IX. Ёшларни ёд ғоялар таъсиридан ҳимоя қилиш, соғлом эътиқод ва диний бағрикенглик руҳида тарбиялаш
project.gov.uz
20.01.2022
65
45.
Таълим муассасаларида ўқувчи-
ёшлар ўртасида миллатлараро
тотувлик, диний бағрикенгликни
тарғиб этиш.
1. Таълим муассасаларида Бағрикенглик фестивалини
ўтказиш.
2. Фестиваль доирасида:
- мавзуий тарбиявий соатлар;
“Миллий анъана ва удумлар” кўрик-танлови;
“Миллий либослар намойиши” кўрик-танлови;
“Миллий қўшиқ ва рақслар” кўрик-танлови;
“Менинг бағрикенг дунёим” мавзусидаги “Энг яхши
расм” кўрик-танлови;
“Бағрикенглик менинг наздимда” мавзусидаги “Энг
яхши иншо” кўрик-танловини ташкил этиш ва ўтказиш.
3. Ҳафталик давомида ўтказилган тадбирлар тўғрисида
маълумотларни республика марказий ва нодавлат ОАВлари,
ҳамда Ўзбекистон Ёшлар иттифоқининг ижтимоий
тармоқлардаги расмий каналларида кенг ёритиш.
2022 йилдан
бошлаб ҳар йили
ноябрь ойида
Ҳафталик
давомида
-
Миллатлараро муносабатлар ва хорижий
мамлакатлар билан дўстлик алоқалари
қўмитаси, Республика маънавият
ва маърифат маркази,
Халқ таълими вазирлиги
46.
Ёшларда бузғунчи ғояларга қарши
мустаҳкам иммунитетни
шакллантириш мақсадида
“Жаҳолатга қарши маърифат”
мавзусида ўқувчилар ўртасида
ижодий ишлари танловини ўтказиш.
1. Ҳамкор ташкилотлар билан тадбирлар режасини
тасдиқлаш.
2. Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими
вазирлиги томонидан танловнинг республика босқичини
ўтказиш.
3. Танловдаги энг сара ижодий ишларни (шеърлар, иншолар,
ранг-тасвир ишлари ва б.) алоҳида тўпламлар шаклида нашр
этиш.
2022 йил
январь
февраль-ноябрь
15 ноябрь
Ижрочилар
маблағлари
Халқ таълими вазирлиги,
Дин ишлари бўйича қўмита, Республика
маънавият ва маърифат маркази,
Ўзбекистон халқаро ислом академияси
47.
“Давлат рамзлари – фахрим ғурурим”
рукнидаги тадбирлар орқали
Ватанимиз рамзлари байроқ, герб ва
мадҳиямизни улуғлаш ва ардоқлашга
ўргатиш.
1. Давлат рамзлари фахр-ифтихор ва шон-шараф рамзи
эканлигини тушунтириш ва ўргатиш.
2. Байроғимиз азал-азалдан аждодларимиз учун озодлик,
куч-қудрат, жасорат, ғалаба тимсоли бўлган, юрт байроғини
муқаддас билиб, уни кўз қорачиғидек асраш кераклигини
ёшлар онгига сингдириш.
3. “Давлат рамзлари – фахрим ғурурим” рукнидаги тарғибот
тадбирларини кенг омма ва ОАВларда доимий ёритиб
бориш.
2022 йил
январь
режа асосида
мунтазам
-
Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта
махсус таълим вазирлиги Республика
Маънавият ва маърифат маркази, Ёшлар
ишлари агентлиги
|