M. M. Hojimatov- andijon davlat universiteti kimyo kafedrasi dots., PhD




Download 9,69 Mb.
bet50/131
Sana19.01.2024
Hajmi9,69 Mb.
#141266
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   131
Bog'liq
Органик кимё мажмуа.docx 2023 y (2)

4. Гомолитик реакциялар. β-дикарбонил бирикмалар фаол эркин радикаллар ёки анионлар оксидланиши натижасида барқарорлашган эркин радикаллар ҳосил қилиши мумкин.
β-дикарбонил бирикмаларнинг эркин радикаллари дарҳол реакцияга киришади, масалан, алкенлар, диенлар, алкинларга бирикади ёки димерланади.



Муҳим вакиллари


Ацетилацетон- ҳушбўй ҳидли рангсиз суюқлик, сувда кам эрийди. Саноатда ацетонни сирка ангидриди ёки ацетил хлорид билан ациллаб олинади. органик синтезда гетероциклик бирикмлар олишда ишлатилади. Аналитик кимёда айрим металларнинг ионларини аниқлашда реагент сифатида қўлланилади. Ацетилацетоннинг темир, кобальт, никел ва бошқа металлар билан ҳосил қилган хелатлари катализатор сифатида қўлланилади.
Димедон (5,5-диметилциклогександион-1,3) - 147 oC да суюқланадиган кристалл модда. Натрий этоксид иштирокида мезитилен оксиди ва малон эфиридан олинади.



Димедон альдегидлар билан конденсация маҳсулотлари –аниқ суюқланиш температурасига эга бўлган кристалл моддалар ҳосил қилганлиги учун альдегидларни идентификация қилишда ишлатилади.





Циклогександион-1,3 ларнинг айрим ҳосилалари биологик фаолликка эга бўлиб, қишлоқ хўжалигида бегона ўтларга ва зараркунанда ҳашаротларга қарши ишлатишга тавсия этилган.


Индандион-1,3 рангсиз ёки сарғиш тусли кристалл модда, сувда кам эрийди. Крситалл ҳолатда дикето-шаклда мавжуд бўлади, 2-алкоксикарбонилиндандион-1,3 ни декарбоксиллаб олинади.



Индандионнинг реакцион қобилияти юқори. Унинг аниони кучли C-нуклеофил хоссасига эга. индандион ўз-ўзидан конденсатланиб биндонга айланади.





Биндон бирламчи аминларга специфик реагент ҳисобланади. Қиздирилганда кўк ранг пайдо бўлади.


Индандион нитроланганда кучли кислота хоссасига эга бўлган 2-нитроиндандион-1,3 ҳосил бўлади.





Нингидрин ёки 2,2-дигидроксииндандион-1,3 α-аминокислоталар билан таъсирлашиб кўк ранг ҳосил қилади. Шунинг учун α-аминокислоталарни аниқлашда ишлатилади.



Нингидрин бирламчи аминобирикмалар билан ҳам рангли бирикмалар ҳосил қилади.


2-арилиндандион-1,3 лар ва уларнинг ҳосилалари, масалан 2-фенилиндандион-1,3 (фенилин) ва 2-фенил-2-гидроксииндандион-1,3 (омефин) тиббиётда қонни ивишини олдини олувчи моддалар-антикоагулянтлар сифатида ишлатилади. 2-ацилиндандион-1,3 лар, масалан 2-дифенилацетилиндандион-1,3 кучли антикоагулянт таъсирга эга. ушбу бирикмалар зарарли кемирувчиларга қарши восита сифатида қўлланилади (родентицидлар).
1,4-ДИКАРБОНИЛ БИРИКМАЛАР
1. Олиниши. 1,4-дикарбонил бирикмалар амалда 1,4-диоллардан олиниши мумкин. Лекин, 1,4-диоллар камёб моддалар ҳисобланади. Шунинг учун махсус методлар ишлаб чиқилган. Масалан, қаҳрабо альдегиди қақрабо кислотасининг дихлорангидридидан олиниши мумкин:

1,4-дикетонлар β-дикарбонил бирикмаларни димерлаб, ёки β-дикарбонил бирикмаларнинг тузларини α-галогенкетонлар билан алкиллаб олинади.



Download 9,69 Mb.
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   131




Download 9,69 Mb.

Bosh sahifa
Aloqalar

    Bosh sahifa



M. M. Hojimatov- andijon davlat universiteti kimyo kafedrasi dots., PhD

Download 9,69 Mb.