Jurnal 001-yilda tashkil etilgan. Jurnal yilda 12 marta chiqadi




Download 4,29 Mb.
Pdf ko'rish
bet216/266
Sana23.01.2024
Hajmi4,29 Mb.
#143747
1   ...   212   213   214   215   216   217   218   219   ...   266
Bog'liq
11-son PM Ped Psixolo

Асосий қисм. Турли табиий офатлар таъсиридан ҳимояланиш, кишилар ҳаётига хавф солаётган 
касалликларни даволаш, ҳаёт кечириш учун етарли озик-овқатларни жамлаб олишга бўлган табиий 
эҳтиёж – ёшларга ҳаётий тажрибаларни маʼлум меҳнат фаолияти йўналишида етарлича билимга эга 
бўлган кишилар томонидан берилиши мақсадга мувофиқ эканлигини кўрсатди. Натижада болаларга 
ҳаёт тажрибаларини ўргатувчи кишилар гуруҳи шаклланди ҳамда болаларга маълум йўналишлар 
бўйича билимларни бериш махсус ажратилган жойларда ташкил этила бошланди. Дастлабки 
мактаблар қадимги Шарқда (Бобил, Миср, Ҳиндистон)да пайдо бўлиб, уларда болаларга маъмурий-
хўжалик бошқаруви асослари ўргатилган. Антик даврда мактаблар Спарта, Афина ва Рим тарбия 
тизимининг муҳим таркибий қисми сифатида фаолият олиб борганлар. Қадимги Юнонистонда 
бундай жойлар “академия” деб номланган. “Академия” сўзи афсонавий қаҳрамон Академа номидан 
келиб чиққан. Милоддан аввалги ИВ асрда Афина яқинидаги “Академа” номи билан номланувчи 
жойда Платон ўз шогирдларига маʼрузалар ўқиган бўлиб, кейинчалик, таълим ташкил этилувчи 
маскан ҳам шундай ном билан атала бошлаган. Қадимги Рим ва Юнонистонда болаларга билим 
бериш файласуфлар зиммасига юклатилганлигини ҳам алоҳида таʼкидлаш ўринли. Жамиятнинг 
табақаланиши натижасида қулдорлик тузумида болаларни таълим масканларига олиб бориш ва олиб 
келиш вазифасини қуллар бажаришган ва улар “педагог” деб номланганлар. Ушбу тушунчанинг 
маъноси “бола етакловчи” демакдир. Тарихий тараққиётнинг кейинги босқичларида болаларга 
тизимли билимларни бериш билан доимий шуғулланувчи кишилар айнан шу ном билан атала 
бошлаганлар. 
Инновацияларсиз замонавий жамиятнинг ривожланиши мумкин эмас. Ҳозирги вақтда 
инновацион фаолият ҳар қандай ташкилот ва корхона фаолиятида асосий ўринлардан бирини 
эгаллайди. Иқтисодиётнинг ривожланиши замонавий таълим тизими олдига инновацияларни идрок 
этишга ва амалга оширишга тайёр шахсни тарбиялаш вазифасини қўяди. Замонавий мактаб ва олий 
таълим муассасаси битирувчиси ҳар хил турдаги муаммоли вазиятларни ҳал қилиш, инновацион 
лойиҳаларни амалга ошириш ва инновацион фаолиятда иштирок этиш зарурати бўлган доимий 
ўзгарувчан дунёда яшашга тайёр бўлиши керак. Бу ўз навбатида фикрлашнинг ўзига хос турини, 
шахсий фазилатларини ривожлантириш, янги вазиятларни ижобий идрок этишга ва ўз ҳаракатлари 
учун жавобгарликни олишга тайёрликни талаб қилади. 
Педагог фаолияти самарадорлигининг шахслик детерминантлари бўйича мавжуд 
маълумотларга кўра, ўқитувчилар ҳаракатчанлик, ҳаёт давомида ўрганишга интилиш, 
тадбиркорликка мойиллик ва таваккалчилик каби шахсий фазилатлари бўйича юқори инновацион 
фаолликка эга касб вакилларига киради. 
Психологияда детерминантлар шахснинг шаклланишига таъсир қилувчи омиллардир [Старов, 
2019]. Улар инсоннинг хулқ-атвор хусусиятлари ҳақида, яъни тадқиқотчи учун уларни “аниқлаш” 
имконини берувчи маълум маълумотларни олиб юрадилар. Детерминизм тамойиллари тушунчасидан 
фойдаланиш фалсафий таълимот сифатида моддий ёки моддий бўлмаган характердаги сабаб-оқибат 
муносабатлари билан боғланган. 
Жамиятга ижодий, мустақил, фикрлашда мослашувчан, ўз ривожланишини қадрият деб 
биладиган, доимо янги нарсаларни ўрганишга қодир ва тайёр инсонлар керак. Бу фазилатларнинг 
барчаси мактабда шакллантирилиши керак. Бироқ, бир қатор замонавий тадқиқотлар (Т.Н.Разуваева, 
Н.А.Баулина, Э.А.Шмелева ва бошқалар) кўрсатганидек, замонавий мактаб кўпинча кўпроқ фанларни 


