдаланишни амалга ошириш борасида салмоқли ишлар амалга 
оширилмоқда. 
Маълумки, жисмоний камолот ҳар доим ҳам инсон маънавий камолати ва интеллектуал 
салоҳиятини, яъни инсон дунёқарашини даражасини тўғри белгилаб олиш имконини беравермайди. 
Қуйидаги кетма-кетлик эса инсон камолатини жисмоний ва маърифий даражалар асосидаги 
босқичларини белгилайди: чақалоқ; гўдак; ўқувчи; ўқувчи-шахс; талаба; талаба-шахс; мутахассис; 
юқори малакали мутахассис. 
Менталитет ёшларимиз илмий дунёқарашини кенгайтиришда мустаҳкам асос бўлади. 
Маълумки, баркамол авлодни тарбиялаш ғояси ҳам миллий, ҳам умуминсоний характерга эга бўлиб, 
у башариятни маънавият ва маърифатга, эзгулик ва юксакликка олиб борувчи комиллик сари йўлдир. 
Шу сабабли ҳам тарбия масаласи кишилар, оилалар, жамоалар, давлатлар олдидаги муҳим 
муаммолар бўлиб келмоқда ва улар турлича йўллар, воситалар билан турлича шаклларда, услубларда 
амалга оширилмоқда. 
Ушбу узлуксизлик инсон онги, дунёқараши ва муносабатларини мунтазам равишда 
такомиллашиб боришини баҳолай олиш имкониятини бера олади. Қайд этилган узлуксизликдаги 
«КЕЧА» сўзига ўтмишдаги бой илмий-маънавий меросимиз маълумотлар тўғри келади, яъни буюк 
қомусий олимларимиз ва ҳадис илми соҳибларининг ижоди, фаолиятини ибрат-намуна қилиб 


