|
ГАТнинг таркиби қоидага кўра қуйидаги тўртта ташкилий қисимлардан иборат бўлади
|
bet | 3/6 | Sana | 09.01.2024 | Hajmi | 168,19 Kb. | | #132838 |
Bog'liq Sharifboyev Dilshod GAT kurs ishiГАТнинг таркиби қоидага кўра қуйидаги тўртта ташкилий қисимлардан иборат бўлади:
- ахборотларни киритишда турли манбалардан олинган мавҳум малумоларга ишлов бериш ва уларни киритиш учун хизмат қилади (харита ва х.к.);
- ахборотларни сақлаш ва қидиришда таҳлил қилиш, долзарблаштириш ва тузатишлар киритиш мақсадида оператив маълумотларни олиш учун хизмат қилади;
- ахборотларга ишлов бериш ва таҳлил қилишда ҳисоб-китобли аналитик вазифаларни ечиш кўрсаткичларни баҳолаш учун хизмат қилади;
- турли кўринишдаги ахборотларни тақдим этиш (хариталар, жадваллар, блок-диаграммалар,ҳудуднинг рақамли моделлари ва ҳ.к.)
- ГАТ туристик ҳудуд тўғрисида барча зарурий картографик ва мавзули ахборотларни олиш орқали, ҳудудда юз берадиган ҳар қандай вазиятга оператив жавоб бериш имконини беради. У исталган харита, режа ва схемаларни бир вақтнинг ўзида тузиш билан картометрик тадқиқотлар ўтказишдан иборат.
Хозирги пайтда геоахборот тизимининг миллий иқтисодиётда фойдаланиш кўлами кенгайиб бормоқда. Шунинг учун барча соҳалардаги ГАТ нинг ўрнини билиш осон эмас, чунки уларнинг имкониятлари деярли чексиз.
Илмий тадқиқот ташкилотлари ГАТ ёрдамида вилоятлар бўйлаб туризм хизматлар бозорларини ўрганишимиз мумкин.Шу билан бирга, туризмни хизмат кўрсатиш стратегиясини ишлаб чиқиш, маркетинг ва реклама компаниялари учун маблағларни оқилона тақсимлаш имконияти мавжуд. Бундан ташқари ГАТ тижорат фаолияти соҳасини ривожлантиришда иштирок этадиган транспорт йўналишлари логистик моделини тузиш имконини яратди.ГАТшаҳарсозлик нормалари ва қоидалари талабларини инобатга олган ҳолда бошқарув ташкилоти ҳодимлари учун ижтимоий-иқтисодий ривожланиш жараёнларни режалаштириш ва тартибга солиш учун зарурдир.
Масалан божхона хизматларида: транспорт юкларининг хажми, истеъмол товарлари, юкларни ҳисобга олиш, бозор иштирокчиларининг шахси ва манзиллари рўйхатига доир катта ҳажмдаги маълумотларни тахлил қилиш ва рақамлаштиришда. Барча керакли маълумотлар электрон харитада тақдим этилиши мумкин.
Шундай қилиб, ГАТ жадваллардаги аниқ кўрсатилмайдиган ўзаро боғланишларни аниқлаб беришни таъминлайди, маҳсулот ишлаб чиқарувчи атрофидаги аҳоли сони ва бошқа объектлар ҳақидаги маълумотларни аниқлайди.
Қишлоқ ва шаҳар маъмурияти ГАТнинг энг йирик фойдаланувчиларидан бири ҳисобланишади. Улар вазиятни ўрганиш жараёнида маълумотларни тўплаш, уларни тайёрлаш ҳамда фойдаланиш усулларини таҳлил қилиш ва келажакда ривожланиш режаларини тузиш учун ишлатилиши мумкин. Маҳаллий ҳокимият органлари мулкни (кўчмас мулк), йўллар ва коммунал хизматларни таърифлаш учун ГАТдан фойдаланишлари, атроф муҳитни ифлосланишини мониторинг қилиш бўйича материалларни таҳлил қилишлари мумкин.
Пандимия шаромтида ГАТ санитария-эпидемиологик вазиятни таҳлил қилиш, турли касалликларнинг тарқалиши ва уларнинг келиб чиқиш сабабларини ўрганиш жараёнида ҳам қўлланилиши мумкин.
Тижоратда кўчмас мулкни сотиш ҳажми, истеъмол товарлари, юкларни ҳисобга олиш, бозор иштирокчиларининг манзиллари рўйхатига доир катта ҳажмдаги маълумотлар жалб қилинган. Барча керакли маълумотлар электрон харитада тақдим этилиши мумкин. Шундай қилиб, ГАТ жадваллардаги аниқ кўрсатилмайдиган ўзаро боғланишларни аниқлаб беришни таъминлайди, масалан, маҳсулот ишлаб чиқарувчи, яқинидаги аҳоли сони, талаби ва бошқа маълумотлар.
Бугунги кунда туризм маҳсулотларини шакллантириш ва сотиш учун етарли даражада маълумотсиз амалга ошириб бўлмайди.Туризмни бошқариш органлари ва туристик фирмалари ўз фаолиятларида доимий равишда ахборот технологияларини ўзлаштириш муаммоларига дуч келадилар, бу эса туристик бизнесининг ахборот билан тўлдирилган соҳа сифатида халқаро интеграция учун зарурий шарт ҳисобланади.
