• Tabiat burchagini tashkil etishda tarbiyachining ro’li
  • Mavzu: Tabiat bilan tanishtirish orqali maktabgacha yoshdagi bolalarda ekologik madaniyatni rivojlantirish




    Download 324.5 Kb.
    bet2/2
    Sana09.03.2024
    Hajmi324.5 Kb.
    #169182
    1   2
    Bog'liq
    Tabiat bilan tanishtirish orqali maktabgacha yoshdagi bolalarda ekologik madaniyatni rivojlantirish 2
    Инновацион педагогик технологияларнинг мустақил таълимдаги аҳамияти, шпоры на госник сбор и подготовка, 632235-results-karakalpakstan-grade-6-1, Slayd Abdurahimova.N, 0202, -5307951, Abdunazarov Abdurashid 2F1 Optika, Moliya HUQUQIDAN USLUBIY MAJMUA, Xosmas integral, audit kurs ishi norbek, Rustamova Z, 12 tajriba ishi, 1 ПАТОК 2 СЕМЕСТР BOLALAR PSIXOLOGIYASI ЯКУНИЙ НАЗОРАТ САВОЛЛАРИ, vazifa 1 , Uskunaviy dasturlar
    Terrarium turlari: Toshbaqa, kaltakesak, baqa, qurbaqalarga mo’ljallangan terrariumlarning tagiga 5-6 sm qalinlikda tuproq va qum solinadi. Terrariumlarning ko’proq qismiga chim va bargizub o’tkaziladi. 1-2 yassi tosh solib qo’yilsa, yaxshi bo’ladi. Terrariumda suv havzasi o’rnini tog’orachadagi suv bajaradi. Agar terrariumda qurbaqa yoki toshbaqa saqlansa, gultuvak parchalaridan uy-yashirinish joylari qilish lozim. Qishda o’t o’rniga uzun, ingichka bargli xona o’simliklari, so’li, salat barglari qo’yiladi.



      1. Tabiat burchagini tashkil etishda tarbiyachining ro’li

    МТМда табиат бурчагини ташкил этишнинг ўзига хослиги. Болалар боғчасида болаларни табиат билан таништириш у билан доимо бевосита
    муносабатда бўлишни талаб қилади. Буни таъминловчи шартлардан бири
    болалар боғчасида жонли табиат бурчагини бўлишидир. Болаларни табиат билан узвий, давомли ва системали тарзда таништириш уларда жонли табиат бурчагида яшовчилар ҳақида чуқур ва пухта билимларни, меҳнат, малака ҳамда кўникмаларни ҳосил қилиш, кузатувчанликни ўтириш учун шароит яратади. Ана шу малака ва кўникмалар асосида табиатга эхтиёткорона муносабат ҳам, унга қизиқиш ҳам тарбияланади.
    Табиат бурчаги болаларнинг диққатини бурчакда яшовчи бир неча
    хайвонларга, уларнинг ўзига хос белгиларига қаратиш ва шу билан болаларнинг чуқур, мустаҳкам билимга эга бўлишларига имкон яратади.
    Табиатда болалар учратадиган хайвон ва ўсимликларнинг хилма-хиллиги
    улар ҳаётидаги умумий, аҳамиятли ҳамда қонуний томонларни ажратиб кўрсатишни қийинлаштиради. Чекланган миқдордаги махсус танланган
    объектлар билан табиат бурчагида таништириш бу мураккаб ҳамда муҳим вазифани ҳал этиш имкониятини беради. Табиат бурчагида яшовчиларнинг таловий яқинлиги ҳам аҳамиятлидир. Болалар, масалан, аквариумдаги баликларни яхшилаб кўриш, уларни узоқ муддат давомида кузатиш имкониятига эга бўладилар.