“PEDAGOGIK MAHORAT” ilmiy-nazariy va metodik jurnal. 2023, № 11 
200 
тайёрлашга, Ягона давлат имтиҳонлари натижаларига, зарур билим, кўникма ва малакалар билан 
қуроллантиришга қаратилган. Бинобарин, таълим тизими жиддий қайта қуриш ва инновацион 
ривожланиш мантиғига бўйсундирилиши талаб этилади. 
Олий таълим муассасаларининг таълим-тарбия мазмунидаги фаолияти жараёнининг умумий 
қонуниятлари ва бўлажак ўқитувчиларнинг касбий етуклигини таъминлашнинг самарали 
технологиялари Н.Н.Азизхўжаева, Ў.Қ.Толипов, Ф.Р.Юзликаевлар [3; 10; 11], шахс фаолиятининг 
мотивацион муҳитини яратиш ҳамда такомиллаштиришнинг назарий масалалари М.Г.Давлетшин, 
Е.А.Климов, С.Л.Рубинштейн [4; 5; 8] ва бошқалар томонидан олиб борилган тадқиқотларнинг 
аҳамияти беқиёс. 
Бир қатор олимлар (В.В.Краевский, Е.А.Крюкова, В.В.Сериков [6; 7; 9]) томонидан таълим 
жараёнига янгича ёндашувни қарор топтириш йўллари ва уларнинг моҳияти борасидаги тадқиқотлар
амалга оширилган. Улар ўз ишларида касбий педагогик таълимнинг асосий вазифаси, ўқитувчининг 
мавжуд илмий билимлар билан қуроллантиришдангина иборат эмас, балки унинг шахс сифатида ўз 
мавқеини белгилаб олиши, ўзлигини англаши, ижтимоий муҳитга нисбатан муносабатини 
шакллантиришда ёрдам бериши лозим бўлган восита сифатида қарайдилар. Таълим олувчиларга 
билим беришда ўз фикрини ёқлаш, мавҳумлик ва авторитар мавқени эгаллашга уриниш ҳиссидан 
халос бўлишни таъминлаш лозим бўлади. 
Педагогик фаолиятнинг воситалари сифатида илмий (назарий ва эмпирик) билимларни кўриш 
мумкин. Ёрдамчи воситаларга эса техник, компьютер, график воситаларни киритиш мумкин. Педагог 
фаолиятидаги ижтимоий-маданий малакани етказиш бу тушунтириш, кўрсатиш (иллюстратсия), 
дарслик машқларини таҳсил олувчилар билан бирга ишлаш, таҳсил олувчини бевосита амалиёти 
(лаборатория, амалдаги) ва тренингдан иборат. Педагогик фаолиятнинг маҳсули бўлиб ўқувчининг 
аксиологик, эмотсионал мазмуний, предметли, баҳолаш мезонларини акс эттирувчи индивидуал 
малакасининг шаклланганлиги ҳисобланади. Педагогик фаолиятнинг натижаси асосий мақсаддан 
келиб чиққан ҳолда ўқувчиларнинг шахсий, интеллектуал ривожланиши, уларни ўқув фаолиятининг 
субекти ва шахс сифатида шаклланиши ҳисобланади. Педагогик фаолиятнинг муҳим таркибий 
