|
Май 2021 10-қисм Тошкент май 2021 йил. Тошкент: «Tadqiqot», 2021. 202 б Pdf ko'rish
|
bet | 192/194 | Sana | 29.09.2024 | Hajmi | 3,67 Mb. | | #272877 |
Bog'liq 10.Pedagogika yonalishi 1 qismМай 2021 10-қисм
Тошкент
дуч келдингиз?
• Тадбир жараёнида қандай янгиликларни билиб олдингиз?
• Миллий қадриятларга нималар киради?
• Умуминсоний қадириятларга нималар киради?
Бошланғич синф ўқувчилари жисмоний тарбия ва спорт тадбирлари жараёнида фаол
даражада ҳаракат қилганликлари ва улар миллий ва умуминсоний қадриятларга асосланган
хис-туйғулар ҳақида маълумотга эга бўлганлигини алоҳида таъкидлаб ўтиш зарур. Мазкур
босқичда ўқувчилар қуйидаги масалалар атрофида бахс-мунозарага киришдилар: тадбир
натижалари;
ўзлари йўл қўйган асосий хатолар ва камчиликлар;
тадбирлар ҳақидаги тавсиялари ва истакларини баён қилдилар.
Чиқарилган тўғри хулосалар ўқувчилар билан хатолар устида ишлаш жараёнини
тўғри ташкил этиш имконини берди. Ўқитувчилар ҳам жисмоний тарбия ва спорт
тадбирларни ташкил этиш ва ўтказишда қандай муаммолар мавжудлигини аниқлаб,
ўзлари ва ўқувчиларнинг фаолиятларига тузатишлар киритиш ҳақидаги аниқ тавсиялар ва
таклифларни ишлаб чиқдилар.
Жисмоний тарбия ва спорт тадбирларини амалга ошириш ва натижаларини тахлил қилиш,
унинг мақсадлари ва вазифалари билан бевосита боғлиқ тарзда тавсифланишини кўрсатди.
Тадбирларни ташкил этиш шартлари ва усуллари, жараён иштирокчиларининг вазифалари
билан бевосита боғлиқ эканлиги тажриба-синов ишлар жараёнида ўз тасдиғини топди.
Ҳақиқатдан ҳам жисмоний тарбия ва спорт тадбирлари жараёнида қўлланиладиган воситалар
бошланғич синф ўқувчиларини ҳар томонлама ривожлантириш ва такомиллаштиришда
хизмат қилади. Албатта мактаб ўқувчилари билан олиб бориладиган ҳар қандай таълимий
тарбиявий тадбирлар педагогик қонуниятлар ва таълимотларга тегишли воситаларига
асосланган ҳолда олиб борилишни талаб этади.
Фойдаланилган адабиётлар:
1. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг “Ўзбекистон Республика-
си жисмоний - тарбия ва спортни янада такомиллаштириш ва оммалаштириш чора-тад-
бирлари тўғрисида” ги Фармони. 24.01.2020
2. Ахмедов Ф.Қ., Атамуродов Ш.Ў. Бошланғич синфларда жисмоний тарбия назарияси
ва методикаси. Ўқув қўлланма. Тошкент -2019 йил. 184 б.
3. Педагогика: энциклопедия. III -жилд / тузувчилар: жамоа. - II 29 Тошкент: “Ўзбекистон
миллий энциклопедияси” Давлат илмий нашриёт, 2017, 424-бет.
|
| |