“PEDAGOGIK MAHORAT” ilmiy-nazariy va metodik jurnal. 2023, № 11
199
талаблардан энг муҳими ўқитувчининг шахси ва унинг касби билан боғлик хислатларига
қаратилганлигидир.
Педагоглик касби, унинг пайдо бўлиши ва равнақ топишининг тарихий жиҳатларига назар
солар эканмиз, педагоглик касбининг шаклланиши кишилик тараққиёти тарихи билан узвий
боғлиқлигини англаймиз. Териб-термалаб кун кечирган ибтидоий давр кишилари болаларни ўзлари
билан эргаштириб юриб, уларга ов қилиш, турли дарахт меваларини териш, ўсимликларнинг
илдизини кавлаб олиш, сув манбаларини излаб топиш каби ҳаракатларни амалга оширишни
ўргатганлар. Бундай ҳаракатлар қабила ва уруғнинг тажрибали кишилари ёки кексалар томонидан
амалга оширилган. Оддий кундалик эҳтиёжларни қондириш йўлида олиб борилаётган хатти-
ҳаракатлар асосида ёшларга мавжуд тажрибалар орқали маʼлумотлар бериб, уларда амалий
кўникмаларни шакллантирганлар. Турли товушларни чиқариш ёрдамида атрофдагиларни
яқинлашаётган хавфдан огоҳ қилишни болалар катталарнинг намуналари асосида ўзлаштирганлар.
Нутқ ва ёзув пайдо бўлгунга қадар бу каби ҳаракатлар имо-ишоралар асосида амалга оширилган.
Кишилик тарихида туб инқилобни содир этган нутқ ва ёзувнинг пайдо бўлиши, шунингдек, уруғ
жамоаси томонидан бажариладиган меҳнат фаолиятининг турли соҳаларга ажралиши ёшларга
нисбатан муносабатнинг илғор (прогрессив) характер касб этишига имкон берди.