қисмларидан бири бу мотиватсия ҳисобланади. Педагогик фаолиятда ҳам ўқув фаолиятдаги каби 
мотиватсион соҳа ажратилиб кўрсатилади. Бу ташқи ва ички мотивлардир. Ташқи мотив сифатида 
бирор-бир нарсага эришиш истагини, ички мотив сифатида эса ўз фаолиятининг жараёни ва 
натижасига эътибор беришни мисол қилиш мумкин. Педагогик фаолият педагогик вазиятдаги турли-
туман хатти-ҳаракатларнинг умумлашмасидан иборат: персептив, мнемик, коммуникатив, 
изланувчанлик, назорат қилиш, баҳолаш ва ҳ.к. Ушбу турлитуман фаолиятларнинг жамланмаси бир 
қанча психолого-педагогик функсияларни белгилаб беради.
Педагогик фаолиятнинг инсонпарварлик тамойилига асосланувчи парадигмаси қуйидаги 
мезонларга таянади: 
- таълимнинг ижтимоийлашуви - ўқитувчиларни тайёрлаш жараёнига нисбатан технократик 
ёндашувдан воз кечиш, улар томонидан нисбатан ўзлаштириладиган билимлар мажмуасининг 
педагогик ҳамда психологик хусусият касб этишини таъминлаш, ўқитувчиларда умуминсоний, 
умуммаданий қадриятлар мазмунида илгари сурилган ғояларга асосланган ижтимоий тафаккурни 
шакллантириш; 
- миллий ҳамда жаҳон маданияти асослари ва уларнинг моҳиятидан хабардор бўлиш; 
- таълим ва тарбия жараёнини ташкил этишда миллий истиқлол ғояларига асосланиш; 
- шахснинг ўз-ўзини ривожлантириш ҳамда мустақил таълим олишга бўлган лаёқатига таяниш 
ва уни такомиллаштириш; 
- ўқитувчиларнинг касбий жиҳатдан шакллантириш жараёнида ўқитувчи ҳамда талабаларнинг 
ўзаро ҳамкорликда фаолият олиб боришларига эришиш; 
- таълим (хусусан, касб таълими) жараёнида ўқув дастурларининг талабалар қобилияти ҳамда 
қизиқишларига кўра танлаб олиниши борасидаги имкониятнинг мавжудлиги; 
- педагогик таълимнинг фундаментал хусусият касб этиши, яъни, талабалар томонидан 
ўзгарувчан шароитларда шахс ижодий ривожи асосини таъминловчи инвариант билимларнинг 
ўзлаштирилишига эришиш; 
- меҳнат бозори ҳамда ижтимоий жараёнларда юзага келувчи ҳамда доимий равишда ўзгариб 
турувчи, эҳтиёжларга тўлақонли жавоб бера оладиган таълим тизимини шакллантириш, шу асосда 
касбий мослашувчан мутахассисларни тарбиялаш; 
- таълимнинг узлуксизлиги, таълимнинг ҳар бир жараён босқичининг натижаланишини 
таъминловчи касбий таълим (кадрлар малакасини ошириш ҳамда уларни қайта тайёрлаш) 
дастурларининг тизимининг яратиш ва ривожлантириш, муайян дастурни таълимнинг у ёки бу 


