• Keywords
  • ISSUES OF DEVELOPMENT OF STUDENTS' PEDAGOGICAL THINKING BASED ON AN




    Download 4,29 Mb.
    Pdf ko'rish
    bet219/266
    Sana23.01.2024
    Hajmi4,29 Mb.
    #143747
    1   ...   215   216   217   218   219   220   221   222   ...   266
    Bog'liq
    11-son PM Ped Psixolo

    ISSUES OF DEVELOPMENT OF STUDENTS' PEDAGOGICAL THINKING BASED ON AN 
    INDIVIDUAL APPROACH 
     
    The article talks about the peculiarities of the logic of development of students' pedagogical thinking 
    based on an individual approach, including the fact that it is aimed at connecting knowledge with activity 
    and practical changes in reality, as well as dividing pedagogical thinking into levels according to its 
    characteristics. 
    All types of mental activity form in students the ability to think theoretically, strategically, tactically 
    and operationally. Scientific and pedagogical thinking operates on the basis of the laws of dialectics. The 
    article explains the principles of development of pedagogical thinking based on an individual approach, so 
    that the student can consider pedagogical facts, situations, events from the point of view of independent 
    development and action. 
    Keywords: Circumstance, stimulus, action, fact, motive, need, interest, approach, situation, education. 
     
    Кириш. Бугунги кунда мамлакатимизда миллий таълим тизимининг ҳуқуқий асосларини 
    шакллантириш борасида кенг шароитлар яратилди. Бу эса, ўз навбатида, ислоҳотлар таълим 
    тузилмаси ва мазмун-моҳиятини такомиллаштириш имконига замин яратмоқда. Бу ҳақда фикр 
    юритганда Президентимиз Шавкат Мирзиёев таъкидлаганидек: “Биз таълим ва тарбия тизимининг 
    барча бўғинлари фаолиятини бугунги замон талаблари асосида такомиллаштиришни ўзимизнинг 
    биринчи даражали вазифамиз деб биламиз”[3]. Бинобарин, давлатимиз раҳбари ҳозирги замон 
    талабидан келиб чиққан ҳолда энг авалло, таълим самарадорлигини ошириш, мутахассисларнинг 


    “PEDAGOGIK MAHORAT” ilmiy-nazariy va metodik jurnal. 2023, № 11 
    204 
    касбий компетентлик даражасини ривожлантириш, педагог кадрларни инновацион фаолиятга 
    йўналтириш, олий таълим муассасаларидаги ўқув жараёнига инновацион таълим ва ахборот-
    коммуникация технологияларини татбиқ этиш, илғор хорижий тажрибаларни ўзлаштириш ва 
    мақсадли йўналтиришни устувор вазифалар сифатида белгилаб бергани бежиз эмас, албатта. Шу 
    ўринда муҳим бир мулоҳаза: “Яна бир муаммони ҳал этиш ҳам ўта муҳим ҳисобланади: бу педагог ва 
    ўқитувчилар таркибининг профессионал даражаси, уларнинг махсус билимларидир. Бу борада 
    таълим олиш, маънавий-маърифий камолот масалалари ва ҳақиқий қадриятларни шакллантириш 
    жараёнларига фаол кўмак берадиган муҳит яратиш зарур”[1] бу талабаларда касбий компетенцияни 
    замонавий ёндашувлар асосида ривожлантириш вазифасини қўяди. 
    Ўқитувчининг педагогик тафаккури - бу таркибнинг ўзига хос тузилиши ва амалий жиҳатдан 
    самарали фондлари ва сифат хусусиятлари билан ажралиб турадиган мураккаб шаклланиш 
    ҳисобланади. 
    “Педагогик тафаккур” атамаси кўпинча икки маънода қўлланилади: биринчидан, у 
    тафаккурнинг ўзига хос хусусиятларида ифодаланган мутахассиснинг юқори профессионаллик 
    даражаси, бунда асосий эътибор сифат жиҳатига қаратилади; иккинчидан, фикрлашнинг ўзига хос 
    хусусиятлари касбий фаолиятнинг табиати билан белгиланади, бунда асосий эътибор предмет 
    жиҳатига қаратилади [4]. 
    Соғлом тафаккурнинг шахс ривожидаги ўрни Абу Наср Форобийнинг “Фозил одамлар шаҳри” 
    асарида келтирилган бўлиб: “Модомики, у ўз зотидан фикр қилишга қодир бўла олар экан, у оқил 
    бўла олади. Натижада унинг зоти ақлга эришса, у ҳолда у феъли билан ақлга эга бўлади. Балки у ақл 
    бўла олади, у ўз зоти билан фикр қиладиган, оқил бўла олади. Зотнинг ўзи ҳам ақлга эришдими, 
    демак, унинг ўзи ҳам ақлга эриша олади”, деган фикр орқали ақл ва интеллектнинг ўзаро уйғун ҳамда 
    фарқли жиҳатларини таҳлил этган [2]. 
    Педагогик тафаккур ҳар қандай амалий тафаккурга хос хусусиятлар мажмуи сифатида 
    қаралади. Унинг энг муҳим белгилари: рефлекслилик, танқидийлик, мураккаблик, ўзига хослик, 
    мустақиллик, конструктивлик, касбий компетенция, фикрлашнинг индивидуаллиги ва бошқалардир. 
    Индивидуал ёндашув асосида талабалар педагогик тафаккурини ривожлантириш педагогик 
    муаммоларни ҳал қилишга қаратилган бўлиб, таълим ва тарбия жараёнининг мақсадлари билан 
    боғлиқ фикрлаш жараёнларининг иерархик занжиридир. Педагогик, шунингдек, ҳаётий ўзаро 
    муносабатларда талабалар нафақат таълим объекти сифатида, балки ўз ҳаётини ўзига хос тарзда акс 
    эттирувчи, англайдиган ва ўзгартирадиган ижодий ҳаракат қилувчи субъектлар сифатида ҳам ҳаракат 
    қиладилар. 
    Педагогик тафаккурни махсус билимлар воситасида объект, жараён, ишлаб чиқариш 
    шароитлари ёки ўқув фаолиятининг умумлаштирилган инъикоси сифатида аниқлаш мумкин. 
    Педагогик тафаккур - ўқитувчининг ўзига хос ақлий ва амалий фаолияти бўлиб, унинг ўқув ва 
    тарбиявий ишда ахлоқий кўрсатмалар, илмий билимлар, педагогик технология, шахсий сифатлардан 
    фойдаланиш самарадорлигини таъминлайди. 
    Педагогик тафаккур ҳар қандай амалий тафаккурга хос хусусиятлар мажмуи сифатида 
    қаралади. Унинг энг муҳим белгилари: рефлекслилик, танқидийлик, мураккаблик, ўзига хослик, 
    мустақиллик, конструктивлик, касбий компетенция, фикрлашнинг индивидуаллиги ва бошқалардир. 

    Download 4,29 Mb.
    1   ...   215   216   217   218   219   220   221   222   ...   266




    Download 4,29 Mb.
    Pdf ko'rish

    Bosh sahifa
    Aloqalar

        Bosh sahifa



    ISSUES OF DEVELOPMENT OF STUDENTS' PEDAGOGICAL THINKING BASED ON AN

    Download 4,29 Mb.
    Pdf ko'rish