“PEDAGOGIK MAHORAT” ilmiy-nazariy va metodik jurnal. 2023, № 11 
190 
кўрсатиш ҳамда тарихий-бадиий адабиётлардаги, жумладан, «Алпомиш», «Гўрўғли», «Авазхон», 
«Рустамхон» ва бошқа достонлардаги ботир паҳлавонларнинг доимийлиги, инсонпарварлиги, 
меҳнаткашлиги, дўстлик ва муҳаббатга садоқатлари ҳам шу йўналишдаги маълумотлардир. 
Юқоридаги тизимнинг «БУГУН» сўзига эса баркамол авлод тарбиясига ҳукуматимиз 
томонидан яратилаётган имкониятлар тўғри келади. Жумладан, «Таълим тўғрисида»ги Қонун, 
«Кадрлар тайёрлаш Миллий дастури», «Давлат таълим стандратлари», «Ўрта махсус, касб-ҳунар 
таълимини тубдан ислоҳ қилиш», «Ўрта умумий таълимни ривожлантириш чора-тадбирлари 
тўғрисида»ги ҳужжатларнинг қабул қилиниши ва турли оммавий тарбиявий тадбирларнинг 
уюштирилиши, шунингдек, ёшларимизга бугунги кунда ривожланган хорижий давлатларда ўз 
интеллектуал салоҳиятини ривожлантириб келишига яратилаётган имкониятлар ҳамда турли 
ёшларимиз камолотига мос спорт мусобақаларининг («Умид ниҳоллари», «Баркамол авлод», 
«Универсиада») ташкил этилиши ёшларимизнинг ҳар томонлама камолат топишидаги кенг 
имкониятлардир. Ва ниҳоят юқоридаги қайд этилган тизимнинг сўнгги бўғинига, яъни «ЭРТАГА» 
сўзига эътибор берадиган бўлсак.
Унда ёшларимизнинг дунёқарашини қуйидагича шакллантириш мақсадга мувофиқ бўлади, 
яъни Хўш ҳурматли ёшлар ўтмишимиз буюк экан, маънавиятимиз илдизлари ниҳоятда чуқур бўлиб, 
у 3000 йиллик тарихга эга экан, бугун ўз интеллектуал салоҳиятингизни юксалтиришга кенг 
имкониятлар яратилган экан, энди биз уларга хос ва мос авлод бўлишимиз учун нима ишлар 
қилишмиз керак? Албатта бу борада ота-боболаримизнинг бизга қолдирган буюк меросини авайлаб, 
асраб, бойитиб келажак авлодга етказишни ўйлашимиз керак ва бунда бугунги мавжуд 
имкониятлардан унумли фойдаланмоғимиз лозим. Ана шундагина ўтмиш авлодларимизга муносиб ва 
бугунги имкониятни қадрлай оладиган саводли фарзанд бўла оламиз. Бу эса ўтмиш аждодларимиз 
хотирасига чуқур ҳурмат бўлиб, у «ЭРТАГА» жамиятимиз тараққиётига таъсир этувчи мустаҳкам 
пойдевор бўлади. 
Бу борада Абу Наср Фаробийнинг (873-950) «Фозил одамлар шаҳри» номли асари билан 
аҳамиятлидир. Бундан ташқари у «Фазилат, бахт-саодат ва камолат ҳақида», деб номланган асарида 
«Ҳар бир инсон бошидан комил бўлиб туғилмайди, аммо туғма равишда ўзига хос ички шуурга эга 
бўлади ва бу шуур билан босқичма-босқич комилликка жидду жаҳд билан интилади», деган фикрни 
ва шу асосдаги ғояни илгари суради.
Ёшларимизга шахс камолоти пиллапояларини ҳисобга олган ҳолда таълим-тарбия беришдаги 
барча хатти-ҳаракатлар (ўқув қўлланмалар, дарсликлар, таълимнинг ахборотли технологиялари ва 
ҳ.к.)да қуйидаги омиллар асосий диққат-эътиборда туриш лозим экан: 
- миллий-маънавий қадриятларимиз ҳақидаги батафсил маълумотлар тайёрлаш, уларни 
ёшларимиз онгига сингдиришга қулай ҳолга келтириб, яъни ахборот кўринишига келтириб 
тизимларга (қомусий ва ҳадис илми олимлари, шоирлар, ёзувчилар, тарихчилар, файласуфлар, халқ 
қаҳрамонлари, давлат арбоблари, тарбиявий аҳамиятга эга бўлган расм-русумлар ва урф-одатлар, 
анъаналар ва ҳ.к.) ажратиш; 
- ёшларимизда шахс камолати босқичлари асоисда Ватан туйғусини шакллантириш ва бунда 
улар онгига Она тупроқ, Она Ватан, Ватан соғинчи, Ватан қайғуси каби тушунчаларга ҳурмат 
уйғотиш; 
- ёшлар тарбиясида «Баркамол авлод», «Комил шахс», «Олим», «Паҳлавон», «Аллома», 
«Мутафаккир», «Донишманд» каби камолат босқичларидан аниқ далиллар асосида ибрат-намуна 
тизимидан кенг фойдаланиш лозим; 
- шахс ижодий камолоти босқичларини талабалар онгига сингдиришда аниқ фанлардан таълим-
тарбия беришда қомусий олимлар, донишманд, файласуфлар ижоди ва фаолиятидан фойдаланиш, 
ижтимоий-гуманитар фанлар бўйича эса шоирлар, ёзувчилар, тарихчилар, халқ қаҳрамонлари, давлат 
арбоблари, ҳадис илми соҳибларини ибрат-намуна қилиб таълим-тарбия бериш ижобий педагогик 
самараларни беради; 
- талабалар онгига шахс ижодий камолоти босқичларини илмий, маънавий қадрият сифатида 
сингдириш уларни ижодий камолот сари интилишига туртки бўлади ва натижада улар ижтимоий 
фаол шахс бўлишга интилади, олимликни ва комилликни ҳавас қилади. 
Маълумки, бугунги кундаги таълим тизими замонавий мутахассисларга бўлган талаб асосида 
яратилган янги стандартлар ва дастурлар доирасидаги таълим жараёнини эскирган услубда олиб 
боришга йўл қўймайди. Шу сабабли ҳам ҳозирда педагогик инновацияни яхлит мураккаб жараён 
сифатида қаралиб, унинг интерфаол сифатлари, тарбиявий қисмлари, функционал тавсифи ва 
узвийлиги изчил тадқиқ қилинмоқда. Бу борада биз инновацион таълим технологиялари таркибига 


