M. M. Hojimatov- andijon davlat universiteti kimyo kafedrasi dots., PhD




Download 9,69 Mb.
bet62/131
Sana19.01.2024
Hajmi9,69 Mb.
#141266
1   ...   58   59   60   61   62   63   64   65   ...   131
Bog'liq
Органик кимё мажмуа.docx 2023 y (2)

Муҳим вакиллари
Формамид-210,5 oC да қайнайдиган рангсиз гигроскопик суюқлик, сув ва органик эритувчиларда яхши эрийди.
Формамид метилформиат ва аммиакдан олинади. Органик синтезда эритувчи ва реагент сифатида ишлатилади.
N,N-диметилформамид (ДМФА)- 153 oC да қайнайдиган ўзига хос ҳидли рангсиз суюқлик, сув ва органик эритувчиларда яхши эрийди.
Саноатда кўп миқдорда босим остида диметиламин ва ис газидан олинади.
ДМФА асосан эритувчи сифатида ишлатилади. ДМФА катионларни яхши сольватлайди, лекин анионларни солватламайди. Бундай эритувчилар биполяр апротон эритувчилар дейилади. ДМФА формиллаш реакциялари учун ҳам ишлатилади.
Сукцинимид (қаҳрабо кислотасининг имиди)- 126 oC да суюқланадиган рангсиз кристалл модда, сувда эрийди, қаҳрабо кислотасининг аммонийли тузини қиздириб олинади.
Сукцинимид органик ситезда ишлатилади. Масалан N-бромсукцинимид органик бирикмаларни бромлаш ва оксидлаш учун ишлатилади.
Фталимид-238 oC да суюқланадиган рангсиз кристалл модда, осон сублиматланади, фтал ангидрид ва аммиакни 170-240 oC да қиздириб олинади.
Фталимид кучсиз N-H кислота хоссасига эга (pKa=8,3). Фталимид ишқор эритмаларида эриб аста секин циклнинг очилиши билан гидролизланади ва фталимин кислотасининг тузи ҳосил бўлади. Фталимиднинг тузлари сувсиз муҳитда олинади. Улар органик синтезда, масалан, бирламчи аминларни олишда ишлатилади (З.Габриэль, 1887).



N-алмашинган фталимидлар ишқор ёки кислота эритмаларида гидролиз қилинади. Гидролиз гидразин иштирокида олиб борилгани яхшироқ, бунда фтал кислотасининг гидразиди ва бирламчи амин ҳосил бўлади.
Фталимид антранил кислотаси ва бошқа аминокислоталарни олиш учун ишлатилади.
α-Пирролидон (γ-бутиролактам)- 25,6 oC да суюқланадиган, 245 oC да қайнайдиган рангсиз модда, сувда эрийди. Бутиролактон ва аммиакдан олинади.



α-Пирролидон эритувчи сифатида, ҳамда айрим полимерларни олишда хом-ашё вазифасини ўтайдиган N-винилпирролидон олишда ишлатилади. Молекуляр массаси 20000 бўлган тоза поливинилпирролидоннинг сувли эритмаси тиббиётда ишлатилади.


N-метиллпирролидон жуда яхши биполяр апротон эритувчи ҳисобланади. У айрим полимерларни ҳам яхши эритади.
ε-Капролактам-68 oC да суюқланадиган рангсиз кристалл модда, сувда эрийди. Саноатда кўп миқдорда ишлаб чиқарилади.
Капролактам ишлаб чиқаришнинг асосий методларидан бири 20-25 % олеум иштирокида циклогексанон оксимини Бекман қайта группаланиш реакцияси ҳисобланади.



Капролактам 250-260 oC да кучсиз кислота ёки асос катализаторлари иштирокида полимерланиб полиамид – поли-ε-капроамид ҳосил қилади.


Полиамидлар макромолекуласида амид гуруҳи тутувчи, молекуляр массаси 10000-30000 бўлган юқори молекуляр бирикмалар ҳисобланади.
Полиамидлар икки хил учул билан олинади: диаминлар ва дикарбон кислоталар ёки уларнинг ҳосилаларидан ва ε-аминокарбон кислоталар ёки уларнинг лактамларидан.



Полиамид

Т.с oC

Толанинг номи

Полигексаметиленадипамид

250

Анид
Найлон-6,6 (АҚШ)

Поли-ε-капроамид

225

Капрон
Найлон-6 (АҚШ)
Перлон (Германия)

Поли-ω-энантоамид

223

Энант
Найлон-7 (АҚШ)

Поли-ω-ундеканамид

180-185

Ундекан
Найлон-11 (АҚШ)
Рильсан (Франция)

Полипептидлар ва оқсиллар ҳам шартли равишда полиамид структурасига эга.





Download 9,69 Mb.
1   ...   58   59   60   61   62   63   64   65   ...   131




Download 9,69 Mb.

Bosh sahifa
Aloqalar

    Bosh sahifa



M. M. Hojimatov- andijon davlat universiteti kimyo kafedrasi dots., PhD

Download 9,69 Mb.