Молекулаларда электрон зичлигининг тақсимланиши. Электрон эффектлар
Кимёвий жараёнларда электрон зичликлари қайта тақсимланади. Реакциянинг йўналиши ва механизми маълум даражада таъсирлашувчи молекулалардаги электрон зичликларининг тақсмиланишига боғлиқ. Аксарият молекулаларда электрон зичлиги нотекис тақсимланган бўлади.
Агар кимёвий боғ ҳар хил электроманфийликка эга бўлган атомлар ўртасида ҳосил бўлган бўлса, электроманфийлиги юқорироқ атомда электрон зичлиги каттароқ бўлади ва натижада қутбланиш юзага келади, яъни кимёвий боғ қутбли бўлиб қолади. Бундай ўзгаришлар эффектив зарядлар ёрдамида акс эттирилади. Масалан,
Атомлардаги эффектив зарядлар электрон силжиши ҳисобига ҳосил бўлади. Эффектив зарядлар ёрдамида кимёвий боғдаги электрон зичлигини нотекис тақсимланишини кўриш мумкин. Бутун молекула бўйича нотекис тақсимланиш дипол моменти билан ифодаланади.
Кимёвий боғдаги электрон силжиш стрелка ёрдамида ифодаланиши ҳам мумкин.
Электрон силжишлар каррали боғлар (қўшбоғлар ва учбоғлар) да ҳам кузатилади. Бундай ҳолатларда қутбланиш кучлироқ бўлади, чунки каррали боғлардаги электронлар ҳаракатчанроқ бўлади. Каррали боғлардаги электрон силжишлар ёйсимн стрелкалар ёрдамида ифодаланди. Масалан,
Агар молекулада электроноакцептор атом ёки гуруҳ (X), ёки электронодонор атом ёки гуруҳ (Y) бўлса боғларнинг қутбланиш бутун молекулага таъсир қилади.
Электрон эффектларнинг икки хил тури мавжуд: индуктив эффект ёки индукцион таъсир ва мезомер эффект ёки оралатма (резонанс) эффект.
|