“PEDAGOGIK MAHORAT” ilmiy-nazariy va metodik jurnal. 2023, № 11 
191 
кирувчи талабалар илмий дунёқарашини юксалтиришга кўмакчи компьютерли тизим яратиш 
муаммосини ҳал қилдик. Бунинг учун қуйидаги кўринишларда маълумотлар базалари яратилди:

шахс ақлий камолоти босқичлари бўйича маълумот базалари;

шахс дунёқараши шаклланиши бўйича маълумот базалари;

шахс илмий дунёқараши шаклланиши бўйича маълумот базалари;

илмий қадриятлар ва уларнинг жамият тараққиётидаги аҳамияти бўйича маълумот 
базалари;

шахс илмий дунёқараши ривожи узлуксизлиги бўйича маълумот базалари;

шахс илмий дунёқараши юксалишининг ахборотли таъминоти маълумот базалари;

шахс илмий дунёқарашини юксалтириш орқали талабаларга ақлий тарбия беришнинг 
алгоритмик босқичлари асосидаги маълумот базалари. 
Юқорида қайд этилган маълумот базалари орқали ахборотли бошқарув блоки тузилди ва унинг 
таркибига қуйидагилар киритилди: 

махсус ўқув-дидактик таълимот (ахборотлар банки, маълумот базалари, билимлар банки); 

мультимедиали информацион технологиялар. 
Бу борада олиб борган кўп йиллик илмий изланишларимиз натижаларининг кўрсатишича, 
талабалар илмий дунёқарашини юксалтиришга кўмакчи компьютерли тизимни қўллаш қуйидагича 
қатор таълимий афзалликларни қўлга киритиш имкониятини берар экан: 

ўқитишнинг ижодий муҳити яратилади; 

талаба сифатли ва ишончли ўқув-дидактик ва интеллектуал маълумотлар билан 
таъминланади, яъни улар шуғулланаётган соҳаси бўйича ўзлари илм-фан ва техника-
технологияларнинг энг сўнгги ютуқларидан хабардор бўлади; 

кўмакчи компьютерли тизим барча турдаги ўқув машғулотларида компьютер 
дастурларининг қўлланилишини таъминлашга имконият яратади; 