    Жонли табиат бурчаги учун ўсимлик ва хайвонларни танлашда бир


    қатор талабларни назарда тутиш лозим. Улар қуйидагилардир:
    - ўсимлик ёки хайвон у ёки бу экологик гуруҳга хос бўлиши лозим.
    Бунда болаларни ўсимлик ва хайвонларнинг катта гуруҳи учун характерли бўлган, асосий, ўзига хос белгилари, яшаш шароитлари билан таништириш имкони яратилади;
    - табиат бурчагида яшовчиларни парвариш қилиш, қилинадиган меҳнатнинг сифати, характери, унга сарфланадиган куч ва вақтига кўра
    мактабгача ёшдаги болаларнинг ёшига мос (тарбиячининг иштироки ва
    раҳбарлиги остида) бўлиши лозим. Шунинг учун «беор» ўсимликлар ва
    овқатни танламайдиган хайвонлар танланади;
    - табиат бурчагидаги хайвон ва ўсимликлар ташқи кўринишидан ёрқин, жозибадор, мактабгача таълим ёшидаги болаларнинг ҳали унчалик барқарор
    бўлмаган диққатини ўзига жалб қила оладиган бўлиши керак;
    - табиат бурчагида бу турдаги ўсимлик ва хайвонларнинг бир неча хили мавжуд бўлиши лозим. Чунки болалар кузатиш объектида фақат умумий
    белгиларнигина эмас, балки ўзига хос хусусиятли белгиларни ҳам кўра
    олишлари керак. Бу болаларнинг тирик организмларнинг хилма-хиллиги
    ҳамда такрорланмаслигини билиб олишларига ёрдам беради;
    - табиат бурчагида ўсимлик ва хайвонлар тамоман хавфсиз бўлиши, болаларнинг соғлиқларига ҳеч қандай зарар етказмаслиги лозим;
    - ўсимлик ва хайвонларнинг болалар муассасаси биносидаги ҳаёт
    фаолияти, ўсиши ва ривожланишида бинонинг доимий ҳароратини, карбонат
    ангидрит газининг консентратсиясини, қуруқлигини, шовқин-суроннинг мавжудлигини ҳисобга олиш лозим. Хайвон ва ўсимликларни табиат бурчагига жойлаштиришда, биринчи
    навбатда, уларнинг биологик хусусиятлари ҳамда эҳтиёжларига эътибор бериш лозим. Масалан, баъзи хона ўсимликлари (чироқгул, кактус ва бошқалар) қуёш нурини кўпроқ бўлишини талаб қилади, шунинг учун уларни энг ёруғ жойга қўйиш лозим, баъзилари эса (масалан, узамбарг гунафшаси) тик тушиб турувчи қуёш нурига бардош бера олмайди. Шу билан
    бирга жонли табиат бурчаги кўзни қувонтириши, безаши лозим. Бунда, объектларни шундай жойлаштириш керакки, болалар уларнинг ёнига бемалол кела отишлари, кузата олишлари ва унда меҳнат қила олишлари
    мумкин бўлсин.
    Табиат бурчагида яшовчиларни доимий ва вақтинча яшовчиларга
    ажратиш мумкин. Доимий яшовчиларга хона гуллари, қафасдаги қушлар,
    аквариумдаги балиқлар, катта гуруҳларда эса хайвонлар киради. Вақтинча яшовчилаига қисқа муддатга олиб кириладиган маҳаллий ўлка ўсимлиги, хайвонлар, дастлабки баҳорги гуллар, кузда қийғос гуллайдиган гулхонадаги декоратив ўсимликлар, хонадаги манзарали ўсимликлар, ҳашаротлар ва шу кабилар киради. Кичик ёш гуруҳининг табиат бурчаги. Кичик гуруҳ табиат бурчаги учун ўсимлик ва хайвонларни танлашда энг аввало болаларнинг арсаларни идрок этиш хусусиятлари шунингдек, таълимий масалалар назарда тутилади. Кичкинтойлар 2—3 хил ўсимликни билиб олишлари ва уларнинг асосий қисмларини (барги, пояси, гули) фарқлай олиб, номларини айтишлари лозим.
