• 2. Спиртларни дегидратлаш.
  • 3. Галогеналканлардан галогенводород ёки галоген ажратиб чиқариш.
  • 4. Диенлар ва алкинларни гидридлаш.
  • Алканларни дегидридлаш ва крекинглаш




    Download 9,69 Mb.
    bet15/131
    Sana19.01.2024
    Hajmi9,69 Mb.
    #141266
    1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   131
    Bog'liq
    Органик кимё мажмуа.docx 2023 y (2)

    1. Алканларни дегидридлаш ва крекинглаш. Ушбу метод саноат методи бўлиб, алкенлар алканлар молекуласидан икки атом водород ажратиб олиш орқали олинади. Бундай реакциялар юқори ҳароратларда ва катализаторлар иштирокида (ҳар хил металларнинг оксидлари) боради:



    Тахминан 600 оС да реакция давом этади ва бутадиен-1,3 ҳосил бўлади. Янада юқори ҳароратларда С-С боғлари узилиб молекуляр массаси дастлабки алканнинг молекуляр массасидан кичик бўлган алканлар ва алкенлар аралашмаси ҳосил бўлади (крекинг).


    2. Спиртларни дегидратлаш. Спиртларни дегидратлаш икки хил йўл билан амалга оширилади. Биринчисида спиртлар кучли кислоталар, асосан H2SO4 билан қиздирилади. Бу алкенлар олишнинг одатдаги лаборатория усули ҳисобланади



    Иккинчи усулида спиртлар қаттиқ катализаторлар, одатда Al2O3 иштирокида қиздирилади.



    Ушбу метод саноатда ҳам қўлланилади.


    3. Галогеналканлардан галогенводород ёки галоген ажратиб чиқариш. Галогеналканларга ишқорларнинг концентрланган эритмалари таъсир эттирилганда алкенлар ҳосил бўлади. Қўшимча сифатида спиртлар ҳосил бўлади. Ишқорларнинг суюлтирилган эритмалари таъсирида эса асосан спиртлар ҳосил бўлади.

    RCH2CH2Br + Na+ OH-  RCH=CH2 (+RCH2CH2OH) + Na+ Br - + H2O


    Галогенводород термик ажратилиши ҳам мумкин.





    Вицинал дигалогеналканларга рух таъсир эттирилганда ҳам алкелар ҳосил бўлади.


    R-CH(Br)-CH(Br)-R + Zn  R-CH=CH-R + ZnBr2




    4. Диенлар ва алкинларни гидридлаш. Селектив гидридлаш катализаторлари иштирокида диенлар ва алкинларни алкенларгача қайтариш мумкин.



    5. Конденсация реакциялари. Алкенлар ва уларнинг ҳосилалари фаол гуруҳлари, масалан карбонил, метилен гуруҳлари тутувчи иккита бирикманинг ўзаро таъсири натижасида ҳам ҳосил бўлади. Бундай реакциялар умумий тарзда қуйидагича боради:
    RR1C=X + YZCR2R3  RR1C=CR2R3 + XYZ



    Download 9,69 Mb.
    1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   131




    Download 9,69 Mb.

    Bosh sahifa
    Aloqalar

        Bosh sahifa



    Алканларни дегидридлаш ва крекинглаш

    Download 9,69 Mb.