Ҳозирги кунда Ўзбекистоннинг барча минтақаларида амалга оширилаётган ҳудудларнинг туристик салоҳиятини ўрганиш ва уларни ривожлантириш дастурларини ишлаб чиқишда мутахассислар фазонинг турли жиҳатларини тавсифловчи жуда кўп миқдордаги маълумотларга дуч келишмоқда. Геоахборот тизимлари ушбу турдаги маълумотларни қайта ишлашнинг ажралмас воситаси бўлиб ҳисобланади.
Табиий географияда ГАТ табиий ва ижтимоий-иқтисодий ҳодисаларни, уларнинг келиб чиқишини, ўзаро боғлиқлигини ва ер юзасида тарқалганлигининг моҳиятини тушунтиради ҳамда бу методларни амалга ошириш имконини яратади, ҳар қандай тадқиқот ва қарашларга фазовий ёндашиш кераклигини тавсия этади.
Хорижий мамлакатлар географиясида турли хусусиятли ва турли мамлакатлар тилларидаги маълумотларни тўплаш, уларни бир-бири билан боғлаш, мавжуд манбалар билан таққослаш ишлари жараѐни бажарилади. Бу эса тизимли автоматлаштирилган-билимлар банкини яратишни талаб қилади. Бу фан соҳасида ГАТ аппарат-дастурли инсон-машина мажмуаси деб қаралиб, маълумотларни йиғиш, уларга ишлов бериш, зарур бўлганда тасвирлаш ва тарқатиш, моделлаштириш ва башоратлаш билан боғлиқ илмий ва амалий географик масалаларни ечишда самарали фойдаланишни таъминлайдиган тизим сифатида тушунилади.
Иқтисодий географияда мантиқий-математик тахлиллар қўлланилиб, автоматик равишда маълумотлар базаси ҳосил қилинади. Улар асосида туризмда турли ижтимоий-иқтисодий воқеа ва ҳодисаларнинг мониторингини ташкил этиш ишлари бажарилиши мумкин. ГАТ бу муайян фан соҳасида зарур бўлган чора тадбирларни далил бўла оладиган маълумотлар банки билан таъминлайдиган, географик жиҳатдан фазовий-худудий боғланган маьлумотларни киритиш, уларни тахлил қилиш ва умумлаштириш ҳамда фойдаланувчини зарур ахборотлар билан таъминлаш тизими, деб тушунилади.
Иқтисодий географиянинг бошқа соҳаларида, аргументларни (нима мақсадда, қандай маҳсулот, ижтимоий ишлаб чиқаришнинг соҳалари бўйича ва ҳ.к.) ҳамда соҳалараор генетик боғлиқлик каби жиҳатларини ўз ичига олади. Бундай масалаларни ечишда аналитик, фактологик, синтетик карталарни яратиш, иерархик маълумотлар базасини тузиш зарур. ГАТ бу соҳаларда географик жиҳатдан аниқ маълумотларни йиғиш, сақлаш, мураккаблаштириш, қидириш ва тасвирлаш учун лойиҳалаштирилаётган тизим, деб таърифланади.
Ахборат технологиялари маълумотлар базалари билан ишлашда анъанавий операцияларни бирлаштиради, масалан, сўровлар ва статистик таҳлиллар, харитада тақдим этилган юқори сифатли визуализация ва географик макон таҳлиллари ва афзалликлари. Тарихий-маданий объектлар, туристик йўналишлари, туристик инфратузилмаси объектларининг маълумотлар базалари ва маълумотлар банкларини шакллантириш ГАТ туристларнинг зарур элементидир.Ахборат тизимидан фойдаланувчиларнинг махсус талабларини аниқ концепция ва технологиялар таркиби доирасида қониқтириш мақсадида маьлумотлар базасини фазовий қайта ҳисоблаш.
Геоахборот тизимлари бошқа ахборот тизимлари билан чамбарчас боғлиқ бўлиб, объектларни таҳлил қилиш учун уларнинг маълумотларидан фойдаланади. ГАТнинг бошқа ахборот тизимларидан қуйидагилар билан ажралиб туради: аналитик функцияларни такомиллаштириши; катта ҳажмдаги маълумотларни бошқариш қобилияти; жойлардаги маълумотларни киритиш, қайта ишлаш ва намойиш қилиш воситалари билан таъминланганлиги.
Минтақа даражасида туризм соҳасида ахборотлаштириш даражасини ривожлантириш минтақавий ахборот ресурсларини, шу жумладан порталларнинг туристик сайтларини яратишни талаб этади. Минтақавий геоахборот портали минтақанинг туристик ва рекреацион салоҳияти ҳақида тезкор, тўлиқ ва ишончли маълумотларни тарқатиш манбаи бўлиб хизмат қилиши мумкин. Бу туризмни бошқаришда кўплаб муаммоларни самарали ҳал этиш, рақобатбардошликни ошириш ва хорижий туристларнинг оқимини кўпайтириш имконини беради. Минтақавий геоахборот порталанинг асосий мазмуни минтақанинг туристик салоҳиятини бошқариш учун қулай, ишончли, ва самарали ГАТ порталини яратишдан иборат.
|
| |