• Олиниш усуллари
  • M. M. Hojimatov- andijon davlat universiteti kimyo kafedrasi dots., PhD




    Download 9,69 Mb.
    bet14/131
    Sana19.01.2024
    Hajmi9,69 Mb.
    #141266
    1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   131
    Bog'liq
    Органик кимё мажмуа.docx 2023 y (2)

    Номланиши ва изомерланиши
    ИЮПАК қоидаларига кўра CnH2n таркибли тўйинмаган углеводородлар алкенлар деб юритилади. Алкенларнинг номлари тегишли алкан номидаги –ан қўшимчасини –ен қўшимчасига алмаштириш билан ясалади. –ен қўшимчаси углеводород занжирида қўшбоғ борлигини билдиради. Алкенни номлаш учун углеводород занжирининг қўшбоғ жойлашган энг узун қисми танланади, углерод атомлари қўшбоғ энг кичик рақамга эга бўладиган қилиб рақамланади. Қўшбоғнинг рақами –ен қўшимчасидан кейин қўйиш қабул қилинган (асосий занжир номининг олдидан қўйилиши ҳам мумкин).
    Алкенларнинг структура изомерлари сони алканлардагига қараганда кўпроқ, чунки алкенлар қўшбоғнинг ҳолати бўйича ҳам изомерланиши мумкин. Шунингдек алкенларда фазовий (геометрик) изомерия ҳам кузатилади. Масалан бутен-2 икки хил изомер, яъни цис-бутен-2 ва транс-бутен-2 ҳосил қилади. Одатдаги шароитларда қўшбоғ атрофида молекуланинг эркин айланиши мумикн бўлмагани учун метил гуруҳлари қўшбоғнинг бир томонида (цис-изомер) ёки қарама-қарши томонларида (транс-изомер) жойлашиши мумкин. Бундай фазовий изомерларни цис- изомерлар учун Z (немисча zusammen-биргаликда) ҳарфи ва транс изомерлар учун E (немисча entgegen-қарама-қарши) ҳарфи билан ҳам ифодаланади.
    Агар қўшбоғ ёнида уч ёки тўрт хил углеводород ёки бошқа ўринбосар бўлса цис- ёки транс- изомерни белгилаш учун иккита энг катта ўринбосар танланади. Углеводород ўринбосарларнинг катталиги қуйидаги тартибда ортиб боради:

    -CH3, -CH2CH3, -CH2CH2CH3, - CH2CH2CH2R





    Изомернинг тузилишини белгилаш учун иккита энг катта изомер анқлаб олинади. Агар иккала изомер қўшбоғ жойлашган текисликнинг бир томонида жойлашган бўлса Z-изомер бўлади, аксинча бўлса Е-изомер бўлади. Масалан,



    Алкенлар қолдиқларининг номи тегишли алкен номига –ил қўшимчаси қўшиб ясалади. Баъзи алкен қолдиқлари тривиал номларини сақлаб қолган.







    Олиниш усуллари
    Алкенлар алканларни дегидридлаб, ёки бошқа органик бирикмалардан атом гуруҳларини ажратиш йўли билан олинади. Алкинлар, бир нечта қўшбоғ тутувчи бирикмалар иштирок этувчи, ҳамда конденсация реакциялари кам қўлланилади.

    Download 9,69 Mb.
    1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   131




    Download 9,69 Mb.

    Bosh sahifa
    Aloqalar

        Bosh sahifa



    M. M. Hojimatov- andijon davlat universiteti kimyo kafedrasi dots., PhD

    Download 9,69 Mb.