    Иккинчи кичик гурухдаги болалар ўсимликларни парвариш қилишга жалб қилинадилар: улар ўсимликларга сув қуядилар (сувни катталар тайёрлаб беради, қанча қуйиш лозимлигини ҳам улар кўрсатишади), нам латта билан ўсимликларнинг баргларини артадилар. Хайвонларни кузатар эканлар, болалар хайвонларни ташқи аниқ белгиларига: гавда қисмлари, ҳаракатланиш характери, чиқарадиган овозлари
    ва ҳоказоларга кўра таниб олишни, танасининг асосий қисмларини фарқлашни ўрганиб оладилар. Тарбиячи болаларни кузатишга, саволни англашга, диққатни кузатилаётган нарсага қаратиб, унча мураккаб бўлмаган ҳаракатларидан фойдаланишга, кузатиш жараёнида берилган саволларга
    жавоб қайтаришга ўргатади.
    Кичик ёш гуруҳнинг табиат бурчагига асосий қисмлари (пояси, барги) аниқ ифодаланган ва ёрқин, қийғос ҳамда узоқ гуллайдиган ўсимликлар жойлаштирилади. Масалан: хина, азалия, фуксия, хитой атиргули ва ҳоказолар. Айтиб ўтилган турлардан йил давомида кузатиш учун 3-4 ўсимлик танланади. Уларнинг баъзилари 2 нусхада бўлиши лозим. Булар ичидан болалар бир хил ўсимликларни топиб, ажратиб кўрсатишни ўрганадилар.
    Илк ёшдагиларнинг иккинчи гуруҳ табиат бурчагига аквариум жойлаштирилади. Аквариумга кичкинтойларнинг идрок этиш хусусиятларидан келиб чиқиб, чиройли рангдаги, йилнинг кўп қисмида фаол
    яшайдиган, озуқани шошиб-пишиб ейдиган балиқларни танлаш лозим (масалан, оддий тилла балиқ, тилла ёки кумуш рангдаги товон балиқлар).
    Кичик ёш гуруҳларнинг табиат бурчагида қушларни ҳам сақлаш мумкин. Қушнинг патлари чиройли, ўзи хушчақчақ бўлиши, овқат танламаслиги, қафасда ҳам сайраши мақсадга мувофикдир. Конарейка худди шундай қушлардандир. Бироқ имкон бўлса, саъва, снегирни сақлаш лозим. Кичик ёш гуруҳ табиат бурчагида сут эмизувчиларни доимо сақлаш мумкин эмас.
    Ўрта ёш гуруҳ табиат бурчаги. Ўрта ёш гурухдаги болаларда нарсаларнинг хусусият ва сифатларини (шаклининг хилма-хиллиги, ранги, катталиги, сатҳининг характери ва шу кабилар) кўра олиш малакаси ҳосил қилинади. Болалар солиштириб кўришнинг мураккаброқ усулларини эгаллайдилар, нарсаларнинг фарқи ва ўхшашлигини аниқлашни, уларни у ёки бу белгиларига кўра умумлаштиришни ўрганадилар. Ўсимлик ва хайвонлар ҳақидаги билимлар мураккаблашади. Болалар ўсимликларнинг хусусиятларини аниқ фарқлашни бошлайдилар, уларнинг ҳаётлари учун зарур бўлган шароитлари билан танишадилар. Шу билан болалар кўрганда танийдиган ҳамда номларини биладиган ўсимликлар сони ортиб боради.
    Беш ёшга қадам қўйган бола ҳайвонлар билан танишар экан, уларнинг
    ташқи кўриниши, тузилиши, ҳаракат қилиши, овқатланишининг ўзига хосиигини ва дастлабки боғлиқлик — ҳаракат қилиш характери оёқларининг
    тузилишига боғлиқ эканлигини билиб олади. Жонли табиат бурчагида яшовчиларни парвариш қилиш жараёнида болалар унчалик мураккаб бўлмаган кўникмаларни эгаллайдилар, булар — ўсимликни тоза сақлаш, уни
    тўғри суғориш, сувдон ва охур (донхўрак)ларни ювиш, озуқа бериш каби. Бу
    ёшдаги болалар ўсимлик ва хайвонларни кузатар эканлар, уларнинг ўсиши ва
    ривожланишидаги ўзгаришларни қайд қиладилар. Ўз кузатишларини тўғри гапириб беришни ўрганадилар. Ўрта ёш гуруҳдаги болаларнинг жонли табиат ҳақидаги дунёқарашларини кенгайтириш мақсадида табиат
    бурчагининг аҳолисини тўлдириб, бойитиб туриш талаб қилинади. Хона
    ўсимликлари турли шакл ва ҳажмдаги баргларга эга бўлиши лозим, чунки болалар ўсимликларни озода сақлашнинг ўзлари учун янги бўлган
