|
Май 2021 10-қисм Тошкент май 2021 йил. Тошкент: «Tadqiqot», 2021. 202 б Pdf ko'rish
|
bet | 123/194 | Sana | 29.09.2024 | Hajmi | 3,67 Mb. | | #272877 |
Bog'liq 10.Pedagogika yonalishi 1 qismМай 2021 10-қисм
Тошкент
ўз таъсирини кўрсатмоқда. Ёшларга доир олиб бориладиган ҳар қандай тадқиқот “ёшлар”
тушунчасининг моҳиятини очиб бериш, мазкур ижтимоий гуруҳнинг турларини(шаҳар ва
қишлоқда яшовчи, ишчилар, ўқувчилар ва ҳ.к.) аниқлаш, ёшлар яшаб, меҳнат қилаётган
ижтимоий муҳитнинг ҳолатини ҳисобга олишни талаб этади. Мазкур вазифаларни амалга
ошириш учун, ёшларга учта ўзаро боғлиқ даражада ёндашиш мақсадга мувофиқ, деб
ҳисоблаймиз: биринчидан ижтимоий феномен сифатида умумметодологик даражада
ёндашиш; иккинчидан, махсус назарий даражада ёндашиш, яъни уларни алоҳида
ижтимоий-демографик гуруҳ деб ҳисоблаш, хулқи, яшаш тарзининг ижтимоий-психологик
хусусиятлари, бойлик мўлжалларини ўрганиш; учинчидан, эмпирик, яъни социологик
тадқиқотларнинг далиллари ва ўрсаткичларига асосланган ҳолда ёндашишдир[4.288.].
Ёшларни мазкур ёндашувлар асосида ўрганиш, уларга маълум (16-30 ёшгача бўлган)
ёшдаги кишилар сифатида қарабгина қолмай, балки ўзига хос ижтимоий-демографик гуруҳ
сифатида қарашга ҳам имкон беради. Мазкур гуруҳ, бир томондан, ўзига хос психологик
жисмоний хусусиятлари, ижтимоий механизми, ҳаётга кириб бориши билан боғлиқ алоҳида
фаолиятни олиб борса, иккинчи томондан, субмаданият, жамият ижтимоий табақаланишига
боғлиқ ички дифференциациялаш жараёнлари билан тавсифланади. Демак, ёшларга
илмий ёндашиш, уларга жамиятнинг ўзига хос гуруҳи сифатида қарашни, ҳаётнинг турли
жиҳатлари ва хусусиятларини комплекс ўрганишни талаб этади.
Ёшларга оид масалалар таълим-тарбия, ахлоқ-одоб, маданият, соғлиқни сақлаш,
ижтимоий муносабатлар, сиёсат, ҳуқуқ, дин, бўш вақтни ташкил қилиш, оила, меҳнат,
спорт билан чамбарчас боғлиқдир. Шунинг учун илмий адабиётларда ёшлар билан боғлиқ
мазкур муаммолар жамият тизимида (яъни жамият асосий тавсифи, тизимли ўзгаришлар
ва силжишлар билан уйғун ҳолда) ҳам, ўзига хос ижтимоий гуруҳ сифатида дифференциал
тарзда ҳам ўрганилади[5].
Юқоридаги фикрлардан келиб чиқиб хулоса қилинса, ёшларга таълим-тарбия беришда,
жараённинг ўзига хос психологик қонуниятларини шакллантириш ва ёшлар психологияси
ва педагогик психологияга таяниш муҳим ўрин эгаллайди. Тарбия ва таълимни бир-
биридан алоҳида ажратиб бўлмайди, бу икки жараён ўзаро уйғун, узлуксиз асосда ташкил
этилгандагина одобли, ахлоқий фазилатларга эга, юксак маънавиятли, шу билан бирга
билимдон, зукко, руҳан ва жисмонан соғлом, кенг дунёқараш ва тафаккурга эга, замонавий
касб-ҳунар эгаси бўлган ватанпарвар ёшларни етиштириб беради.
|
| |