кўмакчи компьютерли тизим талабаларни янги ахборот технологияларидан фойдаланишга 
ўргатади ва уларнинг мустақил таълим олишларига шароит яратади, яъни уларнинг касбий 
фаолиятида, мустақил ҳолда, билимлар эгаллашларида ишончли универсал восита сифатида бўлиб, 
янги ахборот технологияларидан фойдаланишга эҳтиёж ва мойилликни шакллантиради. 
Кўмакчи компьютерли тизимда фойдаланишга қулай ҳолга келтирилиб қўйилади, яъни уларни 
қуйидагича ўзаро боғлиқликда компьютер хотирасидаги маълумот базалари номли файлга 
жойлаштирилади ҳамда улардан шахс интеллектуал камолоти даражаларини асослашда 
фойдаланилади. 
Бундай жараённинг диққатга сазовор томони шундаки, бўлажак мутахассис ўз касбий 
фаолиятини такомиллаштиришга онгли ва ижодий ҳолатда ёндашади. 
Демак, педагогик инновациялар, хусусан, кўмакчи компьютерли тизимлар кенг қамровли, кўп 
функцияли мураккаб динамик ижодий ташкилий-педагогик фаолият бўлиб, унинг ёрдамида таълим-
тарбия жараёнининг истиқболли ва самарали услубиятини яратиш ҳамда «Кадрлар тайёрлаш миллий 
дастури»да қайд этилган рақобатбардош замонавий кадрларни тайёрлашга эришиш мумкин экан. 
Энди кўмакчи компьютерли тизим баёнига ўтамиз ва уни «ИНТЕЛЛЕКТ» деб атадик. 
«ИНТЕЛЛЕКТ» номли кўмакчи компьютерли тизимни ишлаб чиқишдаги дастлабки босқич 
маълумотларни йиғиб, уларни ахборот кўринишига келтириб тайёрлаб қўйилди. 
Юқоридаги маълумотлар базалари ифодаларидан ҳам кўриниб турибдики, уларнинг ахборотли 
таъминоти ҳам ўта муҳимдир. Шу сабабли ушбу кўмакчи компьютерли тизимда шахс илмий 
дунёқараши юксалишининг ахборотли таъминотини ҳал қилишга эътибор қаратилган. 
Бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларга илмий дунёқараши асосида ақлий тарбия беришни 
маълум бир алгоритмик босқич асосида олиб бориш режалаштирилган таълим-тарбия 
технологиясини амалиётга оғишмай жорий этишни кафолатлайди. 
Кўмакчи компьютерли тизимини яратишимиз учун маълумотлар ва улар асосидаги ахборотлар 
етарли бўлиб, улар 1-шакл (бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларнинг илмий дунёқарашини 
юксалтириш узлуксизлигининг ахборотли таъминоти–маълумот базалари
6
)даги тамойилни ҳисобга 
олган ҳолда ишлаб чиқилса мақсадга мувофиқ бўлади. Бундан мақсад бўлажак бошланғич синф 
ўқитувчиларнинг илмий дунёқарашини юксалтириш асосида, уларга ақлий тарбия беришдаги 
маълумотларни тўплаш, қайта ишлаш ва узатиш ишларини автоматлаштириш ҳамда уларнинг 
интеллектуал салоҳиятини кўтариш, шунингдек таълим-тарбияда оптимал вариантларни кафолатлаш. 
Шунинг билан бирга яратилаётган кўмакчи компьютерли тизими орқали таълим-тарбия жараёнига 
инновацион ёндашувлар қилишга имконият яратилади ва янги ахборот технологияларнинг жорий 


“PEDAGOGIK MAHORAT” ilmiy-nazariy va metodik jurnal. 2023, № 11 
192 
этилишига кенг имкониятлар яратилади ҳамда компьютерлар ёрдамида кенг кўргазмалилик 
таъминланади. 
Яратилаётган ИНТЕЛЛЕКТ номли кўмакчи компьютерли тизимнинг афзаллиги шундаки, 
бунда бўлажак бошланғич синф ўқитувчилар қуйидаги имкониятларга эга бўлади: 
- бўлажак бошланғич синф ўқитувчилар ўқув режаси, дастури, давлат таълим стандартлари ва 
кадрлар тайёрлаш миллий дастури ҳамда «Таълим тўғрисида»ги қонун каби меъёрий ҳужжатлар 
талаблари асосида илмий дунёқарашини юксалтиришга эришади ва булар талабалар ақлий 
тарбиясига ижобий таъир этади; 
- илмий дунёқарашини кенгайтиришнинг узлуксиз тизими яратилади ва бу жараёндаги 
кўргазмалилик кафолатланади; 
- илмий дунёқараши ва ақлий тарбия йўналишидаги тушунчаларнинг мантииқий кетма-кетлиги 
асосида ўзлаштирилиши орқали бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларнинг билими янада 
мустаҳкамланади; 
- бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларнинг илмий дунёқараши юксалиши алгоритмик тарзда 
олиб борилиши мақсадга мувофиқ эканлиги яна бир бор исботланади; 
ИНСОННИНГ АҚЛИЙ ФАОЛИЯТИ ТАМОЙИЛЛАРИ 
АҚЛ 
ОНГ 
ФИКР 
ФИКРЛАШ 
ЭЪТИҚОД 
ИЛМ 
БИЛИМ 
ТАФАККУР 
ДУНЁҚАРАШ 
ҒОЯ 
ҚАРАШ 
КАШФИЁТ 
ТАЪЛИ-
МОТ 
ШАХС ИНТЕЛЛЕКТУАЛ КАМОЛОТИ ДАРАЖАЛАРИ 
Ақлли одам 
Онгли одам 
Фикрли одам 
Ғояли одам 
Маданиятли одам 
Маърифатли одам 
Маънавиятли одам 
Баркамол шахс 
Олим
Аллома
Комил инсон 
Донишманд


