• Кимёвий хоссалари.
  • 1. Тузлар ва комплекслар ҳосил бўлиши.
  • M. M. Hojimatov- andijon davlat universiteti kimyo kafedrasi dots., PhD




    Download 9,69 Mb.
    bet48/131
    Sana19.01.2024
    Hajmi9,69 Mb.
    #141266
    1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   131
    Bog'liq
    Органик кимё мажмуа.docx 2023 y (2)

    2. Анионларнинг фазовий тузилиши. β-дикарбонил бирикма қутбланганда ҳар хил фазовий шаклда мавжуд бўла оладиган анион ҳосил бўлади. Цис-анион металл иони билан барқарорлашади. Металл иони кислород атомига координацияланади. Координацияланиш даражаси металл табиатига ва эритувчи табиатига боғлиқ. Координацияланиш даражаси Li дан Cs га томон камайиб боради.
    β-дикарбонил бирикманинг аниони фазовий шаклидан қатъий назар 6 та π-электрондан иборат системани ҳосил қилади. Манфий заряд делокаллашган бўлиб, электрон зичлик кўпроқ ўртадаги углерод атомига тўғри келади.





    Кимёвий хоссалари. β-дикарбонил бирикмалар реакцион қобилияти юқори бирикмалардир, ҳам нуклеофил, ҳам электрофил реагентлар билан реакцияга киришади.
    β-дикарбонил бирикмалар кислота хоссасига эга. Одатда эритмаларда таутомер шакллар ҳосил бўлади. Дикарбонил шакл-C-H кислота, енол шакли эса O-H кислота ҳисобланади. Уларнинг ҳар бири алоҳида ионланиш константасига эга.
    Таутомер аралашмада кислоталилиги камроқ бўлган шаклнинг миқдори кўпроқ бўлади. Масалан ацетилацетонда дикето – шакл кўпроқ бўлади.
    Эритувчи ўзгартирилганда таутомер шаклларнинг кислоталилиги ҳам ўзгаради. C-H кислота ва O-H кислоталарнинг кислоталилик константаси ҳар хил даражада ўзгаради. Шунинг учун эритувчи ўзгартирилганда таутомер шаклларнинг нисбати ҳам ўзгаради.
    β-дикарбонил бирикмаларнинг кислоталилигига ва енолланишига бирикманинг тузилиши ҳам таъсир кўрсатади. Транс-фиксацияланган β-дикетонларнинг кислоталилиги юқори. Олти аъзоли циклик бирикмалар беш аъзоли циклик бирикмаларга қараганда кўпроқ енолланади.
    1. Тузлар ва комплекслар ҳосил бўлиши. β-дикарбонил бирикмалар цис-енол шаклда туз ҳосил қилади. Тузларда металл иони иккала кислород атоми билан координацияланади. Айниқса оғир металлар билан кам диссоцияланадиган комплексларни осон ҳосил қилади. Металл иони ички комплексда-хелатда бирикади. Хелатлар сувда эримайди, лекин органик эритувчиларда эрийди. Хелатда металл иони кислород атомларига нисбатан симметрик жойлашади.






    Download 9,69 Mb.
    1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   131




    Download 9,69 Mb.

    Bosh sahifa
    Aloqalar

        Bosh sahifa



    M. M. Hojimatov- andijon davlat universiteti kimyo kafedrasi dots., PhD

    Download 9,69 Mb.