Физик хоссалари. Карбон кислотларнинг ангидридлари рангсиз суюқ ёки кристалл моддалардир. Дастлабки вакиллари ўткир ҳидга эга, сувда кам эрийди, аста секин гидролизланади.
Ангидридлар молекуласидаги боғлар кучли қутбланган. Қутбланиш ацилгалогенидларга қараганда камроқ. Карбон кислоталарга нисбатан ангидридлар кучлироқ электрофил хоссаларга эга, чунки иккита ацил гуруҳга битта кислород атоми тўғри келади.
Кимёвий хоссалари. 1. Карбон кислоталарнинг ангидлари ҳар хил нуклеофил реагентлар билан осон таъсирлашади.
Циклик ангидридларнинг нуклеофил реагентлар билан реакцияси натижасида дикарбон кислоталарнинг бир алмашинган ҳосилалари чиқади.
Карбон кислоталарнинг ангидридлари ацилгалогенидлар каби ацилловчи реагентлар бўлиб, Льюис кислоталари билан активланади.
2. Карбон кислоталарнинг ангидридлари молекуласида α-ҳолатдаги углерод-водород боғи қутбланган. Асослар (карбон кислоталарнинг тузлари, учламчи аминлар) иштирокида ароматик альдегидлар билан конденсация реакциясига киришади ва тўйинмаган ароматик карбон кислоталар ҳосил қилади (Перкин реакцияси). Реакция механизми альдол конденсацияси ўхшайди.
Муҳим вакиллари
Сирка ангидриди-139 oC да қайнайдиган, ўткир ҳидли рангсиз суюқлик, сувда кам эрийди, аста секин гидролизланади.
Саноатда сирка ангидриди кўп миқдорда ишлаб чиқарилади. Асосан кетенга сирка кислотаси таъсир эттириб олинади. Шунингдек, сирка алдегидини кобалт ва мис ацетатлари иштирокида каталитик оксидлаш усули ҳам қўлланилади.
Сирка ангидриди ацетиллаш реагенти сифатида, ҳамда айрим конденсация реакцияларини ўтказишда муҳит сифатида ишлатилади.
Малеин ангидриди-52,8 oC да суюқланадиган рангсиз кристалл модда, сувда ва органик эритувчиларда эрийди, сувда аста секин гидролизланади.
Малеин ангидриди саноатда кўп миқдорда бензолни, бутенларни ёки фурфуролни ванадийли катализаторлар иштирокида буғ фазали оксидлаш йўли билан олинади.
Малеин ангидриди полимер материаллар, гербицидлар олишда, ҳамда диен синтезида қўлланилади.
Фтал ангидриди-130,8 oC да суюқланадиган рангсиз кристалл модда, осон сублиматланади.
Фтал ангидриди саноатда кўп миқдорда нафталинни ёки о-ксилолни оксидлаб олинади.
Фтал ангидриди полиэфирлар (алкид смолалар), пластификаторлар (фтал кислотасининг мураккаб эфирлари) ва бўёқ моддалар олишда қўлланилади. Фтал ангидриди айрим биологик фаол моддалар олишда ҳам ишлатилади.
|