|
M. M. Hojimatov- andijon davlat universiteti kimyo kafedrasi dots., PhD
|
bet | 51/131 | Sana | 19.01.2024 | Hajmi | 9,69 Mb. | | #141266 |
Bog'liq Органик кимё мажмуа.docx 2023 y (2)Физик-кимёвий хоссалари. 1,4-дикарбонил бирикмалар ҳушбўй ҳидли рангсиз суюқ моддалардир. Одатда қисман енолланган ҳолатда бўлади.
1,4-дикарбонил бирикмалар карбонил бирикмаларга хос барча реакцияларга киришади. нуклеофил реагентлар билан таъсирлашиб гетероциклик бирикмаларни ҳосил қилади.
10-маъруза
КАРБОН КИСЛОТАЛАР ВА УЛАРНИНГ ҲОСИЛАЛАРИ
Режа:
1. Карбон кислоталар классификацияси, номенклатураси ва изомерияси
2. Карбон кислоталарни олиниш усуллари
3. Карбон кисолоталарни физик хоссалари
4. Карбон кислоталарни кимёвий хоссалари
5. Карбон кислоталарни энг муҳим вакиллари
Карбон кислоталар молекуласида –СООН карбоксил гуруҳ деб аталувчи атомлар гуруҳи тутадиган органик бирикмалардир.
Карбоксил гуруҳ энг оксидланган характеристик (функционал) гуруҳ ҳисобланади. Буни алкан-спирт-альдегид-кислота қаторида кузатиш мумкин.
Карбон кислоталар углеводород қолдиғининг табиати ва карбоксил гуруҳлар сонига кўра таснифланади. Карбон кислоталарга уларнинг алмашинган ҳосилалари-бошқа функционал гуруҳлар тутувчи, ҳамда карбоксил гуруҳ бўйича ҳосилалари ҳам киради. Уларни қуйидаги гуруҳларга ажратиш мумкин:
Монокарбон кислоталар (тўйинган, тўйинмаган, аренкарбон кислоталар).
Дикарбон ва поликарбон кислоталар (тўйинган, тўйинмаган, арендикарбон ва поликарбон кислоталар).
Карбон кислоталарнинг функционал ҳосилалари (ацилгалогенидлар, ангидридлар, мураккаб эфирлар, амидлар, иминоэфирлар, амидинлар, тио- ва дитиокислоталар, пероксикарбон кислоталар, нитриллар, изоцианидлар);
Карбон кислоталарнинг ҳар хил функционал гуруҳлар тутувчи ҳосилалари (галогенкарбон кислоталар, гидроксикарбон кислоталар, аминокарбон кислоталар, оксокарбон кислоталар);
Карбонат кислотасининг шартли равишда карбон кислоталар ҳосилаларига киритилган ҳосилалари.
|
| |