    усулларини эгаллайдилар, эгилган баргларни мўйқалам билан артадилар,
    гулларга сув пуркайдилар. Бунда болалар парвариш қилиш усулини баргларнинг характерига: катталиги, миқдори, сатҳининг характери,
    пишиқлигига кўра аниқлашни ўрганадилар. Ўрта ёш гуруҳ жонли табиат
    бурчагида доимий яшовчилар сифатида сут эмизувчиларни ҳам сақлаш мумкин. Бу ёшдаги болалар уларни парвариш қилишнинг оддий
    малакаларини бемалол эгаллай оладилар. Хатти-ҳаракатига кўра қизиқарли бўлган денгиз чўчқаси ва сирия огрнахонларини жойлаштириш мақсадга мувофиқдир. Уларни парвариш қилиш қийин эмас, улар вақт ва муҳитга осон мослашадиган жониворлардир.
    Катта ёш гуруҳ табиат бурчаги. Катта ёш гуруҳида нарсаларни
    кузатиш, солиштириб кўриш, уларни турли белгиларига қараб умумлаштириш кўникмаларини шакллантириш давом эттирилади. Кузатишларнинг асосий мазмуни ўсимлик ва хайвонларни ўсиши ҳамда ривожланишини, уларнинг мавсумларда ўзгаришларини аниқлашдан иборат бўлади. Болалар ўсимлик ўсиши учун ёруғлик, нам, иссиқлик, тупрокдан
    озиқланишини, турли ўсимлик турли микдордаги ёруғлик ва намлик талаб қилишини билишлари керак.
    Болаларни ўсимликлар, уларнинг ташқи тузилишининг хусусиятлари, фақат баргларигина эмас, балки поя ва гулларининг ҳам хилма-хиллиги билан таништириш давом эттирилади. Ўсимликларни парвариш қилиш усули асосида барг ва пояларни характерига кўра аниқлаш, ўсимликни озода сақлаш кўникмаси мустаҳкамланади. Ўсимликларни ўрганишда уларни кўпайтиришнинг баъзи усуллари, жумладан, поясини «қаламча» қилиб кўпайтириш ҳақидаги билимлар ҳам киритилади. Буларнинг барчаси жонли табиат бурчагини янги ўсимликлар — хилма-хил пояли, чирмашадиган, ёйилиб ўсадиган ёки тик пояли, пиёзли, картошка пиёзли ва шу кабилар билан тўлдириб боришни талаб қилади. Традескансиянинг 2—3 хил тури, хона узуми, плюш, чирмашувчи факус, алое, зигокакфус, эпифилтюм, сиклатнен, примула, амарилис, клавния кабилар шулар қаторига киради. Бу ўсимликларнинг шакли ва барглари, пояси, гуллари характерига кўра хилма-хил бўлиб, қуёш нури ва сувга эхтиёжлари ҳам турличадир.
    Катта гуруҳ болаларининг жонли табиат бурчаги учун хайвонларни танлашда асосий вазифа хайвонларнинг яшаш муҳит шароитларига мослашиш хусусиятлари ҳақидаги бошланғич билимларни шакллантиришни
    таъминлашдир.
    Аквариумда иссиқсевар, тирик тутиладиган ва икра ташлайдиган балиқлар гуруҳи — меченосец, скалярий, гуппи ва шу кабиларни сақлаш
    мақсадга мувофикдир. Катта гуруҳ табиат бурчагида тошбақанинг исталган турини сақлаган яхши. Одатда бу жонивор қишда қисқа муддатли уйқуга кетади. Агар тошбақа табиат бурчагида бир неча йилдан бери яшаётган бўлса у ухламаслиги мумкин, бироқ у бу даврда ланж бўлиб қолади, озуқани истар-истамас ейди. Бундай ҳолатнинг сабабини ҳамда унинг яшаш учун мос шароитни фақат мактабгача таълим ёшидаги катта болалар тушунишлари ва яратишлари мумкин. Сутемизувчиларни танлаш ҳам жуда хилма-хилдир. Бу гуруҳ бурчагида «денгиз чўчқаси»дан ташқари типратикан, олмахон ҳам бўлиши керак. Олмахон табиат бурчагида яшовчи бошқа сутемизувчиларга нисбатан мавсумларда ўз ҳаёт тарзини кўпроқ ўзгартиради. Бу ўзгаришлар хайвонларнинг табиатдаги ҳаёт шароитларига боғлиқлигини мактабгача таълим ёшидаги катта болалар билишлари керак.