“PEDAGOGIK MAHORAT” ilmiy-nazariy va metodik jurnal. 2023, № 11 
201 
босқичида ўқитилиши ёки ўқишни бошқа типдаги ўқув муассаcасида давом эттира олиш
имкониятини бера олиши; 
- таълимнинг эквивалентлиги, яъни унинг давлат таълим стандарти, миллий маданияти ва 
менталитет, шунингдек, халқаро меъёрларга мувофиқ даражаси. 
Талабалар фаолиятининг етакчи соҳаси ўқув жараёни ҳисобланади. Бундан келиб чиққан ҳолда, 
касбий шаклланиш жараёнининг характерли хусусияти таълимга, билим олишга қизиқишнинг 
юқорилиги бўлиб ҳисобланади. Айнан мана шу қизиқиш касбий шаклланишнинг ўзига хос 
характерини ифодалайди.
«Касбий шаклланиш» тушунчасига берилган таъриф ва тавсифларни умумлаштириб, уни 
қуйидагича талқин этиш мумкин:
Касбий шаклланиш - шахс камолотининг муҳим жиҳатларидан бири бўлиб, шахснинг 
фақатгина меҳнат ва касбий фаолиятни танлаш билан боғлиқ эҳтиёж ва қизиқишларини ифодалайди 
(умумий ривожланиш барча эҳтиёжлар мажмуасини, унинг борлиққа, атрофдагиларга, ўзига нисбатан 
муносабатлари тизимини ифода этади).
Касбий шаклланиш– меҳнат фаолияти ёки касб соҳасининг аниқ турини танлаш билан 
алоқадор, аниқ ва онгли равишда қабул қилинадиган қарорнинг ифодаланиши бўлиб, талабалар билан 
амалга ошириладиган мақсадга йўналтирилган ишлар билан бевосита боғлиқ бўлади. 
Шундай қилиб, касбий шаклланишни талабада педагогик фаолиятга бўлган эҳтиёжни 
ривожлантирувчи, унга нисбатан масъулиятли ҳамда ижодий ёндашувни, ижтимоий қадриятлар 
мотивациясини тарбияловчи ҳамда шахсга қаратилган йўналиш касб этувчи жараёнлар алоҳида 
таркибий қисмларининг ўзаро интеграцияси сифатида қараш мумкин. 
Шахснинг касбий шаклланишини белгиловчи жараёнлар табиатини аниқлаш касбий 
педагогиканинг асосий вазифаси ҳисобланади. Ушбу жараёнлар моҳиятини қай даражада билиш 
инсоният фаолиятининг муҳим қирраларидан бири, биологик ва ижтимоий яшовчанлик ҳамда унинг 
равнақини белгиловчи омил ҳисобланган – ёш авлод тарбиясининг муваффақиятли амалга оширилиш 
даражасини белгилаб беради.
Тадқиқот объекти сифатида талабаларнинг касбий шаклланиши бу ижтимоий-иқтисодий, 
психологик-педагогик, техник-технологик ҳамда махсус билимларнинг очиқ, ўзини-ўзи 
ривожлантирувчи тизими бўлиб, у давр талаби ҳамда тадқиқотлар натижалари асосида мазмунан 
ўзгариб, узлуксиз равишда бойиб боради.
Илмий адабиётлар таҳлили шуни кўрсатдики, касбий шаклланиш тушунчаси қуйидаги 
усулларда акс эттирилиши мумкин: 
- жараён схемаси асосида (даврлар, босқичлар, даражаларнинг вақт бўйича кетма-кетлиги 
кўринишида); 
- фаолият тузилмаси тарзида (восита ва усуллар мажмуаси кўринишида, бу ўринда ўзаро 
таъсирлашув вақт бўйича эмас, қўйилган мақсадга кўра талқин қилинади). 
Шахснинг касбий аҳамиятли сифатларининг шаклланиши индивид томонидан ўз 
мойилликларини англаб етгунига қадар амалга ошади. Таълим олиш, ривожланишга бевосита таъсир 
кўрсатади ва ривожланишнинг эришилган даражаси таълим олиш жараёнларининг кечишига жиддий 
таъсир кўрсатади. 

Download 4,29 Mb.
1   ...   212   213   214   215   216   217   218   219   ...   266




Download 4,29 Mb.
Pdf ko'rish

Bosh sahifa
Aloqalar

    Bosh sahifa



Jurnal 001-yilda tashkil etilgan. Jurnal yilda 12 marta chiqadi

Download 4,29 Mb.
Pdf ko'rish