“PEDAGOGIK MAHORAT” ilmiy-nazariy va metodik jurnal. 2023, № 11 
193 
- фанга оид илмий дунёқараши ва улар асосидаги ақлий тарбияга оид тушунчаларни умумий 
дастур асосида компьютер воситасида ўрганиш имкониятининг мавжудлиги бўлажак бошланғич 
синф ўқитувчиларнинг мустақил ишлаши учун оптимал вариантларни қўлга киритиш имконини 
беради; 
- кўмакчи компьютерли тизими билан мунтазам шуғулланиш бўлажак бошланғич синф 
ўқитувчиларнинг илмий дунёқараши ва ақлий тарбияга оид билим, кўникма, малакаларини 
компьютерларда мустақил шакллантиришларига эришишларини кафолатлайди ва бу ўз навбатида 
улар билан қўшимча қизиқарли машғулотлар олиб боришга имконият яратади. 
Хулоса. «ИНТЕЛЛЕКТ» номли кўмакчи компьютерли тизимидан талабаларга «илмий 
дунёқарашини шакллантириш ва ўқувчиларга ақлий тарбия бериш» бўйича билим беришда бевосита 
фойдаланиш мумкин, шунингдек, бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларни тайёрлашдаги бошқа 
фанлардан ҳам талабалар илмий дунёқарашини юксалтиришда фойдаланиш мумкин. Бу орқали 
таълимда янги ахборот технологиялар ва кадрлар тайёрлашнинг жаҳон андозалари талабларига жавоб 
берадиган вариант кафолатланади. 
Тажриба-синов ишлари натижалари асосида шуни таъкидлаш мумкинки, талабаларимиз замон 
талаби асосида касбий фаолиятга тўла тайёр бўлишини хоҳласа, улар албатта ахборотли ўқув муҳити 
тўғрисида батафсил маълумотларга эга бўлиши керак экан ва уни мутахассислар тайёрлаш 
йўналишларига мос равишда олиб боришни йўлга қўйиш лозим, айниқса ижтимоий-гуманитар 
йўналишлар бўйича мутахассислар тайёрлашда тайёр интеллектуаллаштирилган компьютерли 
тизимдан, компьютерли тренажёрлардан, касбий компьютерли ўйинлардан фойдаланиб, 
интеллектуал салоҳиятини бойитиб ва илмий дунёқарашини юксалтиришга эришилса замон талабига 
мос рақобатбардош мутахассислар тайёрлашга эришилади. 
Бўлажак мутахассисларни тайрлашга биз тавсия этган таълимга ахборот технологиясини кенг 
жорий этиш тизими орқали ёндашилса, кутилган педагогик самарага эришишни кафолатлайди, деб 
ҳисоблаймиз. 

Download 4,29 Mb.
1   ...   203   204   205   206   207   208   209   210   ...   266




Download 4,29 Mb.
Pdf ko'rish

Bosh sahifa
Aloqalar

    Bosh sahifa



Jurnal 001-yilda tashkil etilgan. Jurnal yilda 12 marta chiqadi

Download 4,29 Mb.
Pdf ko'rish