|
Loyiha matni 55932-(55932)Bog'liq 2022-2026 ХТБ (1)project.gov.uz
20.01.2022
55
12.
Таълим муассасалари ўқувчилари ва
талабалари орасида ҳар йили ҳуқуқий
саводхонликни ошириш, ҳуқуқий онг
ва ҳуқуқий маданиятни
юксалтиришга қаратилган
тадбирларни ташкил этиш.
Бунда қуйидагиларни назарда тутиш:
1. Умумтаълим мактаблари ўқувчилари ўртасида “Ҳуқуқ –
бу тўғрилик”, “Менинг ҳуқуқ ва мажбуриятларим”,
“Ёшлар ва қонун” республика танловларини ташкил этиш.
2. Танлов иштирокчи ва ғолибларини муносиб тақдирлаш
ҳамда уларнинг ишларини оммалаштириш чораларини
кўриш.
2022 йилдан
бошлаб режа
асосида
Тегишли вазирлик
идоралар-нинг
бюджет маблағлари
ҳисобидан
Халқ таълими вазирлиги, Адлия
вазирлиги,
Ёшлар ишлари агентлиги, манфаатдор
вазирлик, идора ҳамда ташкилотлар
III. Ўқувчи-ёшларнинг ижтимоий-сиёсий онгини ривожлантириш орқали фаол фуқаролик позициясини шакллантириш
13.
Буюк аждодларимизнинг илмий ва
маданий мероси, уларнинг ибратли
ҳаёт йўли ҳамда жаҳон
цивилизациясини ривожлантиришга
қўшган ҳиссалари тарғиботи орқали
ёшларда Ватанга садоқат ва миллий
ифтихор туйғуларини кучайтириш.
1. Буюк аждодларимизнинг илмий ва маданий меросини
ўрганишга йўналтирилган ҳамда уларнинг ибратли ҳаёт
йўлини тасвирловчи туркум мақолаларни ижтимоий
тармоқлар, википедия интернет-энциклопедиясига
жойлаштириш ҳамда маълумотларни янгилаб бориш.
2. Таълим муассасаларида буюк аждодларимизнинг туғилган
саналарига бағишлаб илмий ҳафталиклар, семинар ва
анжуманлар ташкил этиш.
3. Умумий ўрта таълим муассасаларида “Тарбия” фани
доирасида мамлакатимизнинг бой илмий ва маданий
меросини ўрганишни фаннинг тегишли мавзуларига
интеграция қилиш, у
луғ алломаларимизнинг босиб ўтган
йўли, уларнинг қолдирган бой маданий меросини асраб
авайлашни тарғиб этиш, алломаларимиз асарлари билан
таништириш.
4. Ёшларимизда улуғ алломаларимизнинг босиб ўтган йўли
ҳамда уларнинг жаҳон цивилизациясини ривожлантиришга
қўшган ҳиссасини ўрганиш ва таҳлил қилиш орқали уларда
илм‑фанга бўлган қизиқишини ошириш.
2022-2024
йиллар
давомида
-
Республика Маънавият ва маърифат
маркази, Халқ таълими вазирлиги
14.
Ўқувчиларнинг ижтимоий-сиёсий
онгини янада ривожлантириш
мақсадида “Жадид
маърифатпарварларининг ёш авлод
тарбиясига оид ғоялари” мавзусида
амалий семинар ва давра
суҳбатларини ташкил этиш.
1. Жадидчилик намояндаларининг ёш авлод
маънавий‑аҳлоқий тарбиясига оид қарашлари ва ғояларини
бугунги кун педагогик амалиётга жорий этиш масалаларига
бағишланган амалий семинар ва давра суҳбатларини ташкил
этиш.
2. Мазкур тадбирлар натижасида жадидларнинг ёш авлод
тарбиясига оид қарашлари ва ғоялари миллий
педагогикамизда тутган ўрни, уларнинг бугунги кун
ёшларининг тарбиясидаги аҳамиятини очиб бериш.
2022/2023 ўқув
йили давомида
режа асосида
-
Республика Маънавият ва маърифат
маркази,
Халқ таълими вазирлиги
|
| |