|
I.QISM. O’QUV MATERIALLARI VA ADABIYOTLAR
|
bet | 3/131 | Sana | 19.01.2024 | Hajmi | 9,69 Mb. | | #141266 |
Bog'liq Органик кимё мажмуа.docx 2023 y (2)I.QISM. O’QUV MATERIALLARI VA ADABIYOTLAR
I. O’QUV MATERIALLARI
|
I.1. Ma’ruza materiallari
|
I.2. Laboratoriya mashg’ulotlar
|
II. QISM. JORIY O’QUV METODIK TA’MINOT
|
II.1. MUSTAQIL TA’LIM MASHG’ULOTLARI
II.2. GLOSSARIY
II.3. Ilovalar
II.3.1. Fanning o’quv dasturi
II.3.2. Fan sillabusi (ishchi dastur)
II.3.4. Mundareja
|
Annotatsiya
Organik moddalarning dastlabki manbai o‘simlik va hayvonot organizmlari va ularning hayot faoliyati mahsulotlari bo‘lgan. Har bir tirik organizm sintez va parchalanish jarayonlari ketadigan o‘ziga xos tirik laboratoriya deyish mumkin. O‘simlik hujayralarida oddiy moddalardan murakkab organik birikmalar hosil bo‘ladi (fotosintez). Hayvonot organizmlarida aksincha, murakkab organik moddalar soddaroq moddalargacha parchalanadi, ulardan ayrimlari energiya ajratib chiqarib karbonat angidrid va suvga aylanadi. Shu bilan birgalikda organizmda o‘ziga xos oqsillar, yog‘lar va boshqa birikmalar sintez qilinadi. O‘simliklar organik moddalarning asosiy manbai hisoblanadi. O‘simliklardan olinadigan birikmalarni kimyoviy qayta ishlash natijasida xilma xil mahsulotlar olinadi. Masalan, yog‘ochni qayta ishlab sellyuloza, metil spirti, sirka kislotasi, atseton, fenollar kabi mahsulotlar olinadi.
1-маъруза
КИРИШ.
РЕЖА:
1. Органик кимё фанини юзага келиш босқичлари
2. Органик моддаларнинг тузилиши ўрганишга оид дастлабки натижалар
3. Органик моддаларнинг тузилиш назариялари
4. Органик бирикмаларни синфланиши, номенклатураси ва изомерияси
5. Ўзбекистон кимёгар олимларининг органик кимё фанини ривожланишига қўшган хиссалари
Органик моддалар инсониятга қадимдан маълум. Азалдан одамлар сирка кислотаси, ёғлар, ўсимлик мойлари, табиий бўёқлар каби органик моддаларни ажратиб олишни, улардан фойдаланишни билганлар. Тўпланган билимлар ва тажрибалар бошқа фанлар қатори кимё фанининг вужудга келишига сабаб бўлди.
Органик кимё даставвал табиий маҳсулотлардан олинадиган моддалар ҳақидаги фан сифатида шаклланди. Органик моддаларни систематик равишда ўрганиш 18-асрдан бошланган. 18-асрнинг иккинчи ярмида К.Шееле табиий маҳсулотлардан вино, лимон, олма, сут ва бошқа кислоталарни ажратиб олди. Органик моддалар ноорганик моддалардан асосан таркиби билан фарқ қилиши аниқланди. Тахминан 1808 йилда Й.Я.Берцелиус кимё курсида “Органик кимё” бўлимини ажратиб бу фанга асос солди.
Ўша даврдаги тасаввурларга кўра органик моддалар қандайдир “ҳаётий куч” таъсирида фақат табиий жараёнлардагина ҳосил бўлади (витализм назарияси). Кейинчалик ноорганик моддалардан сунъий йўллар билан органик моддаларни олиш мумкинлиги исботлангандан кейин органик кимё фани янги ривожланиш босқичига ўтди. Немис кимёгари Ф.Вёлер 1824 йилда дициандан оксалат кислотасини, 1828 йилда аммоний цианатдан мочевинани синтез қилишга эришди. Ж.Дюма органик моддалар таркибидаги азот миқдорини, Ю.Либих эса углерод ва водород миқдорини аниқлаш методларни ишлаб чиқди.
Кейинчалик кимёгарлар органик моддалар ҳам ноорганик моддалар каби маълум қонуниятларга бўйсунишини аниқладилар. 1851 йилда немис кимёгари А.Кекуле органик кимё фанини углерод бирикмаларининг кимёси деб атади. 1889 йилда К.Шорлеммер бу тушунчани кенгайтириб органик кимёни углеводородлар ва уларнинг ҳосилалари кимёси деб таърифлади.