    Мактабгача тайёрлов гуруҳининг табиат бурчаги. Тайёрлов гуруҳида болаларни табиат билан таништиришнинг асосий вазифаси уларда
    табиат оламидаги муҳим боғлиқликлар — ўсимликларнинг комплекс шароитларга (намлик, иссиқлик, ёруглик ва шу кабилар), хайвонларнинг
    ташқи тузилиши ва ҳаёт тарзи, яшаш муҳитига боғлиқлиги ҳақида элементар
    билимларни шакллантиришдир. Болалар турли мавсумларда ўсимлик ва
    хайвонлар ҳаётида содир бўлаётган доимий такрорланувчи ўзгаришлар, уларнинг ўсиш ва ривожланишининг асосий даврлари билан танишадилар. Ўсимликлар дунёси ҳақидаги билимлар мазмунига уларни кўпайтиришнинг баъзи усуллари ҳақидаги билимлар киритилади. Болалар
    нарсаларнинг муҳим, умумий белгиларини уларнинг ўзгарувчанлигига кўра
    билишлари керак. Шунга кўра ўсимлик ва хайвонларни танлашда фақатгина
    тузилишининг хилма-хиллигига эмас, балки муҳитнинг маълум шароитларга
    мослашганлигига ҳам эътибор берилади. Болалар ўсимликларни суғориш
    (сувнинг микдори ва суғоришнинг такрорланиши) ўсимликнинг табиатдаги яшаш муҳитига (тропик ботқоқликлар ва сой, чангалзорлар, қуруқ чўл ва даштлар), шунингдек, йил фаслларига боғлиқлигини англаб олишлари учун жонли табиат бурчагига, йилнинг 10 ойи давомида жуда нам тупроқда ўсадиган папирусни, сувни кам талаб қиладиган ва онда-сонда суғориладиган кактусни (1-2 турини), намга эҳтиёжи катта бўлган пиримула, традискантсияни ҳамда ўртача суғоришни талаб қиладиган узамбарг гунафшасини қўйиш зарур. Қишда кўпгина субтропик ўсимликлар суғоришни унча кўп талаб қилмайди.
    Табиат бурчагидаги ўсимликларнинг ўсиши ва ривожланишини табиий
    шароитдаги ўсиш шароитлари билан алоқаси ҳақида бошқа ўсимликлар ҳам,
    айниқса лилия ва амариллис оиласига тааллуқли бўлган — амариллис, кливия, кринитм, дратсена, геманиус ва шу кабилар далолат беради. Мазкур ўсимликлар учун қишнинг биринчи даври — тинчлик даври бўлиб, бу вақтда
    суғориш деярли тўхтатилади.
    Хона ўсимликларини кўпайтириш усуллари хилма-хилдир: ёронгул.
    бегония-рекс, сансеера ва бошқалар новдаларидан, аспидистра, аспарагус ва
    шу кабилар бутоқчаларидан кўпайтирилади.
    «Тирик туғилувчи» ўсимликлардан — тошёрар, хлорофтиум, бриофиллюм болаларда катта қизиқиш уйғотади. Аквариумдаги балиқлар ҳам (уларнинг 2-3 тури бўлиши керак) маҳаллий сув ҳавзаларидаги иссиқсевар балиқлардир. Бу гуруҳларнинг хар бири, гарчи унчалик мураккаб бўлмасада, боқишда алоҳида шароит талаб қилади.
    Мактабгача тайёрлов гуруҳининг табиат бурчагида тутқунликда бола очадиган қушларни, ёзда эса майдончада товуқ, ўрдакларни (маҳаллий шароитга кўра) боқиш мақсадга мувофиқдир. Сутемизувчилардан табиат бурчагида исталган жонивор, айниқса ҳаёт тарзи мавсумга мувофиқ ўзгарадиганларини (типратикан, олмахон), боғча ҳовлиларида эса катта болалар қуёнларни парваришлаб боқишлари мумкин.
    Download 324.5 Kb.
    1   2




    Download 324.5 Kb.

    Bosh sahifa
    Aloqalar

        Bosh sahifa



    Mavzu: Tabiat bilan tanishtirish orqali maktabgacha yoshdagi bolalarda ekologik madaniyatni rivojlantirish

    Download 324.5 Kb.