|
M. M. Hojimatov- andijon davlat universiteti kimyo kafedrasi dots., PhD
|
bet | 54/131 | Sana | 19.01.2024 | Hajmi | 9,69 Mb. | | #141266 |
Bog'liq Органик кимё мажмуа.docx 2023 y (2)Муҳим вакиллари
Чумоли кислотаси-ўювчи хусусиятга эга бўлган ўткир ҳидли, рангсиз суюқлик. Сув билан яхши аралашади. Биринчи марта 17-асрда қизил чумолилардан сув буғи билан ҳайдаб олинган. Табиатда айрим ҳашаротларнинг безларида ва чаёнўт таркибида учрайди.
Саноатда чумоли кислотаси ўювчи натрий ва ис газини босим остида қиздириб олинади.
Ис гази ва спиртлар алкоксидлар иштирокида чумоли кислотасининг эфирларини ҳосил қилади.
Чумоли кислотаси бошқа карбон кислоталардан фарқли равишда бир томондан альдегид гуруҳи тутади. Натижада чумоли кислотаси қайтарувчи хоссасини намоён қилади, оксидловчилар таъсирида карбонат кислотасига айланиб сув ва карбонат ангидридга парчаланади.
Чумоли кислотаси концентрланган сульфат кислота таъсирида ис гази ва сувга парчаланади. Ушбу реакция карбон кислоталар ичида фақат чумоли кислотасига хосдир.
Чумоли кислотаси формамид, диметилформамид, оксалат кислотаси ва бошқа моддалар олиш учун ишлатилади.
Сирка кислотаси- ўткир ҳидли ва нордон таьмли рангсиз суюқлик, сув билан ҳар қандай нисбатда аралашади. Сувсиз сирка кислотаси 16 oC да қотиб муз каби кристаллар ҳосил қилганлиги учун “муз” сирка кислотаси дейилади. Концентрланган сирка кислотаси таркибида 2-3 % сув бўлади, 13 oC дан паст температурада қотади.
Сирка кислотаси қадимдан маълум. Унинг суюлтирилган сувли эритмалари мева шарбатлари, масалан узум шарбатини бижғишидан ҳосил бўлади. Сувли эритмалари ҳайдалганда тахминан 80 % ли кислота эритмаси, яъни озиқ-овқат учун ишлатиладиган сирка эссенцияси ҳосил бўлади.
Синтетик сирка кислотаси ҳар хил кимёвий методлар билан олинади. мисол учун сирка альдегидни, бутанни каталитик оксидлаш, метил спиртига ис гази бириктириш шулар жумласидандир.
Сирка кислотаси эритувчи сифатида ва сирка кислотасининг ҳосилаларини олишда хом ашё сифатида ишлатилади. Сирка кислотасининг тузлари тўқимачилик саноатида матоларни бўяшда ишлатилади.
Мой кислотаси-ўткир ҳидли, рангсиз суюқлик. Табиатда мураккаб эфир ҳолида ёғлар таркибида учрайди. Мой кислотаси бутанол-1 ни оксидлаб ёки пропанол-1 ни карбониллаб олинади. органик синтезда хушбўй моддалар олиш учун ишлатилади.
Пальмитин кислотаси- кучсиз стеарин ҳидли, рангсиз кристалл модда, сувда эримайди. Табиатда ёғлар таркибида учрайди. Пальмитин кислотаси ёғларни ишқорий муҳитда гидролизлаб олинади. Гидролиз натижасида пальмитин кислотаси тузларининг эритмаси ҳосил бўлади. Эритмага кислота таъсир эттирилса пальмитин кислотаси чўкмага тушади.
Пальмитин кислотаси ва унинг ҳосилалари сирт-актив моддалар сифатида ишлатилади. Унинг натрий тузи совун дейилади.
|
| |