Органик бирикмаларнинг тузилиши (структураси) ҳақидаги тушунчаларнинг шаклланишида Ж.Дюма, А.Кекуле, А.Купер, Я.Вант-Гофф каби олимларнинг ҳиссалари жуда катта. 1861 йилда рус кимёгари А.Бутлеров томонидан органик бирикмаларнинг тузилиши назарияси ишлаб чиқилиши натижасида органик моддаларнинг тузилиши ва хоссаларини янада чуқурроқ тушуниш имконияти туғилди.
19-асрнинг иккинчи ярмидан бошлаб органик синтез, табиий ва биологик фаол моддаларнинг тузилишини аниқлаш жадал ривожлана бошлади. Мисол учун биринчи марта бир қатор табиий бўёқ моддалар, алкалоидлар дастлабки синтетик доривор моддалар синтез қилинди, оқсиллар ва пептидларнинг кимёвий табиати аниқланди.
Органик кимё биология фанлари билан узвий боғлиқ. Биокимё ва органик кимё фанлари негизида янги илмий йўналишлар-молекуляр биология ва биоорганик кимё фанлари вужудга келди. Молекуляр биология фанининг вазифаси табиий жараёнларни, айниқса, оқсиллар ва нуклеин кислоталарни молекуляр даражада ўрганишдан иборат. Органик кимё фани фармацевтика, фармакология, қишлоқ хўжалиги билан бевосита боғлиқ.
Юқорида таъкидланганидек, органик моддаларнинг дастлабки манбаи ўсимлик ва ҳайвонот организмлари ва уларнинг ҳаёт фаолияти маҳсулотлари бўлган. Ҳар бир тирик организм синтез ва парчаланиш жараёнлари кетадиган ўзига хос тирик лаборатория дейиш мумкин. Ўсимлик ҳужайраларида оддий моддалардан мураккаб органик бирикмалар ҳосил бўлади (фотосинтез). Ҳайвонот организмларида аксинча, мураккаб органик моддалар соддароқ моддаларгача парчаланади, улардан айримлари энергия ажратиб чиқариб карбонат ангидрид ва сувга айланади. Шу билан биргаликда организмда ўзига хос оқсиллар, ёғлар ва бошқа бирикмалар синтез қилинади. Ўсимликлар органик моддаларнинг асосий манбаи ҳисобланади. Ўсимликлардан олинадиган бирикмаларни кимёвий қайта ишлаш натижасида хилма хил маҳсулотлар олинади. Масалан, ёғочни қайта ишлаб целлюлоза, метил спирти, сирка кислотаси, ацетон, феноллар каби маҳсулотлар олинади.
Табиатда органик моддалар тўхтовсиз ўзгариб туради. Органик моддалар ҳаво кислороди таъсирида аста секин парчаланади ёки бошқа жараёнлар содир бўлиб туради. Бунинг натижасида метан, аммиак, мочевина каби моддалар ҳосил бўлади. Агар парчаланиш ҳавосиз муҳитда содир бўлса углеродга бой бўлган маҳсулотлар, масалан, кўмир, торф ҳосил бўлиши мумкин.
Тошкўмирни қуруқ ҳайдаш натижасида ҳосил бўладиган маҳсулотлар-тошкўмир смоласи, кокс гази ва смоладан қолган сув ҳар хил органик моддаларни, асосан ароматик бирикмаларни олиш учун муҳим хом-ашё манбаи ҳисобланади.
Хозирги пайтда органик моддаларнинг асосий манбаи нефт ва газ ҳисобланади. Айрим назарияларга кўра нефт ва табиий газ қадимги вақтларда қирилиб кетган организмларнинг қолдиқларидан ҳосил бўлган. Нефтни қайта ишлаш натижасида суюқ ёқилғилар билан бирга саноат органик синтези учун зарур бўлган углеводородлар, масалан алкенлар олинади.
Нефт ва газнинг заҳиралари чекланган бўлганлиги учун органик ва нефткимёвий синтез учун янги хом-ашё манбаларини топиш асосий муаммолардан бири бўлиб ҳисобланади. Бундай манба сифатида асосан целлюлоза ва соддароқ углеводлардан иборат бўлган ўсимлик биомассасидан фойдаланиш мумкин. Карбонат ангидрид асосида органик моддалар, хусусан углеводородлар олиш долзарб вазифалардан биридир. Хозирги пайтда углеводород хом-ашёсининг қулай ва арзон манбаларини топиш бўйича дунё миқёсида кўплаб тадқиқотлар олиб борилмоқда.
|
| |